К содержанию
РецензированоRU2023

О ВЛИЯНИИ ФИНАНСОВОГО КОНТРОЛЯ НА ЦЕЛЕВОЕ РАСХОДОВАНИЕ РАСХОДОВ

САРФЛАНИШИДАГИ ТАЪСИРИ ХУСУСИДА · Содиқов Нариманжан Собирович

Экономическое развитие и анализ · 2023

Аннотация

This article examines the effect of financial control on the purpose of expenditure. The inspections conducted in professional educational institutions and the analysis of the cases identified in them were studied, the effects of financial control contributing to economic efficiency were analyzed, and a conclusion was formed at the end of the article. Key words: professional education, financial control, cost, targeted spending, economic efficiency, effective distribution. VI SON - OKTABR, 2023 231-224311 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr www.e-itt.uz Кириш. Бугунги тез ривожланаётган бозор иқтисодиёти шаротида, молиявий назорат ва харажатларни бошқаришда ташкилотлар кўп қиррали муаммоларга дуч келишмоқда. Ресурсларни самарали тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ташкилотнинг молиявий ҳолати ва узоқ муддатли барқарорлиги учун муҳим. Биламизки, бу мақсадга эришиш осон эмас, чунки кўплаб омиллар, жумладан, иқтисодий ноаниқликлар, ривожланаётган бозор динамикаси ва турли хил хўжалик операцияларининг ортиб бораётган мураккаблиги бу жараёнга тўсиқ бўлиши мумкин. Бу эса мақсадларга йўналтирилган харажатлар устидан аниқ назоратни амалга ошириш қобилиятини ошириб, молиявий назоратнинг муҳим эканлигини таъкидлашга асос бўлади. Молиявий назорат тўғри ташкилий бошқарувнинг асосий компонентидир. У бюджетлаштириш, молиявий режалаштириш ва бошқарув ҳисоби каби амалиёт ва жараёнлар тўпламини ўз ичига олади, улар ташкилотнинг молиявий ресурсларини қандай тақсимлаши ва бошқаришига биргаликда таъсир қилади. Яхши тузилган молиявий назорат тизими нафақат ташкилотнинг молиявий жавобгарлигини таъминлабгина қолмай, балки унинг стратегик мақсадларига эришишда етакчи куч бўлиб ҳам хизмат қилади. Молиявий назорат ўз моҳиятига кўра ташкилотнинг молиявий ресурсларини олдиндан белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун оптимал тақсимланишини таъминлаш бўлса, харажатларни мақсадли сарфлаш эса, ташкилий стратегияларга мувофиқ, муайян тадбирлар, лойиҳалар ёки бўлимларга ресурсларни атайлаб тақсимлашни ўз ичига олади. Ушбу икки тушунча ўртасидаги синергия нафақат ўз харажатларини самарали бошқаришга, балки динамик бозорда ўсишни, инновацияларни ва рақобатбардошликни оширишга интилаётган ташкилотлар учун муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча ташкилот молиявий стратегиясининг амалий ифодаси сифатида қараладиган харажатларни мақсадли белгилаш молиявий ресурсларни стратегик устуворликлар йўналишида бошқариш учун зарурдир. Харажатлар мақсадларини ташкилотнинг умумий миссияси ва мақсадлари билан мувофиқлаштириш, тобора кучайиб бораётган рақобат ва динамик бизнес муҳитида ташкилотлар риоя қилишлари керак бўлган муҳим шартдир. Ушбу тадқиқот ҳужжати молиявий назорат механизмлари ва харажатларни мақсадли белгилаш ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўрганиб чиқади ва молиявий назоратнинг самарали стратегиялари ташкилотнинг харажатлар мақсадларига эришиш қобилиятига қандай таъсир қилишини ёритишга қаратилган. Адабиётлар шарҳи. Молиявий назорат бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган ва ҳамон бу тадқиқотлар давом этмоқда. Биз ушбу илмий тадқиқот доирасида молиявий назоратнинг моҳиятини очиб бериш учун уларнинг айримларини кўриб чиқамиз. Замбаевнинг (2012) фикрича, молиявий назорат давлатнинг ўз молиявий манфаатларини ва фуқароларнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қонуний ҳуқуқлари билан амалга ошириш имкониятини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Салихов (2005) фикрича эса давлат молиявий назоратини “молиявий операцияларнинг қонунийлиги ва ишончлилигини ўрнатиш, молиявий-хўжалик фаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини холисона баҳолаш ва уни кўтариш заҳираларини аниқлаш, бюджетга даромад тушумларни кўпайтириш ҳамда давлат мулкини сақлаш мақсадида муайян ташкилий шакл ҳамда усуллардан фойдаланган ҳолда тегишли ваколатларга эга бўлган давлат органларининг амалга оширадиган фаолияти” деб тушунтирган. Данилевский (1993): “Молиявий назорат иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш умумий механизмининг муҳим функцияси ҳамда ажралмас қисми бўлиб, молиявий, кредит ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ўз ичига қамраб олади. Назорат соҳасига пул ифодасида товар- моддий бойликларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, истеъмол қилиш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши киради”. Иткин (1992) талқинича: “Давлат назорати органларининг фаолияти, биринчи навбатда, давлат қонунлари ва Президент фармонлари, ажратилган бюджет маблағларини йўналишининг қонунийлиги, тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлигини, моддий ва молиявий ресурсларни бошқаришнинг барча даражаларида давлат маблағларининг самарали ва тежамли сарфланиши ижросини текширишга йўналтирилган бўлиши лозим”. 232 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr www.e-itt.uz Дробозина (1997) эса: “молиявий назорат – барча даражадаги қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда махсус ташкил этилган муассасалар томонидан алоҳида усулларни қўллаган ҳолда барча иқтисодий субъектлар (давлат, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар) молиявий фаолиятининг назорат қилиниши, у пул маблағлари фондларини шакллантириш

Доказательный фрагмент

«This article examines the effect of financial control on the purpose of expenditure.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines the effect of financial control on the purpose of expenditure. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
professional education, financial control, cost, targeted spending, economic efficiency, профессионал таълим, самарали тақсимлаш, effective distribution, молиявий назорат, харажат, эффективное распределение, экономическая эффективность, профессиональное образование, финансовый контроль, стоимость, мақсадли сарфлаш, целевые расходы, иқтисодий самарадорлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники