К содержанию
РецензированоRU2024

Молодежь – наше великое будущее

Mekhriniso KAYILOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (15 September 2024 importance of educating school-aged students in the spirit of)

Общество и инновации · 5 · 51-55 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги йилларида сиёсат, ёшлар фаолиятига оид амалга оширилаётган ассамблея, ислоҳотларда, қабул қилинаётган сиёсий қарорларда, демографик дивиденд, ёшлар сиёсатининг акс этиши. Мактаб ёшидаги парламент, концепция. ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг аҳамияти, ижтимоий жамиятнинг ўзига хос умумий қонуниятлари, ёшлар фаолияти билан боғлиқ бўлган меъёрий тартиблар очиб берилган.. Молодежь – наше великое будущее АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматриваются реформы, проводимые в сфере политика, молодежной политики в последние годы независимости. ассамблея, Особое внимание уделяется тому, как данные реформы и демографический политические решения влияют на развитие молодежной дивиденд, парламент, деятельности. Раскрывается значимость патриотического концепция. воспитания школьников, а также соблюдения общих законов социального общества и нормативных процедур, 1 Associate Professor, Department of Natural Sciences, Bukhara State Pedagogical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 5 (2024) / ISSN 2181-1415 регулирующих молодежную деятельность. Азал-азалдан маълумки, барча буюк давлатларда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, айнан жисмонан соғлом ва ақлан салоҳиятли ёшлар ўз юртининг қудрати ва равнақига замин яратади. Ҳар бир ота-она ҳам ўз навбатида фарзандининг истиқболи, бахт-саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб, жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини орзу қилади. Шундай экан, ота-она ўз фарзандининг ёшлик чоғини мазмунли, намунали, фойдали ишлар ва савобли амаллар билан ўтказишига ёрдамчи бўлмоғи лозим. Ислом динида ҳам болаларни ҳали болалигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тарғиб қилинади. Динимизда ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар эгаси қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Киши ўз фарзандини тарбия қилиб бир нарса ўргатиши – бир соъни садақа қилишидан яхшироқдир” (Имом Термизий ривоятлари). Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиб, уларга касб-ҳунар ўргатиш – айни муддаодир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам меҳнаткаш ва касб-ҳунарли кимсаларни мақтаб шундай деганлар:“Аллоҳ таоло касб-ҳунарли кишини яхши кўради” (Имом Термизий ривоятлари). Халқимизда: “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади” деган нақл ҳам бор. Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи бир куни одамларга: “Экин пишиб етилгандан сўнг нима қилинади?” – деб савол берибдилар. Улар: “Ҳосили йиғиб олинади”, – дейишибди. Шунда Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ: “Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат, касаллик етиши ва уни нобуд қилиши ҳам мумкин”, – деб ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишга, кишининг ёшлик даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутишига ишора қилган эканлар. Ёшлик даври – қалбнинг мусаффолигини сақлаш, уни иймон ва илм-маърифат нури билан тўлдириш учун энг қулай фурсатдир. Ҳар бир киши фарзанди дунёда бахт-саодатли, илм-маърифатли, обрў- эътиборли бўлишини, охиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлар экан, фарзандини ёшлигиданоқ одоб-ахлоқли, илм-маърифатли қилиш билан биргаликда, қайси мазҳабда маҳкам туриш лозимлиги, ҳар хил бузғунчи оқимлар ва кимсалар фитналаридан сақланиши ва бошқа зарурий нарсаларни ўргатиши ҳам лозим бўлади. Ёшлар тарбияси ва камолоти мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Ёшлар орасида китобхонликни ошириш учун жойларда янги кутубхоналар ташкил этилаётгани, мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган турли имтиёзлар шулар жумласиндандир. Жумладан, муҳтарам президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йил Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам юртимизда ёшларни илм олишига қанчалик эътибор қаратилганлигига яққол далил десак адашмаган бўламиз... Зеро, иймон-эътиқоди мустаҳкам, илм- 52 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 5 (2024) / ISSN 2181-1415 маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар юртнинг буюк келажаги гаровидир. Буларнинг барчаси ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизнинг илм олишлари, аждодларига муносиб авлод бўлишларига қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Умид қиламизки, ушбу ташаббуслар яқин тарихимизда албатта ўзининг самарасини беради. Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари лозим. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, баъзиларнинг фарзандлари, хоссатан, мактаб ёшидаги йигитлар вақтларининг аксарини интернет ва компьютер ўйинлари (playstation)клубларида ҳар хил ножўя ўйин ўйнаб, инсоннинг қалби ва имонига зарар келтирадиган расм ва в

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги йилларида сиёсат, ёшлар фаолиятига оид амалга оширилаётган ассамблея, ислоҳотларда, қабул қилинаётган сиёсий қарорларда, демографик дивиденд, ёшлар сиёсатининг акс эт…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги йилларида сиёсат, ёшлар фаолиятига оид амалга оширилаётган ассамблея, ислоҳотларда, қабул қилинаётган сиёсий қарорларда, демографик дивиденд, ёшлар сиёсатининг акс эт… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2024 in Science LLC, сиёсат, ассамблея, демографик дивиденд, assembly, parliament, demographic dividend, политика, парламент, концепция, politics, демографический дивиденд, concept
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники