Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Классификация видов и форм допроса при расследовании уголовных дел
Azizbek MEKHMONOV · Keywords: -/© in Science LLC. (Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan)
Общество и инновации · 5 · 234-241 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада маҳаллий ва хорижий олимларнинг сўроқ, фикрларини таҳлил қилишга эътибор қаратган ҳолда, жиноят, жиноят ишлари бўйича кўп учраб турадиган сўроқ қилиш тергов, тергов ҳаракатларини таснифлашга уриниш қиган. гувоҳ, жабрланувчи, Муаллиф жиноят процессида исботлаш жараёнида муҳим тасниф, роль ўйнайдиган сўроқларнинг таснифини ишлаб чиқади, гумонланувчи, суд амалиёти учун муҳим бўлган фикрларни юзасидан айбланувчи, фикр-мулоҳазалар билдирилган. 1 Independent Basic Doctoral Candidate, Faculty of Postgraduate Education, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2024) / ISSN 2181-1415 субъект, мақом, психология, вояга етмаган, далиллар, маълумотлар, таҳлил. Классификация видов и форм допроса при расследовании уголовных дел АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье представлена попытка классификации допрос, допросов, часто встречающихся следственных действий по преступление, уголовным делам, с акцентом на углубленный анализ следствие, точек зрения как отечественных, так и зарубежных ученых. свидетель, потерпевший, Автор разрабатывает классификацию допросов в классификация, уголовном процессе, играющих значительную роль в подозреваемый, процессе доказывания, выделяя существенные для обвиняемый, судебной практики мнения. субъект, статус, психология, несовершеннолетний, доказательства, данные, анализ. Сўроқ қилиш жиноятларни тергов қилиш ва фош этиш жараёнида амалга ошириладиган энг кенг тарқалган тергов ҳаракатидир. Сўроқ қилиш далилларнинг асосий манбаи, далилларни тўплаш ва текшириш воситаси сифатида намоён бўлади. Сўроқ қилишдан кўзланган мақсад содир бўлган ҳодиса бўйича тўлиқ ва объектив далилларни олиш ҳисобланади. Вазифаси эса жиноят иши бўйича ҳақиқатни ва исботлаш предметига тааллуқли алоҳида ҳолатларни аниқлашдан иборат [15]. А.Н. Василев ва Л.М. Карнееванинг таъбири билан айтганда сўроқ қилиш пайтида “деярли ҳар бир ишда ҳақиқатни аниқлаш учун энг кўп далиллар олинади. Шу маънода сўроқ қилишни далилларни олишнинг асосий ёки бош манбаи деб ҳисоблаш мумкин” [5, Б.208]. Дарҳақиқат, сўроқ қилиш тергов ҳаракатларининг бутун тизимида мустаҳкамловчи бўғиндир. Тергов ҳаракатлари институтининг жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисида фактик маълумотларни олишга ва ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи процессуал чоралар тизими сифатидаги аҳамияти юридик адабиётларда аллақачон батафсил баён этилган [14, Б.9-12]. Шундан келиб чиқиб, биз сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг таснифи ва турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларига эътиборимизни қаратсак мақсадли бўлади. 235 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2024) / ISSN 2181-1415 Ҳар қандай илмий билим соҳасининг мазмуни маълум бир тартибни, маълум бўлимларга, тармоқларга тақсимлашни, яъни тизимга солишни, тизимлаштиришни талаб қилади. Илмий билимларни тизимлаштириш илмий билиш предмети элементлари ўртасидаги объектив равишда мавжуд бўлган мунтазам алоқаларга мос келадиган, бу алоқаларни акс эттирадиган шундай тартиблашни назарда тутади. Бундай тизимлаштириш таснифлаш тартиби бўйича бошқа мантиқий операцияга асосланади, яъни у ёки бу асосларга кўра нарсалар, ҳодисалар, муносабатлар, хусусиятлар, белгилар ва ҳоказолар алоҳида гуруҳларга бўлинади [4, Б. 489]. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “Тасниф” сўзига нарса ва ҳодисаларни уларнинг ўзига хос белги, хусусиятларига қараб, тур, туркум ва шу кабиларга ажратиш сифатида, “Тур” сўзи эса белгилари, хоссалари, вазифаси ва шу кабилар жиҳатидан умумий бўлган бир гуруҳ ёки бутунлик ташкил этган нарсалар, ҳодисаларнинг хили, нави, кўриниши сифатида таърифланган [12, Б. 73,256]. Шундай қилиб, таснифлаш – нарсалар, хусусиятлар, ҳодисаларни турли асослар бўйича алоҳида гуруҳларга ажратиш саналади. Тасниф турга нисбатан кенг тушунча бўлиб, муайян нарса ёки ҳодиса таснифига кўрагина турларга ажратилиши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сўроқ қилиш тергов ҳаракатини таснифлари орқали турларга ажратган ҳолда алоҳида-алоҳида кўриб чиқсак. Сўроқ қилишнинг таснифи илмий қизиқиш уйғотади, чунки уни алоҳида тоифаларга ажратиш ёрдамида ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш, унинг самарадорлиги ва сўроқ қилинаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни чуқур ўрганиш мумкин. Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг самарадорлиги ва уни ўтказишда юзага келаётган муаммоларини ўрганар эканмиз, ушбу тергов ҳаракатини сўроқ қилиш субъекти, сўроқ қилинувчи шахслар, алоҳида тоифадаги сўроқ қилинувчилар ва бошқа ўзига хос хусусиятларига кўра алоҳида таснифларга ажратишимиз мақсадга мувофиқдир. Бироқ, ундан аввал, сўроқ қилишни тасниф ва турларга ажратишимиз энг мукаммал кўриниш олиши учун ушбу масала юзасидан илмий изланиш олиб борган бир қатор олимларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш зарур деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида Р.С. Белкин сўроқ қилиш тергов ҳара
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада маҳаллий ва хорижий олимларнинг сўроқ, фикрларини таҳлил қилишга эътибор қаратган ҳолда, жиноят, жиноят ишлари бўйича кўп учраб турадиган сўроқ қилиш тергов, тергов ҳаракатларини таснифла…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада маҳаллий ва хорижий олимларнинг сўроқ, фикрларини таҳлил қилишга эътибор қаратган ҳолда, жиноят, жиноят ишлари бўйича кўп учраб турадиган сўроқ қилиш тергов, тергов ҳаракатларини таснифла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2024 in Science LLC, жабрланувчи, данные, жиноят, suspect, subject, analysis, айбланувчи, data, minor, обвиняемый, несовершеннолетний, далиллар, доказательства, victim, witness, interrogation, вояга етмаган, crime, потерпевший, психология, анализ, статус, маълумотлар, тергов, подозреваемый, гувоҳ, psychology, classification, мақом, evidence, accused, классификация, гумонланувчи, допрос, преступление, свидетель, investigation, субъект, status, таҳлил, сўроқ, тасниф, следствие
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026