Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Состояние медицинской сферы в Навоийской области в первое десятилетие независимости: история и анализ
Saodat KHAMRAEVA · Keywords: -/© in Science LLC. (technical base of medical institutions with modern)
Общество и инновации · 4 · 246-252 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг илк ўн йиллиги тиббиёт, оралиғида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг соғлиқни сақлаш, ҳолати, аҳолининг мутахассислар билан таъминланиш вилоят, ҳолати, зарур мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббиёт экология, ўсиш, муассасалари моддий-техник базасининг замонавий мутахассис, талабларга жавоб бермаслиги, аҳоли орасида юқумли касаллик, касалликларнинг учраши муаммолари ҳақида сўз клиника, юритилади. шифохона. 1 Navoi State Pedagogical Institute Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2023) / ISSN 2181-1415 Состояние медицинской сферы в Навоийской области в первое десятилетие независимости: история и анализ АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассказывается о состоянии системы медицина, здравоохранения Навоийской области в первые здравоохранение, десятилетия независимости, о состоянии обеспечения регион, населения специалистами, о нехватке необходимых экология, рост, специалистов, о несоответствии материально-технической специалист, базы медицинских учреждений современным требованиям, болезнь, о проблемах заболеваемости инфекционными клиника, заболеваниями среди населения. больница. Кириш Навоий вилояти ўз салмоғига эга ҳудуд ҳисобланиб, вилоят чегарасида бир нечта олис ҳудуддан иборат туманлар жойлашган. Шунинг учун ҳам аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш ҳар доим эътиборда бўлиб келмоқда. Советлар тузуми даврида соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғи анча кенгайган бўлса-да, лекин экологик номутаносибликлар туфайли ташқи муҳитнинг бузилиши, хусусан, ерга турли хил кучли кимёвий моддалар солиниши, пахта яккаҳокимлиги ва бошқа ижтимоий нохушликлар натижасида аҳоли орасида турли ички касалликларнинг кўпайиши кузатилди [1]. Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил қилган [2]. Адабиётлар таҳлили ва методология Бир қатор мутахассислар хусусан, Ш. Каримов, Р. Мухамедьярова, Р. Янсупов, Б. Дурманов, Д. Асадов, Д. Зиёева, С. Шодмонова, М. Маҳмудова, Г.Э. Муминова, О. Исмоилов, М.Д. Махсумов, М. Тагаев, А.Х ўжаназаровлар томонидан мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган бўлишига қарамай, Навоий вилоятининг тиббиёт тизими тарихи бўйича махсус тадқиқот ҳали амалга оширилгани йўқ. Ушбу мақолада мустақилликнинг дастлабки йилларида Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш тизими ҳолати тарихий материалларга асосланиб таҳлил қилинган. Мазкур мавзуни тадқиқ этишда тарихийлик, объективлик, қиёсий таққослаш, хронологик кетма-кетлик ва тарихий изчиллик тамойилларидан фойдаланиб, ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Муҳокама Соғлиқни сақлаш муассасалари тизими кенгайган бўлса-да, экологик муаммоларнинг барчаси ХХ асрнинг якунида Ўзбекистонда аҳоли орасида ижтимоий кескинликнинг кучайишига, аҳоли саломатлигининг пасайишига, турли юқумли касалликларнинг кўпайишига, оналар ва болалар ўлимига сабаб бўлди. Натижада Республикада демографик вазият издан чиқиб, мураккаблашганини кузатиш мумкин. Аҳоли сонининг ошиши кескин камайиб борди. Аҳоли сони ошишининг камайишида яна бир асосий жиҳат бор эдики, бу барча вилоятлар каби Навоий вилоятига ҳам ўз таъсирини кўрсатар эди. 247 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2023) / ISSN 2181-1415 Натижалар Мустақилликнинг илк йилларида Навоий вилоятида қишлоқ аҳолисига берилаётган тиббий ёрдам ҳали сифатли ва юқори даражада бўлмаган. Бу ерда болалар ва оналар ўлими юқорилиги, буқоқ касаллиги, онкологик касалликлар, юқумли ва сил касалликлар сонининг ўсаётганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистон ҳукумати мустақилликнинг илк кунлариданоқ юқоридаги салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ислоҳотлар кўламини кенгайтириб юборган эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида бундай муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, айниқса қишлоқ жойларида тиббий ёрдамни кучайтириш ва вилоятларда тиббий соҳанинг моддий – техник базасини мустаҳкамлаш лозим эди. Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш давлатнинг устувор вазифаси ҳисобланган. Республикада оналар ва болалар ўлими кўрсаткичини камайтириш учун соҳада барча чора – тадбирлар ишлаб чиқилди. 1992 йил 15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №500 – сонли буйруғида кўрсатилишича, ҳомиладор аёллар, туғруқ ёшидаги ва туғруқхоналардаги аёлларнинг ўлими кўп жиҳатдан клиникалар, туғруқхоналар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги муассасаларнинг тиббий – профилактика ишларини ташкил этишнинг сифатига, акушер-гинекологлар, акушерлар ва умумий тиббиёт тармоғи шифокорларининг малака даражасига боғлиқлигини ҳисобга олсак, тиббиёт муассасалари фаолиятининг ушбу соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги [3] қайд этилган. Унда айтилишича, Республикада 1991 йилда 473 нафар оналар ўлими қайд этилган. Шундан қишлоқда яшовчилар 66,7 фоизни ташкил этган, уларнинг ярмидан кўпи 30 ёшгача бўлиб, ҳомиладорлик муддати 28 ҳафтагача 62 нафар аёл (13,1 фоиз), 411 нафар аёл эса (86,9 фоиз) 28 ҳафта ва ундан юқори муддатда бўлган [4]. Шу мақсадда Ўзбе
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг илк ўн йиллиги тиббиёт, оралиғида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг соғлиқни сақлаш, ҳолати, аҳолининг мутахассислар билан таъминланиш вилоят, ҳолати, зарур мутахасс…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада мустақилликнинг илк ўн йиллиги тиббиёт, оралиғида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг соғлиқни сақлаш, ҳолати, аҳолининг мутахассислар билан таъминланиш вилоят, ҳолати, зарур мутахасс… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2023 in Science LLC, регион, specialist, ўсиш, region, clinic, соғлиқни сақлаш, healthcare, тиббиёт, медицина, hospital, вилоят, growth, касаллик, экология, болезнь, мутахассис, ecology, шифохона, рост, специалист, больница, здравоохранение, medicine, клиника, disease
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026