К содержанию
РецензированоRU2021

Методика развития скоростно-силовых качеств у юных пловцов 14-15 лет

Khayrulla MENGLIKULOV

Общество и инновации · 3 · 81-87 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада янги спорт технологияларини излашнинг услублар, илмий-педагогик асослари, сузиш бўйича спорт машғулот- сузиш, ларидаги янги услублар, сузувчиларнинг жисмоний тайёр- сузиш машғулотлари, гарлиги даражасини оширишга имкон берадиган ва бунинг қуруқликда ва сувдаги махсус машқлар, натижасида спорт сузиши бўйича натижаларнинг тезлик-куч сифатлари, самарадорлиги муҳокама қилинади. Ушбу муаммони ҳал 14-15 ёшли ўсмирлар. қилиш учун мақолада 14-15 ёшли ўсмирларнинг сузиш бўйича машғулотларни ўтказишда махсус танланган воситалари ва услублари келтирилган ҳамда уларни амалга ошириш шартлари очиб берилган. 14-15 ёшли болаларнинг тезлик-куч сифатини ривожлантириш дара- 1 Lecturer, Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: khayrullamenglikulov74@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 жасини оширишда сузувчиларнинг ўқув машғулот-лари жараёнига муаллиф таклиф қилаётган услубларни жорий этиш ва унинг самарадорлигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Методика развития скоростно-силовых качеств у юных пловцов 14-15 лет АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается научно-педагогическая основа методика, для поиска новых спортивных технологий, новых методик плавание, в спортивной тренировке по плаванию, позволяющие плавательная подготовка, улучшить уровень физической подготовленности пловцов специальные упражнения на суше и воде, и тем самым результаты в спортивном плавании. В целях скоростно-силовые решения данного вопроса в статье представлены качества, специально подобранные средства и методы тренировки и подростки 14-15 лет. раскрыты условия их реализации во время плавательной подготовки юношей 14-15 лет. Актуально внедрение предложенной нами методики в учебно-тренировочный процесс пловцов и изучение ее эффективности для улучшения уровня развития скоростно-cиловых способностей ребят 14-15 лет. КИРИШ Ўзбекистонда спортни ва, айниқса, сузиш спортини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида сузувчиларнинг энг кўп спорт натижаларига эришиши учун мавжуд педагогик тизимлар такомиллаштирилмоқда ва янги педагогик тизимлар ишлаб чиқилмоқда. Жисмоний сифатларни ривожлантириш кўплаб спорт турларида зарур бўлиб, уларнинг юқори даражада ривожланиши учун пойдевор эрта ёшда қўйилиши керак. Аксарият ёш сузувчилар сузишда юқори натижаларга эриша олмайдилар, бунда уларга нотўғри ҳаракат қилиш техникаси тўсқинлик қилгани учун эмас, балки, биринчи навбатда, улардаги асосий жисмоний сифатлари – чидамлилик, куч, тезлик етарли даражада ривожланмаганлиги сабаб бўлиб қолмоқда [1, 2]. Сузувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва шу билан сузиш спортида юқори натижаларга эришиш учун янги спорт технологияларини, сузиш машғулотларида эса янги усулларни излаш орқали эришиш мумкин [3]. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Сузишни спорт тури сифатида ўрганиш, унинг соғломлаштирувчи йўналиши, амалий аҳамияти, оммавий характери ва сув муҳитининг инсон организмига таъсирини ўрганишда кўплаб олимлар илмий тадқиқотлар олиб борганлар [4, 5]. Спорт тайёргарлиги назарияси ва методологияси соҳасидаги илмий ишланмаларнинг таҳлили спортчиларнинг сузиш тайёргарлигини оширишнинг турли усуллари, воситалари ва услубий техникаси мавжудлигини кўрсатади [6]. Сузиш техникасини такомиллаштириш масалаларини ўрганишга маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг (Х.А. Менглиқулов [1, 2, 3], В. Платонов, Д. Сало ва бошқалар) кўплаб тадқиқотлари бағишланган, аммо уларнинг аксарияти юқори 82 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 малакали сузувчиларда синалган. Болалар спорт мактаблари учун мавжуд дастур эса фақат ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш усуллари- нинг тавсифини ва сузиш техникасидаги хатоларни тузатишнинг бир неча усулларини белгилаб беради [7, 8, 9]. Олимларнинг спорт-педагогик ва тиббий-биологик соҳалардаги саноқли тадқиқотлари бугунги кунда инсонларнинг жинси ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг энг самарали усулларини излаш имконини беради [10, 11]. Мактаб ёши болаларда барча ҳаракат хусусиятларини ривожлантириш учун қулай давр ҳисобланади [12, 13, 14]. Аммо маълум ёш даврларида ҳаракат қобилиятларининг табиий ривожланиш суръатлари бир хил бўлмайди [15, 16]. Бола танасининг жисмоний фаолиятга бўлган талаби ўсиш ва ривожланишнинг турли босқичларида ҳар хил бўлади. Жисмоний юклама сезгир ва сенситив деб аталадиган муайян даврларда кўпроқ ва узоқроқ таъсир кўрсатади. Ушбу даврларда бола организмининг атроф-муҳитнинг танлаб йўналтирилган таъсирига нисбатан мослашувчанлиги ошади. Х.А. Менлиқуловнинг фикрича, ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришда тезлик-куч сифатлари алоҳида ўрин тутади, уларнинг юқори даражада ривожланиши бир қатор мураккаб ва масъулиятли касбларни эгаллашда ҳам, энг юқори натижага эришишда ҳам муҳим рол ўйнайди [2, 3]. Илмий-услубий адабиётлар ва спорт амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, мактаб ёши болада тезли

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада янги спорт технологияларини излашнинг услублар, илмий-педагогик асослари, сузиш бўйича спорт машғулот- сузиш, ларидаги янги услублар, сузувчиларнинг жисмоний тайёр- сузиш машғулотлари, гарлиги д…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада янги спорт технологияларини излашнинг услублар, илмий-педагогик асослари, сузиш бўйича спорт машғулот- сузиш, ларидаги янги услублар, сузувчиларнинг жисмоний тайёр- сузиш машғулотлари, гарлиги д… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
methodology, method proposed by us into the educational and training, 14-15 ёшли ўсмирлар, swimming, сузиш машғулотлари, swimming training, скоростно-силовые качества, қуруқликда ва сувдаги махсус машқлар, услублар, speed-strength qualities, teenagers aged 14-15, подростки 14-15 лет, тезлик-куч сифатлари, плавание, сузиш, специальные упражнения на суше и воде, методика, плавательная подготовка, special exercises on land and water
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники