Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Экологическое воспитание детей дошкольного возраста в южных регионах Узбекистана
Nargiza TILAVOVA (Environmental education for preschool children in the) · Environmental Education. (preschool education,)
Общество и инновации · 3 · 148-154 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Ўзбекистоннинг жанубий мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш ҳудудлари, ҳақида сўз боради. Муаллиф педагогик маълумотларга мактабгача таълим, таяниб, мавжуд илмий адабиётлар асосида муаммони болалар, экологик тарбия. таҳлил қилган ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш бўйича мавжуд ўзига хос жиҳатларини ўрганган. 1 Lecturer, Department of Preschool Education, Karshi State University. E-mail: n.t.tilavova@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Экологическое воспитание детей дошкольного возраста в южных регионах Узбекистана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье речь пойдет об экологическом Южные регионы воспитании детей дошкольного возраста в южных Узбекистана, регионах Узбекистана. Автор, опираясь на педагогические дошкольное образование, данные, проанализировал проблему на основе имеющейся дети, экологическое научной литературы и изучил существующие воспитание. специфические аспекты экологического воспитания детей дошкольного возраста в южных регионах Узбекистана. КИРИШ Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда экологик масалалар, табиатда рўй бераётган нохуш ҳодисалар оқибатини бартараф этиш, рўй бериши мумкин бўлган бундай вазиятларнинг олдини олиш каби долзарб вазифаларга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Инсоннинг табиатга нотўғри муносабати натижасида юзага келадиган салбий ҳолатларнинг олдини олишда экологик таълимтарбиянинг ўрни ниҳоятда катта. Жаҳоннинг барча мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам шахс ва жамиятнинг моддий ва маънавий маданияти экологик мазмунга эга бўлмоқда. Эндиликда республикамизда чиқиндисиз, кам чиқитли ва экологик тоза технологияларни жорий этиш, атрофмуҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурийҳуқуқий чоралар кўриш, экологик маърифат орқали аҳолининг экологик тафаккурини ривожлантириш, халқаро экологик муносабатларни йўлга қўйиш, табиат, атроф-муҳитга кўрсатилаётган салбий антропоген таъсирларни камайтириш, инсоннинг атроф-муҳитга сифат жиҳатидан янгича муносабатини шакллантиришга олиб келмоқда. АСОСИЙ ҚИСМ Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига қўйилган умумий талабларда ҳам уларнинг экологик масъулиятни ҳис қилиши, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиши лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон жанубий ҳудудларида бола учун керакли бўлган билим ва таассуротларга эга бўлишга ёрдам берувчи манбалар етарлидир. Теварак-атрофда мавжуд бўлган жонсиз ва, айниқса, тирик табиат объектларига бўлган қизиқиш болаларда эрта пайдо бўлади. Болада кўз билан кўрган нарсаларга нисбатан қизиқиши орта боради. Бундан ташқари, табиатдаги мавсумий ўзгаришлар, ранглар жилоси, турлитуман ҳид, овозлар ҳам улар диққатини ўзига жалб қилади. Болалар ҳамма нарсани ўз кўзлари билан яқиндан кўришга, ушлаб кўришга ҳаракат қиладилар. Болалардаги атрофмуҳитга бўлган қизиқишни қўллабқувватлаш билан бир вақтда, уларни табиатни асрабавайлаш руҳида тарбиялаш кераклигини эсдан чиқармаслик керак. Экологик таълимтарбия мактабгача таълим муассасаларида болаларни маънавиймаърифий тарбиялаш, табиат гўзалликларини кўра билиш- ларида катта ёрдам беради. 149 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тарбия беришда унга тоза кийим кийдириш, юриштуришининг озода бўлишини уқтириб туриш илк экологик тарбиянинг асоси бўлади. Бола яшайдиган уй ва унинг атрофи тоза, шинам ва чиройли бўлса, фарзанд ҳам шундай яшашга интилади. Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги экологик таълим, яъни соғлом турмуш тарзини ташкил қилишда тарбияни икки хил йўл билан амалга ошириш муҳим: биринчидан, экологик таълимтарбия оилада отаоналар иштирокида; иккинчидан, мактабгача таълим муассасаси, мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларида олиб борилиши лозим. Экологик таълимтарбия мактабгача таълим ташкилотларида тарбияла- наётган болалар орасида бебаҳо инсонпарварлик муносабатини ривожлантиради: табиатнинг барча объектларига нисбатан қизиқишини уйғотади, атрофмуҳит- нинг шартшароитини ўрганиш, унга ғамхўрлик қилиш малакаларини ривож- лантиради. Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида, жумладан, мактабгача таълим тизимида экологик таълимтарбияга катта эътибор қарати- лаётганлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам эътироф этилганлигини қайд этишимиз ўринли: “Ўзбекистонда кўп мактабгача таълим ташкилотларида болаларни табиат ва атрофмуҳит билан таништириш машғулот- лари ташкил қилинади. Жами мактабгача ташкилотларнинг 40 фоизида экологик таълим учун махсус хоналар бор ва муассасаларнинг 16 фоизида болалар табиатни парвариш қилишни ўрганадиган “Атрофмуҳит сўқмоқлари” ташкил қилинган. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мактабгача таълим ва тарбиян
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Ўзбекистоннинг жанубий мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш ҳудудлари, ҳақида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Ўзбекистоннинг жанубий мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш ҳудудлари, ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp148-154, экологическое воспитание, дети, children, southern regions of Uzbekistan, environmental education, болалар, дошкольное образование, preschool education, мактабгача таълим, ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари, экологик тарбия, южные регионы Узбекистана
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026