Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШГА ДОИР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИ SMART-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ТАШКИЛЛАШТИРИШ
ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИ SMART-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · АСОСИДА ТАШКИЛЛАШТИРИШ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Толаниддин НУРМУХАМЕДОВ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Тохир ХУДАЙБЕРГАНОВ (Тошкент давлат транспорт университети профессори, т.ф.д.,)
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 110 · 346–359 · 2021
Аннотация
Ушбу мақолада ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларидаги инновацион фаолиятдаги смарт-технологиялари ҳамда ҳудудий транспорт тизимларини бошқариш моделлари ва муаммолари ўрганил-ган. Шунингдек, касб таълимнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш йўллари ёритилган рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда SMART ресурсларидан фойдаланиб , ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлган натижалар тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Темир йўл, транспорт, тизим, SMART – технологиялар, масофавий ўқитиш, компетенция, индивидуал ёндашув, электрон таълим ресурслари, мультимедиа, смарадорлик, ахборот коммуникация технологиялари. Жаҳонда темир йўл транспорти юк ташиш жараёнларида юк оқимларини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини ривожлантириш етакчи ўринни эгалламоқда. Бу борада темир йўл хизматидан фойдаланувчилар билан ишлашнинг яхлит тизимини шакллантирувчи усуллардан бири автоматлашти- рилган электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштиришдир. 158 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) Замонавий ахборот таълим технологиялари, электрон дастурларининг кенг жорий этилиши, электрон таълим ресурсларининг яратилиши, инновацион фаолиятга асосланган ўқитиш методикасининг ўқув-услубий таъминотини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Мамлакатимизда замон талаблари асосида касбий таълим жараёнини ташкил этиш, жумладан, касбий таълим тизимида ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида АКТлардан самарали фойдаланиш, инновацион технологиялар асосида машғулотларни олиб бориш талабалар учун самарали бўлишини таъминлайди. Бунинг учун ,албатта, олий таълим муассасалари транспортда темир йўл йўналишлари талабаларининг билим, уларда кўникма ва малакалар ҳосил бўлганлигини, уларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда баҳолаш таълим жараёнининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Талабаларни баҳолашда эса машғулотларда топшириқларни мавзуга мос ҳолда бериш ва турли интерактив методлардан фойдаланиш керак. Сўнгги ўн йилликда мамлакатимизда транспорт хизматлари бозорини ривожлантиришга ва унинг инфратузилмасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларда темир йўл транспорти тизимининг алоҳида ўрни бор. 1-расм. Темир йўл транспорти тизими. Биз ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларида касб таълимидаги инновацион фаолиятни такомиллаштириш учун маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида янги методларни жорий этиш билан биргаликда транспорт фаолиятини ривожлантириш дастурларининг амалга оширилишида ҳал қилинадиган вазифаларини аниқ белгилаб олиш керак, яъни темир йўл тармоғининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланиши лозим. Маъруза машғулотларини ҳам интерактив методлар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 159 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) Ҳозирги замон таълим тизими ривожланишининг устувор йўналиши таълимни ахборотлаштириш бўлиб, бу йўналиш қуйидаги инновацион жараёнлар билан тавсифланади: – электрон ва масофавий ўқитиш технологияларига асосланадиган ахборотлаштирилган таълим хизматларини жорий қилиш; – интерфаол ва мультимедиали технологияларга асосланадиган очиқ рақамли таълим контентлари ва дастурий-методик таъминотни ишлаб чиқиш; – телекоммуникация тузилмалари (ахборот-таълим муҳити, таълим порталлари) ни яратиш. Бундай шароитларда таълим олувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда замонавий ахборотлашган жамият талабларига мос инновацион фаолиятга тайёр бўлган ўқитувчиларга эҳтиёж туғилади. Ахборотлашган жамият юқори сифатли ахборот устун бўладиган жамиятни билдириб, ахборотларни сақлаш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш компьютер технологияларига асосланган замонавий воситалар ёрдамида амалга оширилади. Шундай қилиб, ахборотлашган жамият – бу барча турдаги ахборот технологияларини, компьютерли телекоммуникацияларни, ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш асосида фуқароларнинг ҳуқуқларни рўёбга чиқариш ва уларнинг ахборотларга эҳтиёжларини қондириш учун оптимал шарт-шароитларни яратишнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам илмий – техник хусусиятдаги жараёнидир. “SMART” тушунчаси жамият ривожланишининг янгича замонавий босқичини таъкидлаб, у ижтимоий парадигманинг ўзгаришига, янги ғоялар, билим ва интелелктуал капиталнинг кишилар томонидан генерацияланиши жараёнига асосланиб, бунда улар мазкур жараёнларни инновацион технологиялар ёрдамида амалга ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёрланган бўладилар. 2-расм. Ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари. 160 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-т
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларидаги инновацион фаолиятдаги смарт-технологиялари ҳамда ҳудудий транспорт тизимларини бошқариш моделлари ва муаммолари ўрганил-ган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларидаги инновацион фаолиятдаги смарт-технологиялари ҳамда ҳудудий транспорт тизимларини бошқариш моделлари ва муаммолари ўрганил-ган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Темир йўл, транспорт, тизим, SMART – технологиялар, индивидуал ёндашув, компетенция, смарадорлик, электрон таълим ресурслари, мультимедиа, ахборот коммуникация технологиялари, масофавий ўқитиш
Смежные источники
The American Journal of Applied sciencesInstruction From An Uzbek Perspective, Kukiboeva Mahliyo Mahmudjanovna +12020
Международный журнал искусственного интеллектаFACTORS OF ECONOMICEFFICIENCY, Doctor of Philosophy2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021