К содержанию
РецензированоRU2021

Роль цифровизации в трансформации деятельности коммерческих банков

N. RUZIEV · Keywords: -/© in Science LLC.

Общество и инновации · 3 · 11-18 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада банклар фаолиятини трансформация банк, қилишда рақамлаштиришнинг тутган ўрни, банк хизмат- рақамлаштириш, ларидан масофадан туриб фойдаланишнинг аҳамияти ва трансформация, истиқболлари хорижий мамлакатларнинг тажрибаси экотизим, рақамли банк, асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада банк необанк, тизимини рақамлаштиришнинг аҳамияти ва қулайлик- идентификация, лари, ушбу йўналишда республикамизда амалга ошири- IT, лиши лозим бўлган ишлар кўрсатиб берилган. инновацион, онлайн платформа. 1 Employee of the National Bank of economic activity of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Роль цифровизации в трансформации деятельности коммерческих банков АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, анализируется роль цифровизации в банковское дело, трансформации банковской деятельности, важность и цифровизация, перспективы дистанционного использования банковских трансформация, услуг, на основе опыта зарубежных стран. В статье, также экосистема, цифровой банкинг, показана важность и удобство оцифровки банковской необанк, системы, и работы которые возможно, требуются провести идентификация, в банковском направлении Узбекистана. ИТ, инновации, онлайн-платформа. Рақамлаштириш банк тизимини ривожлантиришнинг асосий драйвери бўлиб, банк ва мижоз ўртасида ўзаро ишонч ва шаффофликни оширади. Бундан бир неча йил олдин банклар мижозларига хизмат кўрсатиши учун ҳар хил қоғозбозликларни талаб қилган бўлса, бугун эса мижоз банк биноси қаерда эканлигини билмасдан ҳам банк хизматларидан фойдаланмоқда. Масалан, мижоз ўзининг пластик картасидаги пул маблағларини бир валютадан иккинчисига бемалол айрибошлаши, хоҳлаган пайтида онлайн тарзда кредит олиши ва уни сўндириб бориши мумкин. Шу каби яратилган енгилликларнинг туб замирида илғор инновацион ғоялар ва технологиялар ётади. Бир пайтлар мобиль банкинг- нинг амалиётга жорий қилинишига инновация сифатида қаралган бўлса, ҳозирда бу технологиясиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Бунинг ташқари, мобиль банкинг технологиясига банклар учун минимум шарт сифатида қараш бошланди. “Рақамлаштириш” сўзи, аслида, янги атама бўлиб, инновацион бошқарув ва иш юритишда IT дастурларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш натижасида электрон тўловлардан тортиб, масофавий банк хизматлари ва электрон ҳукуматгача бўлган барча тизимларда ахборот технологияларининг кенг қўлланилишини назарда тутади [1]. Иқтисодиётни рақамлаштиришни банк тизимини рақамлаштиришсиз тасав- вур қилиш қийин, чунки банк тизими иқтисодиётнинг локомотиви ҳисобланади. 1983 йилда Буюк Британияда банк мижозларига телефон орқали компьютерга уланган ҳолда ўзининг омонатларини текшириш, банкдаги ҳисоб рақамидан тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини берувчи Homelink тизими яратилди. Ўша йили АҚШда ҳам худди шунга ўхшаган Pronto тизими ишга туширилди. Лекин одамлар Homelink ва Pronto тизимларга ишончсизлик билан қарайди, лекин интернет тармоғи кенг ёйилиши билан ушбу тизимлардан кенг фойдаланиш бошланди. 2001 йилда Bank of Amerika 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида онлайн хизматлар кўрсатиб, электрон-банкинг соҳасида биринчи илғор банк бўлди. Мазкур банк 2017 йилда ўзининг 3 та рақамли (необанк) филиалини очди [2]. Payments Industry Intelligence портали маълумот- ларига кўра, 2018 йилда дунёда 60 та рақамли – необанк бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 319 тани ташкил қилди, улар ишлатадиган пулларнинг 90 фоизини электрон пуллар ташкил қилади [3]. 12 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Citi Group ҳисоб-китобларига кўра, рақамлаштириш натижасида банкларда ортиқча ишчи кучи юзага келади, мазкур иш ўринларини қисқартириш банкларнинг операцион харажатларини тенг ярмигача қисқартиришга олиб келади. Бундан ташқари, Accenture ўтказган тадқиқотларга кўра, рақамлаштириш бўйича илгарилаб кетган банкларнинг капитал рентабеллиги 0,9 фоизга ошган, аксинча, бу соҳада оқсаётган банкларда мазкур кўрсаткич 1,1 фоизга тушиб кетган. Accenture таҳлилчилари келажакда ушбу фарқ янада катталашишини таъкидлайди. Банк фаолиятида рақамлаштириш жараёнининг ривожланиш даражасини пандемиядан “олдинги” ва “кейинги” даврга бўлиш мумкин. Deloitte ҳисоботига кўра, дунёдаги банкларнинг 60 фоизи коронавирус пандемияси даврида ўз офисларини ёпиб, тўлиқ онлайн хизмат кўрсатишга ўтди. Жумладан, республика- мизда ҳам пандемия даврида рақамли банк тизимига ўтиш ва масофадан хизмат кўрсатиш жараёни анча тезлашди. Банк мобиль иловалари ва турли необанк тўлов тизимлари ўртасида рақобат кучайиб, мижозларга турли чегирма ва имтиёзлар тақдим этилди. Бу эса хизмат сифатининг ошиши ва хизматлар нархининг тушишига олиб келди. Digital Banking Report муаллифи, рақамли банк соҳасида мутахассис ҳисобланган Джим Марус янги авлод банкларининг “бешта ҳақиқат”ини келтириб ўтади. У ўзининг фикрларини қуйидагича асослаб беради: Офлайн хизмат кўрсатиш

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада банклар фаолиятини трансформация банк, қилишда рақамлаштиришнинг тутган ўрни, банк хизмат- рақамлаштириш, ларидан масофадан туриб фойдаланишнинг аҳамияти ва трансформация, истиқболлари хорижий м…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада банклар фаолиятини трансформация банк, қилишда рақамлаштиришнинг тутган ўрни, банк хизмат- рақамлаштириш, ларидан масофадан туриб фойдаланишнинг аҳамияти ва трансформация, истиқболлари хорижий м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2022 in Science LLC, identification, рақамлаштириш, innovation, инновации, neobank, online platform, онлайн-платформа, ecosystem, экотизим, digitization, банковское дело, рақамли банк, идентификация, инновацион, IT, необанк, цифровой банкинг, ИТ, цифровизация, banking, digital banking, банк, трансформация, экосистема, transformation, онлайн платформа
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники