К содержанию
РецензированоRU1902

Вопросы филантропии на территории Узбекистана в начале XX века (на примере землетрясения в Андижане)

Diyorjon ABDULLAYEV Abdulazizbek UTKIROV · Keywords: -/© in Science LLC. (Tashkent State Pedagogical University named after Nizami) · Turkestan General- (Tashkent State Pedagogical University named after Nizami) · Charitable Society (Tashkent State Pedagogical University named after Nizami)

Общество и инновации · 3 · 13-18 · 1902

Аннотация

Ключевые слова: Данная статья посвящена последствиям землетрясения филантропия, стихийное в Андижанской области в 1902 году и филантропическим бедствие, вопросам. Также в статье освещена деятельность благотворительность, Ташкентского Комитета по оказанию помощи, спонсорство, землетрясение, пожертвований, а также благотворительной и спонсорской Туркестанское генерал- деятельности, оказанной Андижанской земле и народу ее губернаторство, город соотечественниками и правительством после Асака, Коканд, Маргилан, землетрясения. благотворительное общество, пожертвование, гуманизм. Ҳар қандай қайғу ёки ўлим сабаблардан қатъий назар - фожеадир, лекин агар сиз энг ёмон ва даҳшатли нарсаларни баҳолашга ҳаракат қилсангиз, унда инсониятнинг қайғули хроникалари қаторида миллионлаб одамларнинг тақдирини олдиндан белгилаб қўйган воқеалар мавжуд. Ўтган асрда содир бўлган энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, зилзилалар ва цунами билан бирга келган ёнғинлар тахминан икки миллион одамни нобуд қилган[1]. Инсон ҳаётида фожеа ҳисобланган ҳар қандай вазиятдаги жабр кўриш ёки вафот этиш инсоният тарихида мудхиш воқеалар сифатида айтиб келинган. Табиий офатлар орқали бўлган жараёнлар, мудҳиш воқеалар ҳам тарихий жиҳатдан ўрганиб келинган ҳамда ундан керакли ҳулосалар чиқарилган. Инсон ҳаётида оғир вазиятлар содир бўлиши, жамият ва табиат томонидан ҳар қандай жабр кўриши бу аянчли ҳолатдир. Аммо, бу вазиятдан уни олиб чиқиб кетадиган ҳаракатлардан бири бу инсонлар томонидан кўрсатилган ёрдам, кўмак, хайр- саховат ишларидир. Айнан, илмий термин билан изоҳлаганда “филантропия”[2] масалалари Ўзбекистон ҳудудида тарихан шаклланган ва ривожланган бўлиб, ўзининг маълум бир ўрнига эга. Жумладан, мазкур мақоламизда юртимизнинг Андижон вилоятида XX асрнинг боши яъни 1902 йилда содир бўлган зилзила ҳамда унинг жабрдийдаларига кўрсатилган филантропия ишларини таҳлил этишга бағишланган. 1902 йил 3 декабр куни эрталаб соат 9:00 да Андижон ва Фарғона шаҳарларида зилзила содир бўлди, бу Андижон ва бутун атрофдаги ҳудудларнинг вайрон қилиб, кўплаб инсон қурбонларини вужудга келтирди ва катта зарар келтирди. Бундан ташқари 4652 киши ҳалок бўлди ва 26 000 уйлар ва бинолар вайронага айланди. Шаҳарнинг маҳаллий қисми деярли зарар кўриб, шаҳарнинг янги қисмидаги бинолар эса шаҳарнинг маҳаллий қисмига қараганда камроқ талофат кўрди[3]. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Андижон тумани ҳудудида зилзиладан олдин 2490 ҳовли бўлиб, улардан 2446 ҳовли зилзила оқибатида вайрон бўлган, ҳовлининг доимий ёрдам кўрсатилишини талаб қилган 839 ҳовли 14 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 ва 890 қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдамга муҳтож бўлган. Андижон шаҳрини қандай гўзал бўлганини Григорий Иванович Сахаров Туркистон ўлкасига бағишланган хотираларида шундай хотирлайди: "Андижон, китобда ёзилишича, бу ердан Фарғонанинг турли қисмларига, яъни, Еттисув, Қашқар ва Помирга борадиган йўллар марказида жойлашган. Шаҳар икки қисмдан иборат, маҳаллий ва рус, шаҳарнинг янги қисмининг кўчалари кенглиги ва кўкаламзорлиги билан ажралиб туради, шаҳарнинг рус қисмида жойлашган: барча туман муассасалари, гўзал майдонда бир черков ва аскарлар оммавий қабри устида ибодатхона, иккита оддий меҳмонхона, Ўш шаҳри билан мулоқот қилиш учун почта бекати, банк филиаллари, ҳарбий Mажлис биноси, шаҳар шифохонаси ва тартибли йойма дўконлар жуда кўп. Шаҳарда 76367 аҳоли истиқомат қилади (уларнинг 2840 руслар), 7795 уйлар (150 таси рус қисмида), 2 черков, 236 масжидлар, 84 таълим муассасалари, шу жумладан шаҳар ўқув муассаси ҳамда маҳаллий ва рус мактаблари мавжуд”[4]. “Нива” газетасида ҳам қуйидагича келтирилган эди: “Аянчли кун арафасида ҳам 2 декабр куни соат 20:00 да Тошкентдаги расадхона пештоқидаги шкала рўйхатидан ўтказди. Унга ҳеч ким эътибор бермади ва тун хотиржам ўтди. 3 декабр куни эрталаб совуқ ва нам ҳаво келди, бутун Фарғона водийси қалин туманга бурканди. Андижонда оддий иш куни бошланди: дўконлар очилди, болалар ўқув юртларига кетди, амалдорлар ишга шошилди. Соат 8:45 ларда кучли ер ости гумбурлаши эшитилиб, оёқлари остидаги ер юқорига силкинди, тротуарлар бўйлаб юрган одамларни йўлакдан 2-3 қадам нарига ирғатиб юборди. Сўнгра сезиларли зарбалар шафқатсиз кетма-кетлик билан зарбаларни кузата бошлади ва 10 декабрга қадар давом этди. ...200 кв.км давомида Андижон атрофида барча тупроқ вақти-вақти билан тўлқинсимон ҳаракатлар билан силкиниб турарди. Андижон атрофидаги қишлоқлар ҳам вайрон қилинган эди". Маълумотлардан англанадики, ваҳима жуда катта, масалан, почта орқали, банкда масъулиятли ишлар билан шуғулланадиган мансабдор шахслар катта миқдорда пулларни ташлаб, хизматни тарк этган ва қочган. Хатто, аҳолининг аксарият қисми нотўғри бўлган жойдан қочиб кетган. Кейинчалик тарқаб кетканлар тўпланиб, улар учун темир йўлнинг розилиги билан 20 декабрга қадар Фарғона вилоятининг барча шаҳарларига бепул бориш имкони яратилган. Бироқ, Андижонга яқин бўлган темир йўл ер қимирлаши сабабли оғир зар

Доказательный фрагмент

«Ключевые слова: Данная статья посвящена последствиям землетрясения филантропия, стихийное в Андижанской области в 1902 году и филантропическим бедствие, вопросам.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ключевые слова: Данная статья посвящена последствиям землетрясения филантропия, стихийное в Андижанской области в 1902 году и филантропическим бедствие, вопросам. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2022 in Science LLC, Асака шаҳри, зилзила, Kokand, Марғилон, Туркистон генерал-губернатори, город Асака, землетрясение, Charitable Society, Маргилан, Туркестанское генерал-губернаторство, пожертвование, earthquake, Коканд, sponsorship, хайрия жамияти, гуманизм, Қўқон, табиий офат, Margilan, ҳадя, charity, благотворительное общество, Asaka city, Gift, инсонпарварлик, humanitarian, philanthropy, natural disaster, спонсорство, филантропия, Turkestan General-governor, благотворительность, хайрия, ҳомийлик, стихийное бедствие
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники