Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Ренессанс и воспитание гармонично развитого поколения
Hikoyat AMONOVA · Susana SADIKOVA
Общество и инновации · 119–123 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада илм фан тараққиётининг ёшлар тарбиясидаги Ренессанс, ўрни очиб берилган. Ренессанс ва унинг фалсафий Академия, талқинига алоҳида эътибор қаратилган. Ўрта аср Шарқ ўрта аср шарқ мутафаккири Абу Райҳон Беруний қарашларининг ёшлар мутафаккирлари, таълим-тарбия, маънавиятидаги ўрни тадқиқ қилинган. Мутафаккир ахлоқ, маънавият. ижодий меросидаги комил инсон ғоясининг янги Ўзбекистон шароитида баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти кўрсатиб берилган. 1 associate professor, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan. 2 assistant, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Ренессанс и воспитание гармонично развитого поколения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье раскрывается роль развития науки в Возрождение, воспитании молодежи. Особое внимание уделяется эпохе Академия, Возрождения и его философской интерпретации. Изучена средневековые восточные роль взглядов средневекового восточного мыслителя мыслители, образование и воспитание, Абу Райхана Беруни в духовности молодежи. Анализируется нравственность, важность идеи совершенного человека в творческом духовность. наследии мыслителей в воспитании гармонично развитого поколения в новом Узбекистане. КИРИШ Турон замини азал-азалдан фан ва маданият маркази, миллий қадриятлар ва маънавият сарчашмаси, улуғ алломалар, олиму фозиллар макони бўлиб келган. Асрлар оша дунёга зиё таратиб турган. Фанлар тарихига назар ташласак, дунёвий илмлар, авваламбор, Шарқдан Ғарбга тарқалганлигининг гувоҳи бўламиз. Мустақил давлатимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, ёш авлодни маънавиятли ва маданиятли этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратил- моқда. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишда маънавий меросимиз дурдона- лари, пандномаларнинг аҳамияти катта. Хусусан Маъмун Академияси қомусий олимларининг жаҳон фани, маданияти, тарихи, маънавияти тараққиётига қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Улар “Илм-фан кишилар ҳожатини чиқармакдир” деган ғояга суянганлар ва ўз навбатида “Инсон ўзи қизиққан, ўзига керак фанлар билан конкрет шуғулланиши мумкин” тамойили улар учун устувор бўлган [10]. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг асарлари тадқиқот учун назарий- методологик манба, кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ ва синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди. НАТИЖАЛАР Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи[1]да Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган эди. Таъкидлаш жоизки, мусулмон оламида илм-фан марказига айланган шаҳар- лар саноқлидир. Улардан Марв, Урганч, Бухоро, Самарқанд Ўрта Осиёда бўлганлиги бизлар учун фахрланадиган ҳолдир. VIII–IX аср Фан тарихида буюк бурилиш асри бўлди. Адам Мец томонидан “Мусулмон Ренессанси” деб аталган бу ҳодиса тайин тарихий шахслар – сиёсий муҳитнинг яратилиши Хорун-ар-Рашид ва айниқса унинг вориси Ал-Маъмун номи билан, фандаги уйғониш эса, Муҳаммад ибн Мусо ал-Харазмий каби олимлар номи билан боғлиқ. Бирининг ҳомийлигида “Байт-ул- ҳикма” – Бағдод академияси ташкил этилган бўлса, иккинчисининг раҳбарлиги ва шахсий илмий жасорати туфайли фан яна тараққиёт кўчасига чиқди; бу кўча борган 375 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 сари кенгайиб, шоҳкўчага айланди, охир оқибат бугунги дунё тамаддунига олиб келди [3-9]. “Донишмандлар уйи” ёки “Маъмун Академияси”да Абу Саҳл ал-Масиҳий ал-Журжоний (970–1011), Абу Наср ибн Ироқ ал-Жаъдий (Х аср-1034), Абу-л Ҳасан ал-Хаммор (942-XI аср боши), Абу Райҳон ал-Беруний (973–1048), Абу Али Ибн Сино (980–1037) ва бошқа илм-фан заҳматкашлари ҳамкорлик қилганлар. “Академия”да фалсафа, мантиқ, тиб илми, шеърият, табиий фанларга оид илмий мунозаралар ўтказилган, маърузалар ўқилган бўлиб, Хоразм шоҳи Маъмун II шахсан иштирок этган. “Академия” олимларга фан чўққиларини забт этишда ёрдам берган. Абу Райҳон Беруний етти йил (1009–1017) давомида шу билим даргоҳини бошқарган. Ал-Беруний 150 дан ортиқ ноёб асарлар ёзиб қолдирган. Асарларнинг қўлёзма нусхалари Истамбул, Париж, Англия, Тошкент шаҳарларида сақланмоқда. Берунийнинг илм-фан ва маданият тараққиёти тарихида тутган ўрнига беруний- шунос немис олими Э. Захау юксак баҳо бериб, шундай деган: “У фан океанида яккаю-ягона қоядир”. Дарҳақиқат, Беруний илм-фан соҳасидаги хизматлари билан қомусий олим сифатида танилди. Тарихшунос олим Ёқут эса “Ақл ва маърифатда ҳали унга тенг келадиган бирор кишини даврон ярата олгани йўқ” [11], – деган эди. Берунийнинг “Ҳиндистон”, “Ёдгорликлар”, “Минералогия”, “Геодезия”, “Сайдона”, “Қонуни Маъсудий”, “Ат-Тафҳия”, “Хоразмнинг машҳур кишилари”, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва бошқа асарларида табиатга, жамиятга, руҳга оид қарашлари, фалсафа, тарих фанлари, география, геодези
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада илм фан тараққиётининг ёшлар тарбиясидаги Ренессанс, ўрни очиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада илм фан тараққиётининг ёшлар тарбиясидаги Ренессанс, ўрни очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Renaissance, средневековые восточные мыслители, маънавият, morality, spirituality, ренессанс, education, ахлоқ, ўрта аср шарқ мутафаккирлари, возрождение, таълим-тарбия, академия, духовность, academy, нравственность, medieval oriental thinkers, образование и воспитание
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026