Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Особенности технологической организации процесса обучения
Mukaddas KARIMOVA · Hakimjon TODJIEV · September -/© in Science LLC. (Fergana State University)
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим технологияси тушунчаси, таълим технологияси, ўқитувчиларни тайёрлаш муаммолари, инновацион таълим инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, технологиялари, талабаларнинг ижодий фаоллигини ошириш, технологик технологик ёндашув. ёндашув, ўқув жараёнининг технологик ташкил этиш хусусиятлари баён этилган. Особенности технологической организации процесса обучения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны понятие образовательной технологии, образовательные проблемы подготовки учителей, инструменты технологии, инновационного обучения и информационно- инновационные коммуникационные технологии, повышение творческой образовательные технологии, активности студентов, технологический подход, особенности технологический подход. технологической организации учебного процесса. 1 Associate Professor of the Fergana State University, Fergana, Uzbekistan. 2 Independent Researcher (PhD), lecturer at Fergana State University, Fergana, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг замонавий таълим мазмунини модернизациялаш, талабалар ички имкониятларини рўёбга чиқаришга имкон берувчи зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган таълим муҳитини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга замон талабларига жавоб берадиган ўқитувчиларни тайёрлаш зарурияти ошиб бормоқда. Мамлакатимиз келажаги кўп жиҳатдан таълим-тарбия соҳасидаги инновацион ўзгаришлар, уни замонамизнинг янги илғор талабларига жавоб берадиган даражага кўтаришга йўналтирилган ишларнинг қай даражада олиб борилишига боғлиқ бўлади. Бу эса бўлажак мутахассисларни замон талабБуларини ҳисобга олган ҳолда рақобатдош қилиб тайёрлашни талаб этади. Бундай муҳим вазифани таълимда инновацион технологияларни қўлламасдан амалга ошириб бўлмайди. Бунга сабаб инновацион таълим технологияларида таълим берувчи ҳам, таълим олувчи ҳам ўз фаолиятида манбага бўлган қизиқувчанлигини, уни ўрганишга бўлган ташаб-бускорлигини, янгиликка бўлган иштиёқини намоён қилишга ҳаракат қилади ва улар негизида инновацион жараёнга кириб боради. Бу жараён режалаштирилган натижани қўлга киритгунга қадар давом этади. Республикамизда ҳарбий кадрларни тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида кадрларни ўқитиш жараёнида педагогик технологияларни ҳарбий таълим жараёнига тадбиқ этилиши ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” устувор вазифалари белгиланиб, бу борада технологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим технологияси – бу маълум бир шаклда ташкил этилган ва тақдим этилган ўқув маълумотлари тизими, ўқитиш шакллари ва усуллари, техник ва интеллектуал воситалар, ўқув жараёнини тегишли алгоритмик ташкил этиш билан бирлаштирилган ўқув моддий базаси. табиийки, ҳар қандай таълим технологияси методик асосга, тизимли концепцияга эга бўлиб, у самарали таълим жараёнини мақсадга мувофиқ режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун илмий асос яратадиган қоидалар, ғоялар тўпламидир. Таълимни технологиялаштириш ғояси янгилик эмас. Бундан 400 йил аввал чех педагоги Ян Амос Коменский таълимни технологиялаштириш ғоясини илгари сурган. У таълимни “техникавий” қилишга ундаган, яъни ҳамма нарса нимага ўқитилса, муваффақиятга эга бўлсин. Натижага олиб келувчи ўқув жараёнини, у “дидактик машина” деб атаган. Бундай дидактик машина учун аниқ қўйилган мақсадлар; бу мақсадларга эришиш учун, аниқ мослаштирилган воситалар; бу воситалар билан қандай фойдаланиш учун, аниқ қоидаларни топиш муҳимлигини ёзган. Таълим назарияси ва амалиётида ўқув жараёнига технологик хусусиятни бериш учун 50-йилларда биринчи уринишлар қилиб кўрилган. Улар ўз ифодасини анъанавий ўқитиш учун мажмуали техник воситаларни яратишда топган. 228 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Ўқитувчининг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талаблар, уларнинг улуғланиши Шарқ мутафаккирлари Исмоил ал-Бухорий, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Жалолиддин Давоний, Абдулла Авлоний ва бошқларнинг асарларида ўз ифодасини топган. Олий таълим муассасаларида ўқитувчиларни тайёрлаш муаммолари республикамиз ва чет эллик мутахассислар томонидан бир қатор адабиётларда ёритилган. Олий таълим жараёнида бўлажак ўқитувчи шахсини шакллантириш, ўз- ўзини бошқариш асосида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва касбий шаклланганликни ташхислаш масалалари Коменский Я.А,
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим технологияси тушунчаси, таълим технологияси, ўқитувчиларни тайёрлаш муаммолари, инновацион таълим инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, технологиялари,…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада таълим технологияси тушунчаси, таълим технологияси, ўқитувчиларни тайёрлаш муаммолари, инновацион таълим инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, технологиялари,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), educational technologies, образовательные технологии, innovative educational technologies, технологик ёндашув, технологический подход, инновационные образовательные технологии, technological approach, инновацион таълимни технологиялаштириш, таълим технологияси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026