К содержанию
РецензированоRU2021

Люсьен Керен во взглядах узбекского ученого

Ergash YUSUPOV · “The State of Amir Temur” (School of Temurid studies,) · Akmal Saidov works (School of Temurid studies,)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада француз ва ўзбек олимлари томонидан Амир Темуршунослик мактаби, Темур ва Темурийлар тарихшунослиги мактабида янгитдан Фармон, яратилган асарлар тақриз қилинади. “Амир Темур салтанати”, қатағон, илмий мерос, яловбардор, “Люсьен Керен – темуршунос олим”, Акмал Саидов асарлари, теран таҳлил, изоҳлар. 1 Associate Professor of the Department of History of Uzbekistan Andijan State University, Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Люсьен Керен во взглядах узбекского ученого АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рецензируются вновь созданные работы школа Темуроведения, французских и узбекских ученых историографической Указ, школы Амира Темура и Темуридов. «Государство Амира Темура», репрессия, научное наследие, преподаватель, «Люсьен Керен – ученый- темуровед», произведения Акмаля Саидова, всесторонний анализ, примечание. Миллий-маданий меросни тиклаш долзарб аҳамият касб этаётган ҳозирги кунда Амир Темур ва Темурийларнинг жаҳон цивилизацияси тарихида тутган ўрнини ўрганишгина эмас, балки ўзбек маданиятининг Шарқ ва умумжаҳон маданияти тарихидаги ўрни ва ролини баҳолаш учун ҳам зарур. Соҳибқирон Амир Темурнинг марказлашган буюк Темурийлар салтанатига асос солиши, Мирзо Улуғбек даврида фан ва маданият равнақи, Хусайн Бойқаронинг адабиёт ва санъат, илм ва ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳумоюн, Акбаршоҳ, Шоҳ Жаҳонларнинг турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, энг инсонпарвар давлатни вужудга келтириш йўлидаги ислоҳотлари улкан аҳамиятга молик. Амир Темур ҳақидаги ёзма манбаларни ўрганиб борсангиз, шўро мафкураси фақат бизгагина Соҳибқирон номини ман қилиб қўйгани маълум бўлади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Амир Темурни миллий қаҳрамонимиз, буюк жаҳоншумул сиймолардан бири сифатида халқимизга қайтаришдек савобли ишнинг бошида турди. Бугунги кунда Амир Темурга бағишланган асарлар сони Европа тилларида 900 дан зиёд, Шарқ тилларда эса 1000дан ортди. Кейинги йилларда яна 400 дан ортиқ тадқиқотлар аниқланди [4. Б. 15–19]. Бу йўналишда Э.М. Лангле, Х. Мозер, В. Жерар, Л. Керен, Ф. Брессанд каби француз олимлари фаолияти ўлароқ Францияда темуршунослик мактаби шаклланди ва тараққий топди. Унинг карвонбошиси фидойи олим, проф. Люсьен Керен (1920–2013 йй.) 1996 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А. Каримов фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган, Франция Президенти Жак Ширак эса уни юксак иззат- икром рамзи бўлган “Эҳтиром легиони” ордени билан сийлаган эди. Француз темуршунослари яратган асарлар қаторида проф.Л.Кереннинг китоб ва мақолалари алоҳида ўрин тутади. Хассос олим Люсьен Керен ўз тадқиқотларида Амир Темур ва Темурийлар даври тарихий манбалари – Шарофиддин Али Яздий, Ибн Арабшоҳ, Ғиёсиддин Али, Хондамир, Заҳириддин Муҳаммад Бобур солнома- лари, Руи Гонсалес де Клавихо кундаликлари, архив ҳужжатлари ҳамда Европа шарқшунослари асарларини танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиққан. Ўз навбатида, монографик характердаги асарлар, эссе ва этюдлар муқояса қилиб асосли тарози босадиган далиллар илмий мушоҳадага тортилган. Натижада, Амир 41 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Темурнинг мукаммал таржимаи ҳоли ва образини яратишга муваффақ бўлинган. Соҳибқирон фаолияти теран ҳамда холис баҳоланган [5. Б. 79–86]. Нафсиламбр, Францияда Л.Керен Темурийлар даври тарихи билан жиддий шуғулланаётган бир даврда бизда Амир Темур ва ворислари даври тарихи тинимсиз қораланаётган, буюк бобокалонимиз ёмонотлиққа чиқарилиб, у зотнинг номига “золим”, “босқинчи”, “саводсиз” каби нохолис ёрлиқлар ёпиштирилаётган, академик И. Мўминов каби миллат фидойиларига туҳмат тошлари отилаётган, темур- шунослик йўналиши жонкуярлари қатағонга учраётган эди. “Амир Темур салтанати”да Соҳибқироннинг таржимаи ҳоли, салтанат тарихи солномалари тўлиқ қамраб олинган. Асарда Амир Темур давлатининг тақдири, хусусан Темурийлар сулоласи, яъни Шоҳрух Мирзо. Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ҳақида бой тарихий маълумотлар ҳамда Темурийлар шажараси берилган [3. Б. 224]. Улуғбекнинг бутун дунё миқёсида унга шуҳрат келтирган асосий асари “Зижи Улуғбек”, “Зижи султоний” ва “Зижи жадиди Кўрагоний” номлари билан маълум, “Бобурнома” эса Бобурмирзога иккинчи ҳаётни бахш этган асардир. Ўрта Шарқнинг маданий марказларидан бири бўлган Ҳирот шаҳри энг аввало, Хусайн Бойқаро. Алишер Навоийлар номи билан боғлиқ. Улар маърифий давлат яратишдаги Амир Темур анъаналарини давом эттириб, тараққий йўлини тутдилар. Навоий эса бутун Моварауннаҳр, Хуросон, Хоразмда санъат ва адабиёт ҳомийси бўлиб танилди. Жавоҳарлал Неру эътироф этганидек, Шимолий Ҳиндистон маданияти тушкунликка учраган, унинг ижтимоий ҳаётида қотиб қолган диний ақидалар ҳукмрон бўлган бир шароитда Бобурийлар ислом ва унинг маданиятини Ҳиндистонда кенг тарқатдилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар “Ҳиндистонга “сарой одоб-ахлоқ қоидаларини, назокатлиликни олиб келд

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада француз ва ўзбек олимлари томонидан Амир Темуршунослик мактаби, Темур ва Темурийлар тарихшунослиги мактабида янгитдан Фармон, яратилган асарлар тақриз қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада француз ва ўзбек олимлари томонидан Амир Темуршунослик мактаби, Темур ва Темурийлар тарихшунослиги мактабида янгитдан Фармон, яратилган асарлар тақриз қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
School of Temurid studies, Темуршунослик мактаби, “The State of Amir Temur”, comprehensive analysis, Указ, teacher, изоҳлар, школа Темуроведения, репрессия, Люсьен Керен –темуршунос олим, қатағон, “Lucien Keren - Temurid studies scientist, примечание, яловбардор, научное наследие, Decree, Фармон, Akmal Saidov works, произведения Акмаля Саидова, теран таҳлил, Акмал Саидов асарлари, Люсьен Керен – ученый-темуровед, всесторонний анализ, илмий мерос, repression, Амир Темур салтанати, преподаватель, scientific heritage, Государство Амира Темура, note
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники