К содержанию
РецензированоRU2021

Политика советского правительства по ограничению национального образования в Узбекистане и ее отрицательные последствия (на примере 20-х годов ХХ века)

Oybek KOMILOV · June -/© in Science LLC. (Andijan State University)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада совет ҳокимиятининг XX асрнинг 20 – йил- Туркистон, ларида Ўзбекистондаги миллий таълим фаолиятини Ўзбекистон, чеклашга доир амалга оширган сиёсати, олий диний таълим чеклаш сиёсати, маскани – мадрасаларга тегишли вақф мулкларининг миллий таълим, мактаб, экспроприация қилиниши ҳамда унинг салбий оқибатлари мадраса, масалалари архив манбаларидаги материаллар ва илмий масжид, адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган. вақф, экспроприация. 1 Doctor of Sciences in History (DSc), Professor at the Department of Theory of Civil Society of Andijan State University, Andijan, Uzbekistan. E-mail: oybek.komilov@bk.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Политика советского правительства по ограничению национального образования в Узбекистане и ее отрицательные последствия (на примере 20-х годов ХХ века) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется политика советского Туркестан, правительства по ограничению деятельности Узбекистан, национального образования в Узбекистане в 20-годах ограничительная XX века, экспроприация вакфного имущества, политика, национальное принадлежащего медресе, и его негативные последствия с образование, помощью архивных материалов и научной литературы. школа, медресе, мечеть, вакф, экспроприация. Истиқлол йиллари Ўзбекистон таълим тизимидаги модернизацион жараёнлар, диний таълим муассасалари фаолиятидаги муҳим ислоҳотларнинг йилдан-йилга жадаллашиб бориши соҳани атрофлича илмий таҳлил этишга жиддий эҳтиёж борлигини кўрсатади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди” [1; 30]. Бироқ, совет ҳокимияти йиллари Ўзбекистонда ислом дини ва унинг асосий таълим муассасалари бўлган миллий мактаб ва мадрасалар фаолиятини чеклашга доир сиёсат олиб борилди. Маълумки, ислом диний таълимоти нуқтаи назаридан вақфлар хайрия мулклари ҳисобланиб, улар асосан хайрия ишлари учун таъсис этилган. Шунингдек, улар мадрасаларнинг иқтисодий асоси вазифасини ҳам ўтар эди. Таъкидлаш жоизки, XX аср 20 – йилларининг иккинчи ярмида ҳам мадрасалар фаолият олиб борди. Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, большевиклар томонидан вақфларни давлат ихтиёрига мажбурий йўл билан ўтказиш, яъни экспроприация қилишга ҳаракат қилинди. Вақф мулкларининг давлат ихтиёрига ўтказилиши 1917 йил октябрь тўнтаришидан сўнг бошланди. Бу масала советларнинг 1917 йил 26 октябрдаги II Бутунроссия съезди қабул қилган “Ер тўғрисида” [2; 13]ги декретга асосланди, чунки унга кўра барча ерлар, жумладан черков, диний муассасаларнинг ерлари ҳам “умумхалқ мулки” деб эълон қилиниб, ерга бўлган хусусий мулкчилик бекор қилинган эди. 1918 йилда Туркистонда Миллатлар халқ комиссарлиги таъсис этилди, декабрь ойида эса Миллатлар халқ комиссарлигида вақф мулкларини бошқариш бўлими тузилди [3; 8]. Миллатлар халқ комиссарлиги ходимлари ўз фаолиятларининг дастлабки кунлариданоқ вақфларни давлат мулкига айлантириш тарафдори бўлди. Комиссарлик раҳбарларининг фикрича, совет ҳокимиятининг қонунлари билан, жумладан, ер ҳақидаги декрет билан ишлаб чиқариш воситасига ерга бўлган хусусий мулкчилик тугатилди, шу сабабли вақф ерлар ва бошқа мулклар давлат мулкига айлантирилиши керак эди [3; 5]. 22 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Комитетининг 1920 йил 26 февралдаги қарорига кўра, вақфлар Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига берилди [3; 1, 2]. Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлиги коллегиясининг 1920 йил 6 мартдаги мажлисида вақф бўлимини тузиш масаласи кўриб чиқилди. Коллегия ўз қарори билан вақф бўлимини ташкил қилди, мудирлик вазифаси вақтинча Мунаввар Қори Абдурашидхоновга юклатилди ва унга вақф бўлими мудирлигига номзод топиш масаласи топширилди [4; 118]. Мунаввар Қори тавсиясига кўра, Маориф халқ комиссарлиги қошидаги вақф бўлими мудирлигига Б. Хўжаев тайинланган. Тез орада Маориф халқ комиссарлиги “Вақфларни бошқариш тўғрисида Муваққат Низом” ишлаб чиқди [4; 128, 132]. Низомда кўрсатилишича, вақфларни идора қилиш учун Маориф халқ комиссарлиги қошида Марказий вақф бўлими ташкил қилинган. Мадраса, масжид ва бошқа диний ташкилотлар вақф мулкларини бевосита бошқариш икки кишидан иборат коллегия билан бирга мутавалли зиммасига юклатилди. Туркистон МИҚнинг 1920 йил 26 февралдаги қарорида вақф мулклари даромадидан қандай мақсадларда фойдаланиш тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилмаганди. Туркистон ҳукуматининг вақфларга тегишли бўлган кейинги қабул қилган қарорларида бу масалага озроқ бўлсада аниқлик киритилди. 1920 йил 14 апрелдаги РКП (б) МҚ Туркистон ўлка қўмитасининг ер масаласи бўйича тезисларида: “Вақф мулклари ер ишлари халқ комиссарлиги ихтиёрига берилади. Бу ерлардан тушадиган даромадлар маориф комиссарлигига берилади ва мусулмон аҳолиси орасида маданий – маърифий ишлар олиб бориш учун фойдаланилади” [5; 108] – дея, сўз юрити

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада совет ҳокимиятининг XX асрнинг 20 – йил- Туркистон, ларида Ўзбекистондаги миллий таълим фаолиятини Ўзбекистон, чеклашга доир амалга оширган сиёсати, олий диний таълим чеклаш сиёсати, маскани – м…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада совет ҳокимиятининг XX асрнинг 20 – йил- Туркистон, ларида Ўзбекистондаги миллий таълим фаолиятини Ўзбекистон, чеклашга доир амалга оширган сиёсати, олий диний таълим чеклаш сиёсати, маскани – м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), Туркистон, national education, чеклаш сиёсати, Ўзбекистон, мадраса, экспроприация, Uzbekistan, ограничительная политика, waqf, вақф, мактаб, expropriation, масжид, национальное образование, restrictive policy, миллий таълим, Turkestan, школа, медресе, mosque, school, мечеть, Узбекистан, madrasah, Туркестан, вакф
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники