К содержанию
РецензированоRU2021

Особенности определения целей и задач в обучении

Alisher ERNAZAROV

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўқув машғулотларининг сифати, мазмун, уларнинг мақсадини, вазифаларини, мазмунини, шакл, мақсад, метод, технология ва воситаларини тўғри танлашга, бунга шакл, ҳамкорликда эришиш учун ўқув материалларини эгаллашга кўникмалар, технология, таълим олувчиларни сафарбар этишга кўп жиҳатдан боғлиқ шакллантириш, масалалар борасида сўз юритилган. воситалар, шароит, имкониятлар, таълим-тарбия. 1 Independent scientific research, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan. E-mail: ern_alisher@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Особенности определения целей и задач в обучении АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье рассматриваются многие вопросы, содержание, связанные с качеством обучения, их целью, задачами, цель, содержанием, правильным выбором формы, метода, форма, технологий и инструментов, мобилизацией учащихся на навыки, технология, овладение учебными материалами для достижения этой формирование, цели. инструменты, условия, возможности, образование и воспитание. Ўқув машғулотлари таълим олувчиларда самарали меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятини таъминлаш мақсадида, уни ўқитиш ҳамда тарбиялашга қаратилган мақсадли, таълим-тарбия масалаларини ҳал қилишнинг амалий ва қулай шакли, педагог томонидан аниқ мақсад ва вазифаларни кўзлаб, белгиланган вақт ичида таълим олувчиларга давлат таълим стандартлари, фан дастури, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, дидактик материаллар, ноанъанавий педагогик усуллар, услублар, ўқитишнинг педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари орқали амалга ошириладиган бир бутун жараён бўлиб, унинг моҳияти инсон томонидан тўпланган тажриба, билим, малака ва кўникмаларни ўсиб келаётган ёш авлодга беришдан иборат бўлиб, мақсади, мазмуни, усуллари, тамойиллари, ташкилий шакллари ва таркибий қисмлари биргаликда намоён бўлади. Ўқув машғулотининг асосий мақсад ва вазифаларига қуйидагилар киради: асосий эътиборни мақсад ва вазифаларни аниқлашга қаратиш, педагог ва таълим олувчиларнинг самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илғор педагогик технология ва улар асосида яратилган интерфаол усуллардан фойдаланиш, натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, унинг барча шаклларини янги техника ва технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий қобилият ҳамда касбий маҳоратларини замон талаблари даражасида шакллантириш, ўқув машғулот- ларини ноанъанавий ўқиш ва илмий-тадқиқот ишлари билан узвий ҳамда узлуксиз алоқасини яратиш, касбий, иқтисодий, тафаккур этиш, маънавий қизиқишларни уйғотиш, мустақил тарзда керакли маълумотларни йиғиш, муаммони аниқлаш, ечимларини топиш, олинган билим, малака ва кўникмаларни танқидий таҳлил этиш ва уларни янги вазифаларни ҳал этишда қўллаш, ташкилий, психологик- педагогик, ўқув-услубий, ахборот, моддий-техник таъминотни ўз ичига олувчи ўқув машғулотлари тизимини яратиш, керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усул ва воситаларини аниқлаш, ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш, берилган топшириқнинг муҳим ечимини белгилаш, иш натижалари хулосасини тайёрлаш ва қайта ишлаш, топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндашиш. Ўқув машғулотлари таълим олувчиларнинг таълим-тарбия олиши, интеллектуал ривожланиши учун омил бўлиши, уларнинг фаоллиги, мустақил фикр юритиши, мавзуни ўзлаштириши, ижодий изланишга йўналтирилиши зарур. Машғулотнинг илмий асосланганлиги, ёритилаётган мавзуларнинг аниқлиги, 445 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 замонавий илм-фан ривожининг ўрни, шунингдек, фанлар ўртасидаги алоқани узвийлиги, муаммоли вазиятларнинг мавжудлиги таълим олувчиларнинг пухта билим олишларини таъминлаши мақсадга мувофиқ. Аммо, таҳлил ва кузатишлардан таълим муассасаларида бу борада камчиликлар ва муаммолар борлиги аниқланмоқда, улар: ўз педагогик маҳоратларини ошира боришнинг аҳамиятини етарли даражада ҳис қилмаслик, ўқув машғулотлари жараёнининг илмийлигига, замон талабларига мослигига, турмуш ва амалиёт билан боғланишига юзаки қарашлик, кўпроқ эътибор янги билимларни баён этиш, уни мустаҳкамлаш ва натижасини ҳисобга олишга қаратилиши, билим беришда таълим олувчиларнинг аввалги билимлари, ҳаётий тажрибалари етарлича ҳисобга олинмаслиги, янги ўтилаётган мавзулар бўйича уларнинг билимини аниқлаш, мавзуга хос бўладиган дастлабки маълумотларни бериш етарлича амалга оширилмаслиги, ўқитишнинг техник воситаларидан, электрон дарслик ва бошқа материаллардан самарасиз фойдаланиш, иш услубларини нотўғри танлаш, таълим олувчи шахси ва гуруҳни яхши билмаслик, бир хил машғулот ўтиш, ўқув материаллари мазмунига етарлича эътибор бермаслик, мавзудан чекиниш ҳолатлари, олинган назарий билимлардан амалиётда фойдалана олмаслик, таълим муассасаларида касбий малаканинг ҳозирги замон талабларига тўла жавоб бермаслиги, ўзаро рақобатнинг йўқлиги, ўқув машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш муаммоларига оид тадқиқотларни ривожлан

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўқув машғулотларининг сифати, мазмун, уларнинг мақсадини, вазифаларини, мазмунини, шакл, мақсад, метод, технология ва воситаларини тўғри танлашга, бунга шакл, ҳамкорликда эришиш учун ўқув м…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўқув машғулотларининг сифати, мазмун, уларнинг мақсадини, вазифаларини, мазмунини, шакл, мақсад, метод, технология ва воситаларини тўғри танлашга, бунга шакл, ҳамкорликда эришиш учун ўқув м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
content, навыки, инструменты, имкониятлар, education, мазмун, технология, conditions, возможности, кўникмалар, образование и воспитание., таълим-тарбия, шароит, technology, шакллантириш, tools, opportunities, form, шакл, воситалар, содержание, формирование, условия, цель, мақсад, форма, purpose, formation, skills
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники