Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Пути развития легких промышленных предприятий и увеличения экспорта в Республике Узбекистан
Azizbek MAMAJANOV
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида мамлакат енгил Енгил саноат, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган Тўқимачилик, маҳсулотлар ҳажми, уларнинг амалдаги нархлардаги Трикотаж, қиймати, республика ҳукумати томонидан ушбу корхона- Товарлар, Ипак, ларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган кенг Пахта хом ашёси, кўламли ислоҳотлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Диверсификация. республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши ва экспорт ҳажми архив материаллар ва статистик манбалар ёрдамида таҳлил қилинди. 1 Lecturer at the Department of Theory of Civil Society, Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Пути развития легких промышленных предприятий и увеличения экспорта в Республике Узбекистан АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья основана на архивных материалах, статистических Легкая промышленность, источниках, объемах продукции, произведенной Текстиль, предприятиями легкой промышленности за годы Трикотаж, независимости, ее стоимости в текущих ценах, проведенных Изделия, Шелк, государством масштабных реформах по развитию этих Хлопковое сырье, предприятий, доле продуктов в ВВП и экспорте. Диверсификация. Маълумки, ривожланган мамлакатларни тараққиётга эришувида ҳар бир давлатни харидорбоп истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш, шу орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу вазифаларни амалга оширишда енгил саноат тизими ва унинг тўқимачилик, тикувчилик каби соҳаларида ишлаб чиқариш ҳажмларини ўстириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳолатни ҳисобга олган ҳолда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ саноатнинг ушбу соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида 1992 йилнинг ўзида республика трикотаж корхоналари томонидан 84779 минг дона маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, шу билан бирга, Ўзбекистон Енгил саноат вазирлиги тасарруфидаги корхоналар томонидан 3000 тонна товар материаллари, 77 тонна техник материаллар, 1053 метр квадрат ватин маҳсулотлари ишлаб чиқарилди[1, В.3-4]. Енгил саноат тизими корхоналарининг моддий-техник жиҳатдан қўллаб- қувватланиши ва ишлаб чиқариш доирасини кенгайтирилиши борасида олиб борилаётган узвий чора-тадбирлар мазкур соҳа корхоналари томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар ҳажмини республика ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришининг ҳамда миллий экспортни умумий ҳажмида салмоқли ўрин эгаллашига замин яратмоқда. Жумладан, 1993 йилда “УЗМАШХЛОПКОТКАНЬ” давлат концерни томонидан 1455,0 минг, “УЗГОСАССОЦИАЦИЯ – ХЛОПКОПРОМСБЫТ” 21447 минг ҳажмида маҳсулотлар экспорт учун тайёрланди [2, В.4-5]. Республикани ҳудудий ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган бир қатор дастурларда ҳам тўқимачилик соҳасини тараққий эттириш асосида жойларда маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини ошириш, шу асосда ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси (“Ўзбекенгилсаноат”) бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари, ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 558-сон Қарори [3], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш (“Ўзбекенгилсаноат”) давлат уюшмаси корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги 179-сон Қарори [4], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 166-сон Қарори [5], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 11 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Маҳкамасининг “Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси томонидан хорижий компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳалар амалга оширилишига оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 326-сон Қарорлари [6] енгил саноат корхоналарини жадал ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш ва ҳудудларда ишсизлик даражасини камайтиришга хизмат қилди. Бунинг натижасида “УЗЛЕГПРОМ” ассоциацияси таркибидаги енгил саноат корхоналари томонидан 1996 йилда 236052,0 сўмлик ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 1997 йилда эса жами 32117 минг кв. метр миқдорда пахта хом ашёсидан тайёрланган матолар ишлаб чиқарилди. Шу билан бир қаторда ушбу корхоналар томонидан шу йил давомида 34050 минг м пахта хом ашёсидан ҳамда 15513 минг м2 шойи матоли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди[7, B.3-5]. 1997 йили мамлакатда 19227144 минг сўмлик тайёр пахта матолари, 72777 минг сўмлик тайёр штапел матолари, кийим кечаклар эса 982886 минг сўм миқдорида ишлаб чиқилди. Шу билан бирга 634282 минг сўмлик калава иплар, 48313 минг сўмлик тайёр матолар, 283087 минг сўмлик момиқ пахта ва 1742325 минг сўмлик гиламлар тайёрланди. Ундан ташқари 322670 минг сўмлик трикотаж маҳсулотлар, 10060 минг сўм миқдорида узун пайпоқлар, 311758 минг сўмлик тўқил
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида мамлакат енгил Енгил саноат, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган Тўқимачилик, маҳсулотлар ҳажми, уларнинг амалдаги нархлардаги Трикотаж, қиймати, республика ҳукум…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида мамлакат енгил Енгил саноат, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган Тўқимачилик, маҳсулотлар ҳажми, уларнинг амалдаги нархлардаги Трикотаж, қиймати, республика ҳукум… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, diversification, light industry, textiles, тўқимачилик, трикотаж, текстиль, knitwear, диверсификация, шелк, изделия, товарлар, легкая промышленность, silk, хлопковое сырье, goods, ипак, cotton raw materials, енгил саноат, пахта хом ашёси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026