К содержанию
РецензированоRU2026

Ўзбекистон-АҚШ стратегии ҳамкорлик мулоқотини кенгайтиришда Афғон омилининг тутган ўрни

ЎЗБЕКИСТОН-АҚШ СТРАТЕГИИ ҲАМКОРЛИК МУЛОҚОТИНИ · КЕНГАЙТИРИШДА АФҒОН ОМИЛИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ · Имомова Юлдузхон Джумабой қизи · ЖИДУ докторанти E-mail:

Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 2026

Аннотация

Ушбу тадқиқот Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегии ҳамкорлик мулоқотини шакллантириш ва кенгайтиришда афғон омилининг ҳал қилувчи ролини ўрганади. Тарихий, дипломатик ва хавфсизлик ўлчовларини синчковлик билан ўрганиб, тадқиқот икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатган мураккаб динамикани ёритишга қаратилган. Таҳлил ўзаро муносабатларнинг тарихий эволюциясини, Афғонистондан келиб чиқадиган хавфсизлик муаммоларининг иккала давлатга таъсирини ва минтақадаги мураккабликларни ҳал қилишда қўлланиладиган дипломатик стратегияларни ўз ичига олади. Калит сўзлар: Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон, Толибон ҳаракати. Глобаллашув жараёнларида дунё куч марказлари ўртасида геосиёсий рақобатнинг кучайиши, танг вазиятларни куч ишлатиб бартараф этишга уринишларнинг ортиб боришихалқаро, минтақавий ва миллий хавфсизликка хавф-хатарлар кўламининг ортишига олиб келди. Бундай шароитларда Ўзбекистон бугун ҳам куч марказлари геосиёсий рақобат майдони бўлиб қолаётган Афғонистон омилини ҳисобга олган ҳолда ўз ташқи сиёсатини амалга ошириши муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида ташқи сиёсатда давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан 24 таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланиши белгиланган.[1]Ўзбекистоннинг минтақадаги миллий манфаатларини таъминлашга қаратилган ҳозирги ташқи сиёсати сўнгги йилларда эълон қилинган қатор расмий ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва мазкур мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақавий хавфсизликнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш, шу жумладан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнларига фаол кўмаклашишни устувор вазифалардан бири деб ҳисоблайди. Шунингдек, миллий қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг узоқ муддатли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда манфаатдор давлатлар билан стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ва сақлаб туриши ҳамда давлатлараро ўзаро манфаатли, мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши мумкинлиги белгиланган.[2] Бугунги кунда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга оширишда Америка Қўшма Штатлари билан халқаро ҳамкорлик стратегик шериклик асосида ривожланиб келмоқда.2022-2026 йилларга 25 мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида хорижий давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш, АҚШ билан “Стратегик ҳамкорлик мулоқоти” ва “С5+1” форматлари доирасида музокараларни изчил давом эттириш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. [3] Мустақилликнинг илк йиллариданоқ, Марказий Осиёнинг барча беш мамлакати билан чегарадош, асосий транспорт йўллари кесишмасида жойлашган, энг йирик ҳарбий ва инсоний салоҳиятга эга ҳамда ўзининг мустақил ташқи сиёсатини (аввало Россиядан) фаол намойиш этишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистонга АҚШ ҳукумати минтақанинг табиий маркази сифатида таяниб, унинг Марказий Осиё интеграциясида фаол ролни ўйнаш истагини қатъий қўллаб-қувватлай бошлаган.[4] 1992 йилдан 2001 йилгача стратегик кучлар баланси учун минтақада ўз иштирокини таъминлаб келган ва Марказий Осиёга нисбатан узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқишга шошилмаётган АҚШнинг Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсатидаги ноаниқликлар, Ўзбекистон учун афғон муаммосига оид ўз позициясини ишлаб чиқишда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда эди. Мутахассисларнинг фикрича, АҚШнинг Афғонистонда фуқаролар урушини тугатиш, халқаро меъёрларни ҳурмат қилувчи ҳукуматни шакллантириш ва мамлакат ишларига ташқи аралашувни тўхтатиш бўйича расмий позицияси ҳамда Афғонистон йўналишида олиб бораётган стратегияси ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд эди.[5] Ўз навбатида, ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталарида Шимолий альянс ва Толибон ҳаракати ўртасида тобора кучайиб бораётган Афғонистондаги фуқаролар уруши билан боғлиқ кескин вазият туфайли терроризм, диний экстремизм, наркотрафик ҳамда ноқонуний қурол савдоси каби минтақа хавфсизлигига таҳдидларнинг ортиб 26 бориши, Ўзбекистон ҳукуматини жанубий чегараларида вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик борасида чоралар излашга мажбур қилмоқда эди. 1996 йилнинг кузида Афғонистонда юзага келган вазият халқаро жамоатчилик диққат марказида бўлди, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мамлакатдаги вазиятга бағишланган бир неч

Доказательный фрагмент

«Ушбу тадқиқот Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегии ҳамкорлик мулоқотини шакллантириш ва кенгайтиришда афғон омилининг ҳал қилувчи ролини ўрганади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тадқиқот Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегии ҳамкорлик мулоқотини шакллантириш ва кенгайтиришда афғон омилининг ҳал қилувчи ролини ўрганади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон, Толибон, USA, Диалог стратегического сотрудничества Узбекистан-США Узбекистан, США, Толибон ҳаракати, Афганистан, O'zbekiston-AQSh strategiyasi kompaniyalari O'zbekiston, Uzbekistan-US strategic cooperation dialogue Uzbekistan, Afghanistan, Taliban movement, движениеТалибан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ЮриспруденцияRUРецензированоОткрытый доступ