К содержанию
РецензированоRU2022

Хушбўй шўра ўсимлигининг фармоцевтик хусусиятлари

ХУШБЎЙ ШЎРА ЎСИМЛИГИНИНГ ФАРМОЦЕВТИК · Имомова Шамсия Абдуваҳобовна · б.ф.н., доц. Имомова Дилфуза Аноровна (Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали)

Информатика и инженерные технологии · 2022

Аннотация

Тадқиқотлар натижасига кўра Айдар –Арнасой ҳудудининг ўсимликлари ва уларнинг ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб, ҳудуддда тарқалган шўрадаошлар оиласига мансуб хушбўй шўра (Chenopodium botrys L) ўсимлигининг биоэкологик ва дориворлик жиҳатлари ҳақида илмий асосланган манбалар берилган. Шунингдек, Chenopodium L туркумнинг дунё мамлакатларидаги сони, тарқалиши ва ишлатилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Айдар – Арнасой, хушбўй шўра, флора, доривор ўсимликлар. Ўзбекистон флорасида мавжуд 4500 га яқин юксак ўсимликларнинг 700 дан ортиқ (16%) тури доривор ўсимликлар ҳисобланади. Шулардан табиий шароитда ўсадиган ва маданийлаштирилган турлар сони 120 га яқин ўсимлик турларидан иборат (2,7%) [1]. Ҳозирги пайтда ушбу ўсимликлардан халқ табобатида, саноатда, озиқ – овқат соҳасида, фармацевтик биотехнологияда кенг миқёсда фойдаланилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда тиббиётда қўлланиладиган доривор препаратларнинг 40-47% ни ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддалардан олинадиган препаратлар ташкил этади. Барча ўсимликлар мураккаб тузилишига эга бўлиб, ҳаётий жараёнлар мобайнида турли биокимёвий ўзгаришларни амалга оширади. Натижада, оддий анорганик моддалардан мураккаб тузилишга эга бўлган органик моддалар ёки бирикмаларни сентизлайди. Доривор ўсимликлардан турли хил усулларни қўллаб, турли мақсадларда фойдаланилади. Ўзининг бой флорасига эга бўлган ва бошқа худудлардан ажралиб турадиган Айдар – Арнасой кўллар ситемаси ҳам доривор ўсимликлар сонининг кўплиги жиҳатидан алоҳида ахамият касб этади. Ҳудудда қайд этилган жами 300 дан зиёд ўсимликларнинг 66 тури доривор ўсимликлардан иборат бўлиб, улар турли ҳаётий шаклларга эга бўлган ўсимликлар ҳисобланади[1]. Ушбу доривор 398 ўсимликларнинг аксарият қисми шўрадаошлар оиласига мнасубдир. Оила вакилларининг дунё бўйича тарқалишида ҳам етакчи ўринларни эгаллайди. Буларга 150 га яқин турни ўз ичига олган Chenopodium L. (Chenopodiaceae оиласи)нинг Европа ва Осиёнинг аксарият қисмида тарқалган турлари киради. Россияда 50 га яқин тури учрайди. Сибир ҳудудида – 25. Булар, асосан, дарё ва кўллар бўйида, даштларда, қум ва қояли ён бағирларда, қоя ва тошларда ўсадиган бир йиллик ўтлардир. Шўр ботқоқ ва шўр ўтлоқларда, дала ва лалми ерларда, сабзавот боғлари ва йўл четларида бегона ўтлар сифатида ўсади. Қурғоқчил ҳудудларда Chenopodium L туркумининг турлари катта иқтисодий аҳамиятга эга. Улар ем-хашак, доривор ва озиқ-овқат ўсимликлари ва ёқилғи сифатида фойдаланилади, шунингдек, бўёқлар учун хом ашё олишда ҳам ишлатилади. Ўсимликларнинг сон жиҳатидан кўплиги дориворлик хусусиятидан ташқари ўзининг озиқ - овқат, ем-хашак, манзарали, эфир-мойли, заҳарли ва бегона ўт ҳусусиятларини хам ўзида мужассамлаштирган. Ушбу доривор ўсимликлар биоэкологик хусусиятлари ҳамда хўжаликдаги фойдаланилишига кўра алоҳида аҳамиятга эга. Келтирилган доривор ўсимликлардан шўрадаошлар оиласига мансуб Chenopodium botrys L. Марь душистая. Хушбўй шўра ҳам кенг миқёсида фойдаланиладиган доривор ўсимликлардан биридир. Ушбу ўсимликдан дунёнинг турли минтақаларида маълум мақсадларга асосланиб фойдаланиб келинмоқда. Шарқ табобатида шунингдек, Лотин Америкаси ва Европа халқ табобатида Chenopodium L туркумига мансуб ҳар хил турдаги ўсимликлардан кенг фойдаланилади. Озиқ-овқат ўсимликлари сифатида хушбўй шўра ўсимлигининг шифобахш хусусиятлари ва терапевтик воситалар уларнинг антиоксидант ва антимикробиал фаоллиги билан боғлиқ. Европа, Кавказ ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган, хушбўй шўра ўсимлиги Chenopodium botrys L, эфир мойли антибактериал, протистоцид, фитонсид, фунгитсид ва антигелминтик хусусиятларга эга бўлган ўсимлик ҳисобланади [2.] Chenopodium botrys L. Марь душистая. Хушбўй шўра – Хушбўй ўсимлик бўлиб, ҳаётий шаклига кўра бир йиллик ўт. Бўйи 15-60 см. Пояси тик кам ўрмаловчи, Барглари пояда навбат билан жойлашган узунчоқ бандли, патсимон бўлакли гулқўрғон барги бешта, чангчилари 1-3 та. Уруғлари қорамтир қўнғир тусда. Июль –август ойларида гуллайди. [3]. Таркибида Гиспидулин, сальвигенин, 2,5-метил-сальвигенин, 3,7- метилэупатулин, синенсетин 3-O-β-D-глюкопиранозид кверцетина 3-O-β-(D- глюкопиранозил-6-β-D глюкопиранозид) кверцетина, хризоэриол флавоноидларни сақлайди [2.] Ҳушбўй шўрани ер усти қисми доривор мақсадларда ишлатилади. Ўсимликнинг эзилган ер устки қисми ёқимли ҳидга эга. Халқ табобатида гелминтларга қарши восита ва о’симлик мойининг қайнатмаси ишлатилади. Ўсимлик таркибидаги фойдали брикмаларнинг кўплиги туфайли, нафақат Европа мамлакатларида балки, Ўрта Оиё ҳалқ табобатида кенг миқёсида фойдаланилади. Жумладан, гижжаларни қарши восита ва антибактериал сифатида фойдаланилади. 399 Айдар – Арнасой кўллар ҳудудида ҳушбўй шўра ўсимлигининг катта заҳиралари мавжуд бўлиб, ундан ҳалқ табобатида унумли фойдаланиш ҳозирги кундаги долзарб вазифа ҳисобланади. Ўсимликлардан оқилона фойдаланиш биологик хилма –ҳилликни сақлаш, доривор препаратлар сифатида фойдаланиш ҳамда халқ хўжалигининг турли сохаларида ўринли ишлатилиши бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблаймиз. Фойдал

Доказательный фрагмент

«Тадқиқотлар натижасига кўра Айдар –Арнасой ҳудудининг ўсимликлари ва уларнинг ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб, ҳудуддда тарқалган шўрадаошлар оиласига мансуб хушбўй шўра (Chenopodium botrys L) ўсимлигининг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тадқиқотлар натижасига кўра Айдар –Арнасой ҳудудининг ўсимликлари ва уларнинг ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб, ҳудуддда тарқалган шўрадаошлар оиласига мансуб хушбўй шўра (Chenopodium botrys L) ўсимлигининг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Айдар – Арнасой, хушбўй шўра, флора, доривор, доривор ўсимликлар, aromatic salt, лекарственная растения, Aydar - Arnasoy, ароматическая соль, medicinal plants, flora
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники