К содержанию
РецензированоRU2026

Физика дарсида таълим сифатини ошириш йўналишлари

ФИЗИКА ДАРСИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ · Азимов Юсуфжон

Информатика и инженерные технологии · 2026

Аннотация

Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: таълим сифати, компетентлик, компетенциявий ёндошув, креатив, таълим, таълим жараёни, ўқувчилар. Жамиятимизда умумтаълим муассасалари орасида илк рақобат (Президент мактаблари билан умум таълим муассасалари ва махсус ихтисослашган мактаблар) кураши пайдо бўла бошлаши билан, галдаги вазифа таълим сифатини оширишга қаратилиши давр талаби бўлиб қолмоқда. Зеро, сифатли таълим мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва хавфсизлигини, фан-техника ва технология, маданият ва санъатнинг ижодий салоҳиятини ошириб, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон саҳнасининг барча жабҳаларида, рақобатбардошлигини таъминловчи олтин калит сифатида хизмат қилади. Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори қабул қилинди. Қарорда ечимини топмаган қатор масалалар физика соҳасидаги таълим сифати ва илмий тадқиқот самарадорлигини оширишга қаратилган чора- тадбирларни амалга ошириш зарурати кўрсатиб берилган [1]. Физика фанидан замонавий таълим бериш, оддий анъанавий шаклда ўқувчиларга ахборот етказиш бўлиб қолмаслиги керак. Синфда ўқувчилар пассив тингловчи тимсолида ўзларини ҳис қилмасларидан, уларни таълим олиш жараёнининг фаол иштирокчилари сифатида ҳис қилишлари учун имкон берувчи шароитни яратиш зарур. Ҳозирги даврда ўқувчиларга нафақат назарий билимларни, балки уларнинг келажагида фойдаланишлари учун амалий кўникмаларни ҳам бериш имкониятларини кўриб чиқиш лозим. Ўқувчилар кундалик ҳаётида дуч келадиган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишлари учун, уларга таълим жараёнида самарали мулоқот қилиш, жамоада ишлаш кўникмаларини, шунингдек, янги ғоялар яратиш, танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришимиз керак. Мактабларда физика фанини ўқитишнинг ҳақиқий ҳолатини таҳлил қиламиз, Ўзбекистон миллий университетига 2022-йилда физика фанидан контрактга ўтиш балли 92,4 баллни (максимал балл 189) ташкил этган. Хулоса қилиш учун гуманитар фанлардан контрактга ўтиш балларини келтирамиз: тарих (154,3 балл), инглиз тили йўналиши (140,7 балл) ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, мактаб битирувчиларининг физика фанига қизиқишлари сусайиб кетган. Қизиқишнинг сусайишига сабаблардан бири, физика фанидан ҳозирги 302 мавжуд дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг мураккаб тузилганлиги ва уларга мос келмаётган таълим бериш технологгияларини келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (айни пайтда тугатилган) маълумотларига кўра 10130 та мактабнинг 9061 тасида физика кабинетлари мавжуд, бироқ уларнинг 1033 таси жиҳозланмаган. Шундай вазиятда, ўқувчиларга амалий ва лабаратория машғулотларини ўтказиш, ўқитувчи учун ҳал этилиши мураккаб бўлган муаммони келтириб чиқармоқда. Физика фанидан лабараториялар ва жиҳозларнинг етишмаслиги, назарий ва амалий дарсларнинг қизиқарли ўтилмаслигини келтириб чиқаради, ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун ёдлашга ўрганиб қолганликлари ва бошқа сабаблар, физика фанининг ўқувчилар учун мураккаб фан бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаларига киришда тест тизимининг жорий этилганлиги, ўқувчиларнинг нутқ ва ижодий фикрлаш қобилиятини чеклаб қўймоқда. Ҳозирги шиддатли ривожланаётган даврда рақамлашаётган дунёда, сунъий интелект ҳаётимизнинг барча жабҳаларига фаол кириб келаётган даврда, ёш авлоднинг келажакда ишсиз қолмаслиги учун қандай йўналишда таълим олишлиги муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари қандай фанларга йўналтирилганлиги, уларнинг янгиланаётган дунёда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради? БМТ прогнозларига мувофиқ 2050 йилга бориб, ўша давр касбларининг 75% STEM фанларига алоқадор бўлиши кутилмоқда. Ҳозирдан бошлаб, мана шу тизим асосида таълим олиш жараёнини бошлаш натижасида, келажак муаммоларига ечим топа оладиган, янги кашфиётлар қила оладиган кадрлар тайёрлаш зарурлигини тан олмоқда. Муаммонинг ечимини топиш учун жаҳон таълим бериш амалиётида илғор технологиялардан бири бўлган STEM (Sience, Technology, Engineering, Mathematics) – фан, технология, мухандислик ва математикани ўз ичига олган фанлар йиғиндисини жамлаган тизимни жорий этиш самаралироқ бўлар эди. STEM фанларини замонавий педагогик технологиялар асосда яхши ўқитиш, ўқувчини рақамли дунёга тайёрлаш ва янги ривожланган замонавий фан ва технологияларни тушунишга имконият яратиб берар эди. STEM фанлари илм-фан, технология, мухандислик ва математика фанларини ўз ичига олади ва бу фанларни бир-бирига боғлиқ ҳолда, яхлит тарзда ўқитишни талаб этади. STEM бўйича таълим бериш тизимини мактабдан бошлаш зарурияти пайдо бўлмоқда. Ўқувчи таълим беришнинг бундай тизими асосида олган билимларига таяниб, дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ва муаммоларга аниқ ечим топишга ўрганади. Илм-фан (Sience) соҳаларидан олган ва яхши ўзлаштирган ўқувчи, ўзини ўра

Доказательный фрагмент

«Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари кўриб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
таълим сифати, компетентлик, компетенциявий ёндошув, учебный процесс, education, creative, таълим, educational process, competence, креатив, образование, students, компетентностный подход, competence approach, компетентность, quality of education, таълим жараёни, ўқувчилар, студенты, качество образования
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники