К содержанию
РецензированоRU2023

КЛИНИКО-СТОМАТОЛОГИЧЕСКИЕ ИЗМЕНЕНИЯ, ВЫЗВАННЫЕ ВОЗДЕЙСТВИЕМ НИКОТИНА В ОРГАНИЗМЕ КУРИЛЬЩИКОВ

КЕЛАДИГАН КЛИНИК-СТОМАТОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР · Казакова Н.Н. · Каршиева Д.Р.

Современная наука и исследования · 2 · 1168-1172 · 2023

Аннотация

Ушбу мақолада тамаки таркибидаги никотиннинг инсон организмига зарарли таъсири, клиник-стоматологик ўзгаришлари тўғрисида маълумот берилган. Калит сўзлар: никотин, карбоксигемоглабин, репродуктив тизим. CLINICAL-DENTAL CHANGES CAUSED BY NICOTINE EXPOSURE IN THE BODY OF SMOKERS Abstraсt. This article provides information about the harmful effects of nicotine contained in tobacco on the human body, clinical and dental changes. Key words: nicotine, carboxyhemoglobin, reproductive system. КЛИНИКО-СТОМАТОЛОГИЧЕСКИЕ ИЗМЕНЕНИЯ, ВЫЗВАННЫЕ ВОЗДЕЙСТВИЕМ НИКОТИНА В ОРГАНИЗМЕ КУРИЛЬЩИКОВ Аннотация. В данной статье представлена информация о вредном влиянии никотина, содержащегося в табаке, на организм человека, клинических и стоматологических изменениях. Ключевые слова: никотин, карбоксигемоглобин, репродуктивная система. Президент томонидан 24.05.2023 йилдаги ЎРҚ-844-сон “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар орасида кашандаликнинг тарқалиши эса жуда аянчли ҳолдир. Замонавий тиббиёт натижаларига суянган ҳолда шуни аниқ айтишимиз мумкинки, тамаки таркибида йигирмадан ортиқ заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, улар ичида энг заҳарлиси никотиндир. Инсон сигарета чекканда, никотин тутун орқали ўпкага, кейин эса қонга сўрилиб, юрак-қон томир системасига салбий таъсир этади. Қон томирлари торайиб, босим ошади. Юрак уриши тезлашади. Бу ҳолат юрак мускулларини ишдан чиқишига сабаб бўлади. Бу ҳол тез-тез такрорланавергач, бориб-бориб юрак инфаркти, стенокардия каби касалликлар бошланиши мумкин. Маълумотларга қараганда, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан ўн икки марта кўпроқ юрак-қон томир хасталиклари учрайди. Тамаки бош мия ҳужайраларига ҳам таъсир этмай қолмайди. Чекувчида уйқусизлик, бош оғриғи бошланади. Оқибатда эса марказий нерв системаси фаолияти бузилади. Кўп чекадиган киши тез-тез балғам ташлайди. Тез юрса, жисмоний меҳнат қилса, ҳансирайдиган бўлиб қолади. Айрим ҳолларда кўп тамаки истеъмол қилиш чекувчини руҳий хасталикларга дучор қилиши мумкин. 8 3 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Тамаки чекиш нафас олиш системасига ҳам зарарли таъсир қилади. Тамаки тутуни таркибидаги заҳарли моддалар турли хил ўпка хасталиклари – бронхит, сил, ҳаттоки саратон (рак) касалликларига олиб келиши кузатилган. Тамаки овқат-ҳазм органларига таъсир қилиши натижасида кишида иштаҳа йўқолади, оғизда бемаза таъм пайдо бўлади, сўлак безлари фаолияти бузилади. Сўлак билан ошқозонга тушган никотин кислотаси унинг деворларини зарарлайди. Жиғилдон қайнайди. Меъда керагидан ортиқ шира ишлаб чиқаради. Бу эса меъда ўн икки бармоқли ичак яраси каби касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Тиббиётда кашанда отадан ёки онадан бўлган бола туғилмай нобуд бўлиши, туғилганда эса нимжон, касалманд бўлиб туғилиши маълум. Кашандалик тамаки чекишга муккасидан кетишлик, ҳаттоки инсонни кўр бўлиб қолишига олиб келаркан. Тамаки чекувчи томонидан ташқарига чиқарилган тутун таркибида заҳарли моддалар концентрацияси кўп бўлади. Бундай ҳолатда чекмайдиган одамлар ҳам мажбурий равишда чекишга ўрганиб қолишлари мумкин.Кўпчилик танишларимиз, дўстларимиз билан чекиш тўғрисида баҳслашганимизда, улар сиқилганда чекишларини айтиб, ўзларини оқлашга уринишади. Гўёки тамаки инсон ғамини аритадигандек. Ахир бу ҳолат «бургага аччиқ қилиб кўрпа ёқиш» каби эмасмикан. Бугунда сигаретнинг турлари кўпайди. Уларнинг хилма-хиллигига барчамиз гувоҳмиз. Тамаки чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида, деярли, барча оммавий ахборот воситалари ёрдамида ёритилиб борилаётган бир пайтда, тамаки маҳсулотлари реклама қилиниб, реклама роликларига чиқиши ниҳоятда хунук ҳолдир. Ранг-баранг қутилар қанчалик жилоли бўлмасин, унинг ичидаги оғу эканлигини унутмаслик керак. Тамаки қутисидаги бир энлик «чекиш соғлиқ учун хавфли» дейилган ёзувга эса кашандалар, деярли, ҳеч қачон эътибор беришмайди. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш фаолиятини амалга оширувчи органлар рўйхати кенгайтирилмоқда (илгари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари):  Вазирлар Маҳкамаси;  Соғлиқни сақлаш вазирлиги;  алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тартибга солиш соҳасидаги давлат органи;  солиқ органлари;  божхона органлари;  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органи;  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамети;  Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Эндиликда таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб 100 метрдан кўп масофада жойлашган савдо объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишга руҳсат этилади (илгари 200 метр). Алкоголь ва тамаки маҳсулотини сотиб оли

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада тамаки таркибидаги никотиннинг инсон организмига зарарли таъсири, клиник-стоматологик ўзгаришлари тўғрисида маълумот берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада тамаки таркибидаги никотиннинг инсон организмига зарарли таъсири, клиник-стоматологик ўзгаришлари тўғрисида маълумот берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
nicotine, carboxyhemoglobin, reproductive system, никотин
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники