Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Contents of Dissertation
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ (ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ) · DSc....I.. РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ (ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ) · ТЕМИРХАНОВА МУТАБАР ЖЎРАЕВНА (ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ) · ТУРИСТИК КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ ВА (ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ) · ҲИСОБОТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ) · Contents of Dissertation (ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ)
Каталог авторефератов · 2017
Аннотация
of the Doctor of Philosophy (PhD) on Economics Sciences Темирханова Мутабар Жураевна Туристик корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш. ......................................................................................................... 3 Темирханова Мутабар Жураевна Совершенствование финансового учета и отчетности в туристических компаниях …...................................................................................................................... 27 Temirkhanova Mutabar Jurayevna Improvement of financial accounting and statement in tourism companies … 51 Эълон қилинган ишлар рўйхати Список опубликованных работ List of published works …………………..……...…………………………………….. 55 2 ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.27.06.2017.I.17.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ТЕМИРХАНОВА МУТАБАР ЖЎРАЕВНА ТУРИСТИК КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси АВТОРЕФЕРАТИ ТОШКЕНТ – 2018 3 Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2017.2.PhD/Iqt223.рақам билан рўйхатга олинган. Диссертация Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бажарилган. Диссертация автореферати икки тилда (ўзбек, рус,) Илмий кенгаш веб-саҳифаси (www.tfi.uz) ва «ZiyoNet» таълим ахборот тармоғида (www.zivonet.uz) жойлаштирилган. Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Диссертация ҳимояси Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.I.17.01 рақамли илмий кенгашнинг 2018 йил «__»___________соат_____даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил:100000, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй, е-mail: info@tfi.uz. Диссертация билан Тошкент молия институти Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (_____рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 100000, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй. Тел.: 0(371) 234-53-34. Диссертация автореферати 2018 йил «___»________куни тарқатилди. (2018 йил «___»_________даги ___- рақамли реестр баённомаси.) Н.Х. Хайдаров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, и.ф.д., профессор С.У. Меҳмонов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, и.ф.д.,профессор А.Ж. Туйчиев Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, и.ф.д., профессор 4 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти. Жаҳонда туризм соҳаси тез суръатлар билан ривожланиб бораётган ва энг даромадли бизнес тури бўлиб, унинг ялпи миллий даромаддаги улуши 10,0 фоизни ташкил этади. Шунингдек, яратилаётган иш ўринларининг ҳар еттинчиси туризм соҳасидаги иш ўрнига тўғри келади. «Учинчи дунё» мамлакатлари бўйича пул маблағлари тушумининг 50 фоизи ва иш билан бандлик даражасининг 80-90 фоизи туризм соҳасига тегишли1. Бутунжаҳон туризм ташкилоти давлатларга туризм салоҳиятини ошириш, янги хизматлар таклиф этиш, янги туризм брендларини яратиш, туризм соҳаси рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритиш зарурлигини илгари сурмоқда. Бу эса туризм географиясини янада кенгайтириш, мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)даги улушини ошириш ҳамда туризмнинг рентабеллик соҳалардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Жаҳонда туризм иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараён ва асосий тенденцияларини баҳолаш, туризм соҳасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, соҳада аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, молиявий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда хизматлар соҳасини, хусусан, туризм хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатда туризм хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, бухгалтерия ҳисобини яхшилаш мақсадида бир қатор ўзгаришлар, норматив-хуқуқий ҳужжатлар, стандарт ва янги талаблар ишлаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди. Ўз навбатида мамлакатимиз туризм соҳасининг янада ривожланиши ҳамда хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари ва туризм фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар сонининг кўпайиши ҳамда уларда бухгалтерия ҳисоб ва ҳисоботини хaлқaро стандартлар талаби асосида тaшкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни диверсифи- к
Доказательный фрагмент
«of the Doctor of Philosophy (PhD) on Economics Sciences Темирханова Мутабар Жураевна Туристик корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш.»
Образец извлечения
Демо-превьюof the Doctor of Philosophy (PhD) on Economics Sciences Темирханова Мутабар Жураевна Туристик корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- илмий даражалар, даражалар берувчи, илмий кенгаш, иқтисодиёт фанлари, темирханова мутабар, молиявий ҳисоб, ҳисоб ҳисоботни
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025