ВостоковеденияСАИДАКБАРОВA УМИДА2018
Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари
СУЙИМА ҒАНИЕВА · МЕРОСИ: ТАДҚИҚОТ · УСУЛЛАРИ ВА · СОҲИБА УМАРОВА · СОҲИБА УМАРОВА (ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ) · СУЙИМА ҒАНИЕВА ИЛМИЙ- (ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ) · АДАБИЙ МЕРОСИ: ТАДҚИҚОТ (ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ) · УСУЛЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ (ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ) · Соҳиба Умарова (ТОШКЕНТ – 2023)
Каталог монографий · 2023
Аннотация
Навоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади. Бу давр навоийшунослиги шоир ижодини муҳим ва долзарб муаммолар бўйича тадқиқ этиш босқичига кўтарила борди. Навоийшуносликда янгича тамойилларнинг ривож топиши шоир ижодини ўрганишда турли йўналишдаги илмий-эстетик таҳлиллар кўпая борганлиги, илмий мақола, монографиялар билан бирга илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши кенгайганлиги ҳамда навоийшунослик ишлари кўплаб олимлар томонидан махсус тадқиқ этила бошланганлиги билан аҳамият касб этади. Ушбу монографияда навоийшунос, матншунос олима Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонлари тадқиқ этилган. Монография адабиётшунос олимлар, олий ўқув юртининг ўзбек филологияси талабалари, магистрантлар ҳамда Суйима Ғаниева илмий фаолияти билан қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Масъул муҳаррир: Шуҳрат Сирожиддинов – филология фанлари доктори, профессор Тақризчилар: Боқижон Тўхлиев – филология фанлари доктори, профессор Усмон Қобилов – филология фанлари доктори, профессор Университет баённомасидан кўчирма Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Кенгаши (28 октябрь, 2021, Баённома № 3). ISBN 978-9943-6085-7-3 © Умарова Соҳиба, 2023 © inScience, 2023 2 Суйима ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари, Соҳиба Умарова Ташкент, изд. in Science КИРИШ Мамлакатимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг бутунлай янги босқичига қадам қўйиб, янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган бугунги кунда Алишер Навоийнинг безавол адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этиши”1 ҳамда “миллий маданий меросимизнинг ҳали ўрганилмаган кўпгина қатламларини очиб беришга йўналтирилган илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилаётгани”2 боис ўзбек адабиётшунослари илмий ишлари, улар томонидан олиб борилган тадқиқ усуллари ва адабиётшунос-олим сифатида қатъий амал қилган мезонларини илмий- назарий жиҳатдан махсус ўрганишга асос бўлмоқда. Ўзбекистонда етишиб чиққан илк шарқшунос олима, Шарқ мумтоз адабиёти, хусусан, Алишер Навоий асарлари тадқиқи устида тинимсиз ишлаган, қатор давлат мукофотларига сазовор бўлган профессор Суйима Ғаниева илмий-адабий меросини яхлит кўламда ўрганиш муҳимдир. Жумладан, олиманинг тарихийлик тамойили асосида асар матнини контекстуал таҳлил этиш ва шарҳлаш усуллари, илмий фаолиятидаги анъанавийлик, холислик, тизимлилик, ихчамлилик ва далилийлик каби мезонларни монографик тарзда ўрганиш соҳа вакиллари учун муҳим илмий хулосалар беради. Суйима Ғаниева илмий концепциясининг муҳим категорияси маданий- маънавий соҳадаги изланишлар ривожига ҳисса қўшиш, янгиликлар олиб кириш бўлган эди. Олима “Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиб, ўзининг теран илмий тадқиқотлари билан навоийшунослик соҳасида ўзига хос илмий мактаб яратди ҳамда Навоийнинг насрий меросини ўрганиш – Суйима Ғаниева илмий фаолиятининг энг салмоқли, энг намунали қисмини ташкил этган”3. Навоийшунослик илми равнақига қўшган ҳиссаси учун Суйима Ғаниевани “ўзбек навоийшунослигининг маликаси” деб атадилар. Ҳозирда унинг илмий фаолияти аудиторияси янада кенгайди. Олима илмий лабораториясини ўрганиш ҳамда унинг фанга олиб кирган янгиликларини кузатиш, соҳада унинг ўзига хос 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги Қарори. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 3 Мирзиёев Ш.,Йўлдошев Н., Исмоилов Н., Арипов А., Йўлдошев Б., Каримов Н. Ўзбекистон Қаҳрамони – Суйима Ғаниева / Ўзбекистон овози, 2018, 4 сентябр. 3 Суйима ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари, Соҳиба Умарова Ташкент, изд. in Science ёндашувлари ўрнини белгилаш адабиётшунослик тараққиёти узлуксизлигини таъминлаб, ҳар бир тарихий босқичда олдинги мактаб вакиллари эришган ютуқларни умумлаштириш ва ўзлаштириш, кейин эса уларни илмий-ижодий ривожлантириш имкониятини беради. Шу жиҳатларни назарда тутган ҳолда, олима илмий-адабий меросини тадқиқ этиш муҳим вазифа саналади. Адабиётшунослар томонидан олима “XX аср ўзбек матншунослиги, навоийшунослиги ва мумтоз адабиётимиз матнларини нашр этиш борасида амалга оширилган ишларни, бу соҳада қўлга киритилган ютуқларни Суйима Ғаниеванинг номи ва фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди”4, – каби эътибор ва эътироф билан тилга олинади. Асрор Самаднинг “Ўзбекнинг ардоқли Суйимбекаси” (2012) номли китоби олима ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятига доир портретдир. Муаллиф олима илмий салоҳияти хусусида сўз юритар экан, “агар Суйима Ғаниева биргина “Мажолис ун-нафоис” тадқиқоти билангина чекланганда ҳам у матншунос ва навоийшунос олима сифатида тан олина
Доказательный фрагмент
«Навоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади.»
Образец извлечения
Демо-превьюНавоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- handwritten sources, Science of Navoi, шоир, научно-исследовательске работы, Навоийшунослик, Suyima Ganieva, рукописные источники, творчество, қўлда ёзилган манбалар, Суйима Ғаниева, навоиведение, Суйима Ганиева, research work, яратиш, поэт, poet, тадқиқот иши, creation
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025