К содержанию
РецензированоUZ2026

Aktdan foydalanishning korxona iqtisodiyotiga ta’siri

NIGORA XASANOVA

Новый Узбекистан: успешный международный опыт внедрения международных стандартов финансовой отчетности · 323-329 · 2026

Аннотация

Maqolada sanoat korxonalarida AKTdan foydalanishning o‘ziga xos jihat- lari o‘rganilgan va tahlil qilingan. Shuningdek, korxona samaradorligiga AKTning ta’siri va undan foydalanishda erishilayotgan yutuqlar ko‘rib chiqilgan. Muallif sanoat korxonala- rining respublika iqtisodiyotidagi o‘rni bilan birga uni rivojlantirishda axborot texnologi- ya xizmatlarini joriy qilishning zamonaviy usullari va samaradorligini statistik ma’lumotlar asosida regression va korrelatsion tahlil qilgan. Kalit so‘zlar. AKT, sanoat korxonalari, loyiha, xizmatlar, innovatsiya. КИРИШ Коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳо- лаш усуллари умуман корхонанинг молиявий кўрсаткичлари тўғрисида ҳам, компьютерлар ва ускуналарни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ аниқ кўрсаткичлар бўйича ҳам турли хил маълумотларни ўз ичига ол- ган статистик маълумотларга асосланади. Ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш соҳасидаги ҳозирги жараёнлар бўйича маълумотлар жуда кам бў- либ, расман нашр этилган усуллар ва баҳолаш схемалари билан тавсифла- нади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг хилма-хилли- ги иқтисодиётни ўрганиш, таҳлил қилиш ва мослаштиришни талаб қилади. Саноат корхоналарида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдала- ниш самарадорлигини баҳолаш амалга оширилиши мақсадга эришиш дара- жасини миқдорий баҳолашни акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими ёрдамида амалга оширилади. Маълумки, ахборот - коммуникация технологияларининг иқтисодий са- марадорлигини баҳолашнинг аниқ усулларини танлаш вазиятнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Хусусан, молиявий усуллар ахборот - комму- никация технологияларига инвестициялар билан боғлиқ пул харажатлари ва фойдаларини ҳисоблаш имконини беради, аммо улар ахборот фаолияти билан боғлиқ бўлган кўплаб муҳим номоддий фойда ва муҳим номоддий харажатларни ҳисобга олмайди. Ўзбекистон саноат корхоналари учун ах- борот - коммуникация технологияларига тегишли мақсадлар ва талабларни белгилаш катта аҳамиятга эга. Одатда, асосий муаммо саноат корхонаси- STARS International University 325 ни ахборотлаштириш ҳаражатларини баҳолашдир. Ахборот-коммуника- ция технологияларини жорий этиш ва қўллаш натижаларини олдиндан ай- тиб бўлмайдиганлигини ҳисобга олишга имкон берувчи эҳтимоллик баҳо- лаш усуллари алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда назарий ва амалий тадқиқотлар ўртасида маълум бир тафовут мавжуд: ахборот - коммуника- ция технологияларига инвестициялар таъсирининг саноат даражасида ва умуман иқтисодиёт даражасида мавжудлиги ёки муайян саноат корхона- сида бошқа IT лойиҳаси битта даромадни кафолатламайди. Саноат корхо- насида ахборот-коммуникация технологияларининг самарадорлиги остида ахборотни шакллантириш, узатиш ва қайта ишлашда компьютер ва ташки- лий технологиялардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини тушуниш керак. Ахборот - коммуникация технологиялари иқтисодий самарадорли- гининг умумлаштирилган мезони бу ҳаёт даражасининг минимал қиймати ва моддийлаштирилган меҳнатдир. Шу билан бирга, бошқарув ишларининг қанча кўп соҳалари автоматлаштирилса, аппарат ва дастурий таъминотдан шунчалик самарали фойдаланилади. Саноат корхоналарида ахборот - ком- муникация технологияларидан фойдаланиш хусусиятларини батафсилроқ таҳлил қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун учта гуруҳ кўр- саткичлари таклиф этилади: 1) саноат корхонасида қўлланиладиган дастурий маҳсулотларни тав- сифловчи дастурий таъминотдан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари, шу жумладан тизимли, махсус ва амалий; 2) комплексни аниқлайдиган техник ёрдамдан фойдаланиш даражасининг кўрсаткичлари мутахассиснинг иш жойини жиҳозлаш учун техник воситалар (ҳар қандай моделдаги компьютерлар; ахборотни тўплаш, шунингдек уни қайта ишлаш, узатиш ва чиқаришни ташкил қилиш учун қурилмалар; маълу- мотларни узатиш қурилмалари; оргтехника ва бошқалар); 3) маълумотлардан фойдаланган ҳолда корхона ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини баҳолашга имкон берувчи ташкилий ёрдамдан фойдаланиш даражасининг кўрсаткичлари ҳисобланади. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг саноат тармоғида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмига юқорида келтирилган иқтисодий кўрсаткичларнинг (омиллар) таъсирини корреляция-регрессия таҳлили асосида баҳолашга ҳа- ракат қилинди. Корреляция таҳлили – танланган ўзгарувчан иқтисодий кўр- саткичлар ўртасида боғлиқлик зичлигини белгилашнинг миқдорий услуби, регрессия таҳлили - ўзгарувчан иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида боғлиқ- ликнинг математик функция орқали ифодалашнинг миқдорий услуби ҳисо- бланади [1]. Тахлиллар жараёнида юқорида келтирилган макроиқтисодий кўрсат- кичларнинг 2010-2021 йиллардаги статистик маълумотларидан фойдала- нилди. Шунингдек, мамлакатимизда иқтисодиётнинг саноат тармоғида ишлаб чиқирилган маҳсулотлар ҳажмига юқорида келтирилган иқтисодий кўрсат- кичларнинг (омиллар) таъсирини корреляция-регрессия таҳлили асосида баҳолашга ҳаракат қилинди. Корреляция таҳлили – танланган ўзгарувчан иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик зичлигини белгилашнинг миқ- дорий услуби, рег

Доказательный фрагмент

«Maqolada sanoat korxonalarida AKTdan foydalanishning o‘ziga xos jihat- lari o‘rganilgan va tahlil qilingan.»

Образец извлечения

Демо-превью

Maqolada sanoat korxonalarida AKTdan foydalanishning o‘ziga xos jihat- lari o‘rganilgan va tahlil qilingan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
services, промышленные предприятия, xizmatlar, innovatsiya, innovation, инновации, AKT, project, sanoat korxonalari, ИКТ, loyiha, услуги, ICT, проект, industrial enterprises
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники