К содержанию
РецензированоRU2010

Инвестициянинг тижорат банкларидаги ўрни

Фируза Самадқулова

Современные тенденции развития науки в эпоху цифровизации · 2010

Аннотация

Илмий ишда Ўзбекистон тижорат банкларида самарали инвестицион фаолиятни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилган. Муаллиф инвестицияларга тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омили сифатида эътибор берган. Тижорат банкларининг инвестицион қуйилмалари ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинган. Тижорат банкларидаги инвестиция фаолиятини ривожлантириш мақсадида чет давлатлар тажрибасидан фойдаланиш йўллари таклиф этилган. Калит сўзлар: инвестиция; банк; молия; тизим; кредитлаш. Юртимизда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг инвестицион сиёсатини замон талабларига мослаштириш қатъий талаб этилаётганига бир қанча сабаблар бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПК–1438-сонли “2011– 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тўғрисида”ги қарори, “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сонли қарори ижросини глобаллашув шароитида мамлакатлар ўртасидаги интеграция жараёнларининг жадаллашаётгани бунинг биринчи сабабларидан ҳисобланади. Бу суръатлар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий- гуманитар, спорт, қўйингки, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ўз ифодасини топиб бормоқда. Бундай тенденциялар, албатта, молия бозорлари, тижорат банклари, молиявий механизмлар, хусусан, инвестициялар оқимининг кўринишини мутлақо ўзгартириб юборди. Бунда банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар, шунингдек, аҳоли қўлидаги бўш маблағларни ўрта ва узоқ муддатли вақтларга жалб қилиш ва тўғри йўналтиришнинг мақсадга мувофиқ кечиши ҳамда (энг долзарб масала бўлган аҳолининг ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилган) зарурий маблағларни инвестицион фаолиятнинг мақсадли мўлжаллари тизимини ташкил этиш ва мазкур мақсадларга эришиш усулларини эркин танлаш учун имкониятлар бериляпти. Институционал жиҳатдан қараганда, бу инвестицион 64 Современные тенденции развития науки в эпоху цифровизации фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда деганидир. Айнан шу нуқтаи назардан тижорат банкларининг муайян фаолияти инвестицион активларнинг мувофиқ таркиби ва ҳажмини таъминлаш, таваккалчиликнинг мақбул даражасида активлар даромадлилигини оширишга йўналтирилиши керак. Ўз навбатида банк ресурс базасини кенгайтириш ва банк ресурслари сақланишини таъминлаш ҳам истиқбол мақсадлари қаторидан жой олиши лозим. Шундагина инвестицион қўйилмаларнинг ликвидлилиги, хавфсизлиги ва даромадлилиги ҳамда ўсиб бориши учун прагматик шароит яратилади. Шу ўринда инвестиция йўналишида тижорат банкларини рағбатлантирувчи омиллар бўйича қуйидаги таклифларни келтириб ўтиш мумкин: рақобатдаги устунликни ошириш, ресурс базасини кенгайтириш ҳисобига кредитлаш ҳажмини ошириш, кредит портфели таваккалчиликларини диверсификациялаш асосида таваккалчилик даражасини камайтириш, кредит қайтмаслиги таваккалчилигини камайтириш. Демак, ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп. Масалан, мамлакатимиз банкларида ҳамон қисқа муддатли манбаларни қисқа муддатли активга йўналтириш кўлами мавжуд. Шундай экан, тижорат банкларининг узоқ муддатли активларга қўйилма қилиш имкониятларини кенгайтириш зарур. Ҳозирги кунда республикамиз банкларининг фонд бозоридаги операциялари кўлами кичиклигича қолмоқда. Бу миқёсни тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Тижорат банклари ликвидлиликни самарали бошқариш, инвестицион портфель таркибини оқилона шакллантириш йўлидаги айрим тўсиқларни бартараф этиш давр талабидир. Бунинг учун эса зарур институционал ва ҳуқуқий пойдевор яратилиб, такомиллаштириб бориляпти. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунлар, давлатимиз раҳбарининг “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма- босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги, “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонлари, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа шу каби муҳим ҳужжатлар тижорат банкларининг инвестицион фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам туртки беради. 65 Современные тенденции развития науки в эпоху цифровизации Зеро, ҳар қандай ислоҳот натижаси халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилиши даркор. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Одамларимиз етарли дар

Доказательный фрагмент

«Илмий ишда Ўзбекистон тижорат банкларида самарали инвестицион фаолиятни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Илмий ишда Ўзбекистон тижорат банкларида самарали инвестицион фаолиятни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инвестиция, банк, молия, тизим, кредитлаш, lending, кредитование, банковское дело, investment, finance, инвестиции, system, система, финансы, banking
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники