К содержанию
РецензированоRU2002

Реформа системы подбора и подготовки государственных служащих в Узбекистане на основе «стратегии действий»

. Рўзиназаров Ш.Н. · Синдаров К.Н. Тадбиркорлиинг ҳуқуқий асослари. · ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ЭТИЛИШИ · Юлдашев А.А.

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2002

Аннотация

Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда давлат хизматларига замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши, соҳага кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини замонавий ёндашувларда ислоҳ этилиши, таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш саломоғининг ортиб бориши таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибалари асосида Ўзбекистонда “ақлли” бошқарув принципларини амалиётга жорий қилиш масалалари ёритиб берилган. Калит сўз ва иборалар: Ҳаракатлар стратегияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, мериократия, vacancy.argos.uz., фрустрация, геральдика, “ақлли” бошқарув 712 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Аннотация. В данной статье проводится анализ внедрения современных управленческих технологий в государственные службы Узбекистана на основе Стратегии действий, реформирование процессов подбора и обучения кадров на местах с применением современных подходов, повышение качества подготовки кадров в образовательных учреждениях. Также на основе опыта зарубежных стран освещены вопросы внедрения принципов «умного» управления в Узбекистане. Ключевые слова и фразы: Стратегия действий, Агентство развития госуслуг, мериократия, vacancy.argos.uz., фрустрация, геральдика, «умный» менеджмент. Annotation. This article analyzes the introduction of modern management technologies to public services in Uzbekistan based on the Action Strategy, the reform of the processes of personnel selection and training in the field with modern approaches, and the increase in the quality of personnel training in educational institutions. Also, based on the experiences of foreign countries, the issues of implementing the principles of "smart" management in Uzbekistan are highlighted. Key words and phrases: Action strategy, State Service Development Agency, meriocracy, vacancy.argos.uz., frustration, heraldry, "smart" management. Ҳар бир даврда мамлакатлар ўзининг ривожланиш дастури ва режасини ишлаб чиқиб, шунга мос давлат бошқаруви тузилмасини шакллантиради ҳамда замон тараққиётига мутаносиб равишда уларни ислоҳ этиб боради. Бу борада жаҳон давлатчилик тарихида катта тажриба орттирилди ва самарали натижаларга эришилди. Ўзбекистон ҳам хорижий мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганган ҳолда, миллий менталитетга хос, давлатчиликка мос давлат бошқарувини амалиётга жорий қилди. Бу жараён мустақиллик йилларида босқичма-босқич амалга ошириб борилди. Мамлакатда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодий- ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш мақсадида Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди [14: 4-6]. Бундан кўзланган асосий мақсад давлат ва жамиятда олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият орасида тутган ўрнини юксалтиришга қаратилган эди. 713 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Демократик талаблар асосида барча жабҳаларда ислоҳотларнинг олиб борилиши ҳамда замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши ўз навбатида, шунга муносиб кадрлар тайёрлаш ва уларга таълим-тарбия бериш сифатини ҳам ислоҳ этилишини тақозо этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Таълим-тарбия – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масала” [5]га айланди. Таълим-тарбия тизимини самарали ташкил этиш, замонавий ёндашувларни жорий қилиш ҳамда таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига давлатнинг устувор вазифаси сифатида қаралди. Узлуксиз таълимнинг барча босқичлари қайта кўриб чиқилиб, уларда кадрлар тайёрлаш жараёнлари, усул ва услублари ислоҳ этилди. Хусусан, халқ таълим тизимини замон талабалари асосида ташкил этиш, мавжуд муаммоларини самарали бартараф қилиш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилинди [6], 2020/2021 ўқув йилидан янги тизим асосида касб- ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этилди [10]. Олий таълим соҳасида ҳам ҳал этилиши лозим бўлган масалалар сақланиб келаётган эди. Аввало, қабул квоталари амалдаги эҳтиёж ва талаблардан оз бўлиб, умумий қамров атига 9 фоизни ташкил қиларди. Таълим йўналиши ва мутахассисликлари классификатори эскилигича қолаётганди. Абитуриентларни олий таълимга қабул қилиш жараёнларида ҳамда талабаларни баҳолашда коррупция ҳолатлари сақланиб қолган эди. Шунингдек, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари рейтинги (Quacquarelli Symonds World University. World University Rankings, The Academic Ranking of Universities. Global Ranking of Academic s

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда давлат хизматларига замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши, соҳага кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини замонавий ёндашувларда ислоҳ этилиши,…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда давлат хизматларига замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши, соҳага кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини замонавий ёндашувларда ислоҳ этилиши,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: Action strategy, State Service Development Agency, meriocracy, геральдика, vacancy.argos.uz., "smart" management, heraldry, Action strategy, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “ақлли” бошқарув, Агентство развития госуслуг, frustration, Ҳаракатлар стратегияси, Стратегия действий, «умный» менеджмент, мериократия, vacancy.argos.uz, фрустрация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники