К содержанию
РецензированоRU1958

История «печатного» движения в Средней Азии и борьбы с ним Советской власти в источниках

ИСТИЛО ҚИЛИНИШИ ТАРИХИДАН (4. Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккинчи китоб. – Тошкент:) · Худоёров М. (4. Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккинчи китоб. – Тошкент:)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 1958

Аннотация

Мақолада 1875 йил сентябрь-октябрь ва 1876 йил январь ойларида Россия империяси қўшинлари Андижонга уюштирган босқинлар, андижонликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳарнинг ишғол қилиниши ҳақида сўз юритилади. Калит сўз ва иборалар: чор Россияси, Ўрта Осиё, Андижон, генерал-губернатор, мудофаачилар, экспедиция, отряд, казак, “Икки сув ораси” операцияси, контингент, батарея, дивизион, рота, лашкаргоҳ. Аннотация: В статье рассказывается о вторжении войск Российской империи в Андижан в сентябре-октябре 1875 г. и январе 1876 г., о героической борьбе андижанцев против захватчиков, о занятии города после кровопролитных боев. Ключевые слова и фразы: царская Россия, Средняя Азия, Андижан, генерал- губернатор, защитники, экспедиция, отряд, казак, операция «Ике-су-арасы», контингент, батарея, дивизия, рота, военная база. Annotation: The article is about the invasions of Andijan by the troops of the Russian Empire in September-October 1875 and January 1876, the valiant struggle of Andijan residents against the invaders, and the occupation of the city after the bloody battles. Key words and phrases: tsarist Russia, Central Asia, Andijan, governor-general, defenders, expedition, detachment, Cossack, operation "Ikki-su-arasi", contingent, battery, division, company, army. Андижоннинг чор Россияси мустамлакачилиги давридаги ижтимоий- иқтисодий ҳаёти қатор ибратли воқеаларга бой. Лекин уларнинг кўпчилиги ҳанузгача кам ўрганилган ҳолида қолмоқда. 1875 – 1876 йиллар мобайнида Россия империяси қўшинларининг Андижонга икки марта уюштирган босқини, андижонликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳарнинг ишғол қилиниши ана шундай воқеалар сирасига киради. 495 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Дарҳақиқат, 1875 йил 26 сентябрда Наманганга келган Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори ва Туркистон ҳарбий округи қўмондони фон Кауфман Андижон шаҳрида ҳамда унинг атрофидаги қишлоқларда Пўлатхон ва Абдураҳмон Офтобачи бошчилигида катта қўшин жамланганлигидан хабардор бўлади. У бундан хавфсираб, генерал-майор Троицкий бошчилигидаги 1400 кишилик қўшинни 4 та ракета отув мосламаси ва 8 та тўп билан Андижонга юборади. 28 сентябрь куни эрталаб генерал Троицкийнинг 230 та аравага жойлашган отряди Намангандаги лашкаргоҳдан чиқиб, Капа кечуви орқали Норин дарёсидан ўтиб, Балиқчи томон йўл олади. У жойдан Хўжаобод қишлоғигача Қорадарё сўл соҳили бўйлаб, бу қишлоқдан Мирободгача дарёнинг ўнг соҳили бўйлаб ҳаракатланади [2: 124-125]. Шу куни Чинободда тунаган қўшин 29 сентябрь тонгида Андижон сари йўл олади. 25 чақирим йўл юриб, Қорақалпоқ қишлоғи яқинида лашкаргоҳга жойлашади. Йўл бўйидаги қишлоқларни аҳоли тарк этган бўлиб, онда-сонда мудофаачилар гуруҳлари кўзга ташланарди. Флигель-адъютант, полковник М.Д.Скобелевнинг отлиқ аскарлардан иборат колоннаси асосий отряддан олдинда борарди. Бу колонна Тожик қишлоғига етганда, 300 кишилик мудофаачилар гуруҳи қаршилигига дуч келади. Бу ўртада отишма рўй беради. Отряд Мусулмонқул ариғи яқинидаги лашкаргоҳга жойлашганда Андижон ҳимоячиларини мудофаага тайёрлиги ҳақидаги аниқ маълумот олинади. Дарҳақиқат, Андижонда маҳаллий аҳолидан ташқари атрофдаги қишлоқлар аҳолиси ҳам шаҳарни мудофаа қилиш учун шу ерга жамланган эди (Манбаларда ўша вақтда мудофаачилар сони 60 – 70 минг кишигача етгани кўрсатилган) [2: 124]. Шаҳарнинг асосий 12 та кўчасида ғов-тўсиқлар барпо этилганди. Андижон мудофааси билан Абдураҳмон Офтобачи машғул бўлиб, Пўлатхон бошлиқ 15 минг қирғизлар шаҳардан ташқарида жойлашган эди. 496 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана 30 сентябрь куни тонгда генерал-майор Троицкий полковник Скобелевни 150 казак ва ракета дивизионидан иборат гуруҳи билан рекогносцировка (душман тўғрисида маълумот олиш учун командирнинг ўзи ўтказадиган разведка)га юборади. Андижоннинг шимол томонидаги боғга келган гуруҳ шу ердан шаҳар бозорига олиб борадиган йўл бошланишини аниқлайди. Қорадарёнинг юқори қисмида лашкаргоҳ учун қулай жой мавжудлиги, Андижонсой қирғоғи бўйлаб ўтган йўлдан шаҳарга ва бозорга бориш, ҳарбий колонналарни Андижонга олиб кириш мумкинлиги аён бўлади. Рекогносцировка гуруҳи шаҳар мудофаачилари эгаллаб турган позицияларни аниқлаб бергач, генерал Троицкий 1 октябрь тонгида Андижонни икки йўналиш бўйича штурм қилиш ҳақида буйруқ беради. Флигель-адъютант, полковник Скобелев бошчилигидаги Оренбург ва Сибирь казак бўлинмаларидан, битта замбарак, отлиқлар батареяси, битта ракета станоги ва сапёрлар командасидан иборат биринчи колонна мудофаачилар қаршилигига қарамай, Андижонсой жарлиги томондан шаҳарга кириб, бозор тарафга силжий бошлайди. Отряднинг полковник барон Аминов бошчилигидаги асосий кучлари қаттиқ жанглар билан марказга қараб интилади. Андижонни штурм қилиш эрталаб соат 7 да бошланган бўлиб, бу жанглар натижасида соат 9 ларда чор қўшинлари томонидан ўрда эгалланади. Полковник барон Меллер-Зако

Доказательный фрагмент

«Мақолада 1875 йил сентябрь-октябрь ва 1876 йил январь ойларида Россия империяси қўшинлари Андижонга уюштирган босқинлар, андижонликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳар…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада 1875 йил сентябрь-октябрь ва 1876 йил январь ойларида Россия империяси қўшинлари Андижонга уюштирган босқинлар, андижонликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: tsarist Russia, Central Asia, Andijan, governor-general, Туркистон, ҳарбий трибуна, НКВД, NKVD, ГПУ, қўмита, уезд, Реввоенсовет, Turkfront, военный трибунал, большевиклар, пансад, committee, босмачилик, Революцион ҳарбий совет, military tribunal, директива, понсод, юзбоши, басмачество, Revolutionary Military Soviet, ponsod, Turkestan, сотник, uezd, Туркфронт, GPU, округ, centurion, Bolsheviks, basmachi, комитет, Туркестан, directive, большевики
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники