ВостоковеденияСАИДАКБАРОВA УМИДА2018
Ферганская долина в период Надрмухаммедхана
Мусаев А.Б. (Oxford University Press, 2004).)
Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2019
Аннотация
Ушбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий адабиётлар орқали таҳлил этилган. 301 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Калит сўз ва иборалар: Бухоро хонлиги, аштархонийлар, Андижон, Абдураҳмон девонбеги, кўчманчилар. Аннотация: В данной статье через источники и научную литературу анализируется политическая жизнь Ферганской долины, восточного региона Бухарского ханства, в период правления Надрмухаммад-хана (1642-1645 гг.). Ключевые слова и фразы: Бухарское ханство, Аштарханиды, Андижан, Абдурахман деванбеги, кочевники. Annotation: This article analyzes the political life of the Ferghana Valley, the eastern region of the Bukhara Khanate, during the reign of Nadrmuhammad Khan (1642-1645) through sources and scientific literature. Key words and phrases: Khanate of Bukhara, Ashtarkhanids, Andijan, Abdurahman divanbegi, nomads. Аштархонийлар сулоласининг энг кучли вакили Имомқулихон даврида Бухоро хонлиги сиёсий жиҳатдан анча мустаҳкамланди. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги сиёсий вазият Эрон шоҳи Аббос I вафотидан сўнг сафавийлар давлатининг кучсизланиши ва бобурий ҳукмдор Жаҳонгир билан дўстона алоқалар туфайли яхшиланган эди. Хонликнинг шимоли-шарқий чегараларда эса кўчманчи қозоқлар билан узоқ вақт давом этган шиддатли курашлардан сўнг Фарғона водийси ҳамда маълум вақт Тошкент устидан назорат ўрнатилган бўлса-да, вазият хамон хавотирли эди. Жунғорлар томонидан Қозоқ хонлигига доимий ҳужумларнинг кучайиши Еттисувдаги қозоқ ва қирғизларнинг минтақа ичкарисига кўчишини тақазо этарди. Бу эса Сирдарё бўйлари ва Фарғона водийсининг шимоли-шарқий ҳудудларида навбатдаги низоларни келтириб чиқарди. Имомқулихон ҳукмронлигининг сўнгги даврларига келиб, соғлиғида муаммолар юзага келиши натижасида маҳаллий амирларнинг марказий ҳокимиятга таъсири аста-секин кучая бошлади. Шу боис Имомқулихон ўз ихтиёри билан тахтни укаси Надирмуҳаммадга бўшатиб берди. Надрмуҳаммадхон (1642-1645)нинг 12 фарзанди бўлиб, хонликни асосий қисмларини ўз яқинларига бўлиб беради. Шу ўринда, хонликдаги бир жиҳатни айтиб ўтиш жоиз. Бухоро хонлиги амалда икки қисмга бўлиб бошқарилган, бири маркази Бухоро бўлган олий даргоҳ ва валиаҳд томонидан бошқариладиган Балх шаҳрида жойлашган кичик даргоҳ. 302 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Хонликнинг шарқий қисмида жойлашаган Фарғона водийси ҳам аштархонийлар бошқарувида бўлган. Надрмуҳаммадхоннинг рус подшоси Михаил Феодорович билан тузилган дўстлик шартномасида ўзининг қўл остидаги ҳудудлар қаторида Андижон ва Фарғонани ҳам санаб ўтади [3: 135]. Демак, водийда тўлиқ аштархонийлар ҳукмронлиги ўрнатилган эди. Надрмуҳаммадхон фарзандларидан Абдулазизхонхон ҳамда Бахром султон ва ишончли амирларини Мовароуннаҳрга олиб келган. Самарқандни Абдулазизхонга берган бўлса, Бахром султонга эса Тошкентни мулк қилиб берди. Фарзандларига бошқарувда ёрдам бериши учун Абдулазизхонга Бек ўғли, Бахром султонга Боқибий юзни оталиқ қилиб тайинлайди [1: 213]. Манбаларда водийни аштархонийлар номидан ким бошқарганлиги ҳақида аниқ маълумотлар учрамаса-да, “Силсилат ас-салотин” ва Фарғонага оид вақф ҳужжатларидан келиб чиқиб айрим мулоҳазаларни билдириш мумкин. 1053 ҳижрий (1643-1644) йил билан Короскон саййидларига берилган икки ҳужжатда айнан Бахром султон номи зикр этилган [5: 92, 120]. Шунга ўхшаш маълумотни Заки Валидий ҳам келтириб ўтган. Фақат ундаги ҳужжатда сана 1652 йил деб кўрсатилган [4: 77]. З.Валидий келтирган ҳужжатнинг санасида хатолик бўлиши табиий, чунки 1652 йилда Бахром султон Мовароуннаҳрда эмас эди. 1645 йилда Надрмуҳаммадхон Бухородаги ҳокимиятидан айрилгач, Балхга келади ва ҳудудларини фарзандларига бўлиб берган. Бахром султонга Кўлоб ҳудуди инъом этилган [7: 95]. Демак, унинг номи зикр қилинган ҳужжат санаси 1652 йил эканлиги мунозаралидир. “Силсилат ас-салотин” асарида ҳам водийга оид қимматли қайдлар мавжуд. Қирғизлар ҳужумидан арз қилган андижонлик амирлар ўзларига ҳоким юборишларини ҳам сўрашган. Натижада Абдураҳмон девонбеги Андижон ҳокими сифатида танланганлиги ёзилади. Демак, Надрмуҳаммадхон даврида ҳам Фарғона водийси икки қисмга бўлиб бошқарилган. Сирдарё шимоли Бахром султон томонидан бошқарилган бўлса, дарёнинг жанубий қисмлари Андижон билан биргаликда Абдураҳмон девонбеги бошқарувида бўлган. Водийдаги ушбу 303 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана маъмурий бўлинишни темурийлар даврида ҳам кузатиш мумкин. Мирзо Бобур ва укаси Мирзо Жаҳонгир ўртасидаги 1500 йилги сулҳ шартномасида ҳам мазкур ҳолат акс этган эди [11: 212]. Хўжандни бу даврда ким бошқарганлиги манбаларда аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, Надрмуҳаммадхон ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Боқибий исёни айнан шу шаҳарда бўлганлигини инобатга олсак, катта эҳтимол билан Хўжанд Тошкент мулки таркибида айнан ушбу амирнинг бошқарувида бўлган. Чунки шундай ҳолат Боқимуҳаммадхон (1601-1605) даврида
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий адабиётлар орқали таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий адабиётлар орқали таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and phrases: Khanate of Bukhara, Ashtarkhanids, Andijan, Abdurahman, Khanate of Bukhara, Бухоро хонлиги, nomads, аштархонийлар, Абдурахман деванбеги, Аштарханиды, кўчманчилар, Бухарское ханство, Андижан, кочевники, Андижон, Абдураҳмон девонбеги, Abdurahman divanbegi
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025