К содержанию
РецензированоRU2026

Вопросы внедрения инновационных цифровых платформ в развитие экологического туризма

Нигора Расулова · РАЗВИТИЕ ЭКОЛОГИЧЕСКОГО ТУРИЗМА (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · Нигора Расулова (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · Nigora RASULOVA (Ташкентский государственный экономический университет)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

This article examines the issues of implementing innovative digital platforms in the development of ecological tourism. Including ecological tourism, eco-hotel, innovations, implementation of "Green species" innovative tourism products and optimization of electronic ecotourism innovative platforms in order to ensure the stability of ecotourism. Key words: Eco-tourism, eco-hotel, innovation, "Green tours", e-ecotourism innovation platforms. 1.Кириш. Мамлакатда экологик туризмни ривожлантириш, мазкур соҳада аҳолини иш билан бандлигини ошириш ва шунинг билан бир қаторда табиий турфа хилликни, яъни биобалансни сақлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида давлат органларининг экологик туризмни ривожлантириш соҳасида аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, экологик туризмни ривожлантириш мақсадида замонавий инновацион платформаларни амалиётга кенг татбиқ этишнинг яхлит тизимини яратиш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш ва жорий этиш соҳасидаги бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ушбу соҳанинг жадал ривожланишига, сифатли ахборот хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилнинг 19 сентябрь куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бирёқлама иқтисодиёт барқарор бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиб, кенг кўламда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, туризм драйвер соҳалардан бири сифатида белгиланиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Масалан, сайёҳларга виза бериш енгиллаштирилди. Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди. Валюта айирбошлаш бемалол бўлди. Шунингдек, сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, хавфсиз ерларда туристик зоналар ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди. Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, экологик туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этиш долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади. 2. Адабиётлар шарҳи. Экологик туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари қатор олимларни илмий 61 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ишлари ва адабиётларда ўз аксини топган. Иқтисодчилар орасида экологик туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида умумий тушунча мавжуд эмас. Танланган тадқиқот мавзуси доирасида экологик туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари моҳиятини ва мақсадини чуқур таҳлил қилишни талаб этади. Иқтисодиётнинг экологик туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимларини тадқиқ этиш борасида бир қанча илмий изланишлар олиб борилмоқда. Е.В. Абакумованинг илмий изланишларида туризм саноати ва меҳмонхона хўжалигида инновацион жараёнларни татбиқ этиш масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, “Яшил турлар” инновацион турмаҳсулотлар таклиф этилган. Индонезиялик олимлар Fauziah Eddyono, Dudung Darusman, Ujang Sumarwan and Tutut Sunarminto тадқиқотларида Индонезияда электрон экотуризм барқарорлигини таъминлаш мақсадида электрон экотуризм инновацион платформаларни оптималлаштириш масалалари таҳлил қилинган. 3. Тадқиқот методологияси Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг экологик туризм соҳасидаги иқтисодий муносабатлар ва пандемия ва унинг туризм хизматлар соҳасига таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган тадқиқотлари, соҳани тартибга солувчи қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асосида пандемия ва бошқа бир қатор омилларни экологик туризмни ривожлантиришга таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган хулоса ва таклифлар шакллантирилган. 4. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Ҳозирги глобаллашув шароитида экологик туризм соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Туризм корхоналари учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди. Меҳмонхона ўринлари сони 2017 йилга нисбатан 3 баробар кўпайиб, 125 мингтага етди. Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди. Бу йил туризм пандемиядан кейин қайта тикланяпти. Сентябргача юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 62 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари 3 бараварга кўпайди. Йил бошидан буён туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди. Юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгач

Доказательный фрагмент

«This article examines the issues of implementing innovative digital platforms in the development of ecological tourism.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines the issues of implementing innovative digital platforms in the development of ecological tourism. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Eco-tourism, eco-hotel, innovation, "Green tours", e-ecotourism, «яшил турлар», e-ecotourism innovation platforms, «Зеленые туры», инновацион платформалар, экологик туризм, инновации, экоотель, инновациялар, инновационные платформы электронного экотуризма, Экотуризм, экомеҳмонхона, электрон экотуризм
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники