К содержанию
РецензированоRU2026

Суғурта хизматларига истеъмол талабини ошириш йўллари

Тошназарова Лола Шухратиллаевна

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Суғурта соҳасини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантиришда иннновацияларни қўллаш кенг имкониятларни очиб беради. Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, уларни хизмат сифатида суғурталанувчиларга тақдим этиш ҳамда кўрсатиш усуллари ва технологиялари, сотиш каналлари, янги инновацион инфратузилмани шакллантириш ва миллий суғурта бозорини ривожлантириш шароитида долзарб илмий ва амалий муаммо бўлиб қолмоқда. Суғуртани консерватив нуқтаи назардан ривожлантириб бўлмайди, унинг ривожланиши инновацияларни доимий равишда жорий этиш билан бирга, кўплаб янги хизмат турларининг шаклланиши, уларни сотишнинг янги технологиялари ва суғурта соҳасидаги турли хил молиявий муносабатларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Калит сўзлар: Суғурта хизматлари, истеъмол талаби, суғурта бозори, инновациялар, суғурта маҳсулотлари. Суғуртада инновация тушунчаси деганда, суғурта фаолиятининг ва суғурта технологияларининг ҳар қандай янги кўринишларини бозордаги профессионал иштирокчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш фаолияти тушунилади. Бундай ҳамкорлик натижасида эса уларни қўллаш ҳудуди кенгаяди, кутилган натижага олиб келади. Суғуртада даврийликка асосланган уч хил кўринишдаги инновациялар мавжуд: 1. Суғурта маҳсулотларини сотишни кенгайтиришга хизмат қилувчи инновациялар – таклиф этилаётган суғурта турларининг таннархини пасайтиришга эришиш орқали оммабоп нархларда суғурта маҳсулотларини сотишга ўтиш. Бундай инновациялар суғурта бозорининг экстенсив равишда кенгайишига олиб келади. 2. Эришилган сотиш ҳажмини сақлашга имконият яратадиган инновациялар. Бундай инновациялар суғурта маҳсулоти дизайнини яхшилаш эвазига, ўхшаш бўлсада кўп иҳатдан янгиланган ва сотиш учун қўлай маҳсулот яратилади. 3. Фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи инновациялар – бизнес юритиш харажатларини пасайтириш ва суғурта маҳсулотлари рентабеллигини оширишга хизмат қилувчи (масалан интернет орқали сотишни йўлга қўйиш орқали сотиш харажатларини камайтиришга эришиш) инновациялар. 314 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Chrysovalantis Gaganisa ва бошқалар суғурта соҳасида инновацияларни жорий этишда кўп омилларни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлаб ўтишган, масалан маълум бир мамлакатда жорий этилган янги суғурта маҳсулотлари бошқа давлатларда яшаб қолиши қийин кечади. Суғуртада инновацияларни жорий этиш мамлакатнинг барча иқтисодий омиллари (иқтисодий ўсиш, қайта молиялаш ставкаси, суғуртанинг ривожланганлик даражаси ва ҳуқуқий асослари) билан бирга, ижтимоий ва сиёсий омилларни (суғурта маданияти, ҳалқнинг урф одатлари, диний келиб чиқиши, сиёсий омилларнинг ҳолати) ҳисобога олишни тақозо этади. Darius Lakdawalla ва бошқалар шахсий суғурта соҳасида инновацияларнинг қўлланилиши кўплаб ижобий натижаларни бериши мумкинлигини, жумладан, суғурталашда инновациялар нафақат суғурта компанияси томонидан жорий этиладиган янги суғурта маҳсулотлари ёки сотиш каналларини ривожлантириш, балки мижознинг уларни қабул қилиш борасида тайёрлик даражасига боғлиқлиги ҳам муҳим ҳисобланади. Н.В. Масленникова суғуртада инновацияларни жорий этишда қўплаб тадқиқотлар олиб борган. Бундай инновациялардан бири, микросуғурта турларини суғурта бозорига жорий этиш ҳисобланади. Шунингдек, инновацияларни ривожлантиришда салбий таъсир кўрсатадиган омиллар аниқланмаган. Ўзбекистон суғурта бозорида яқин истиқболда мамлакатда жадал суръатларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланаётганлиги, экотизимлар ва барча соҳаларда онлайн-сотувларнинг кенгайиб бориши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар тўлов қобилиятининг ошиб бораётганлиги улар ўртасида суғурта хизматларига бўлган истеъмол талабининг ошишига олиб келади. Янгича бозор шароитларининг яратилиши суғурталовчиларнинг суғурта маҳсулотлари таркибини қайта кўриб чиқишлари ва суғурталанувчиларнинг ўзгариб бораётган талабларини қондирадиган инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишларини рағбатлантиради. Мазкур ўзгаришлар инновацион технологиялар ва сервисларни уйғунлаштирган ҳолда суғурта бозорининг бундан буёнги ривожланишини таъминлайди. Суғурта компаниялари инновацион суғурта маҳсулотлари сифатида аниқ фактга асосланган телематика ва суғурта, телетиббиёт, нарсалар интернети (IoT), масофавий тиббиёт ва маълумотларни рақамлаштириш, параметрик суғурта турларини ривожлантиришга эътиборни қаратишлари ўз самарасини беради. Пандемия шароитида жамият яшаш ва фаолият кўрсатишнинг янгича йўлларини қидириб топишга, ижтимоий муҳит учун қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилди ва қилмоқда. Масофавий хизматлар воситасида тиббий ёрдам ва маслаҳатлар олиш сўнги йилларда кенгайиб бормоқда. Бундай масофавий хизматнинг ривожланиши суғурта хизматлари онлайн 315 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари сотувининг ҳам шаклланиши ва ривожланишига олиб келмоқда. Шу каби хизматлардан бири сифатида телетиббиётни келтириш мумкин. Телетиббиёт – бу масофавий тиббиёт, коммуникация технологияларининг ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб боришининг мант

Доказательный фрагмент

«Суғурта соҳасини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантиришда иннновацияларни қўллаш кенг имкониятларни очиб беради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Суғурта соҳасини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантиришда иннновацияларни қўллаш кенг имкониятларни очиб беради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Суғурта хизматлари, истеъмол талаби, суғурта, страховые продукты, страхование рынок, суғурта маҳсулотлари, Страховые услуги, потребительский спрос, инновации, insurance market, Insurance services, innovations, consumer demand, инновациялар, insurance products, суғурта бозори
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники