К содержанию
РецензированоRU2021

Тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари

. Шaдиeвa Г.М. · Шaкирoвa Ф.Б. Иқтиcoдиётни рaқaмлaштиришгa · Абдулазиз Темиров (Мажлиcга Мурожаатномаси. Тошкент: Ўзбекистон, НМИУ, 2018. б.20.)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2021

Аннотация

Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди. Корпоратив бошқарувнинг умумий тушунчаси аниқланди ва банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос томонлари ўрганилди. 107 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Банклар фаолиятини самарали ташкил этишда корпоратив бошқарувнинг ўрни аниқланди. Шу билан биргаликда, тижорат банклари корпоратив бошқарувида Марказий банкнинг таъсир кучи баҳоланди. Муаллиф томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарувда давлатнинг ўрни манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф этилди. Ўрганишлар асосида банк корпоратив бошқарувида унинг алоҳида хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг асосий тенденциялари тавсифланди ва улар асосида хулосалар шакллантирилди. Калит сўзлар: банк, корпоратив бошқарув, мулк эгалари, акциядорлар, банк бошқаруви, банк регулятори. Тижорат банклари иқтисодиётда молиявий ресурсларни қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим молия-кредит институтларидан бири бўлиб ҳисобланади, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи ҳам тижорат банклари орқали қондирилади. Бу ҳолатлар тижорат банкларининг миллий иқтисодиётда юксак ва маъсулиятли мавқега эга эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси банк тизими бугунги кунда банк хизматларининг анъанавий соҳалари – кредитлаш, депозит операциялари, ҳисоб-китоб ва касса каби хизматларини кўрсатувчи тижорат банкларидан ташкил топган. Мамлакат банк секторида давлат устун мавқега эга – 33 та банкдан 13 тасининг капиталида давлат иштироки мавжуд бўлиб, уларнинг капитали банк тизими жами капиталнинг 83 фоизидан кўпроғини, активлари эса умумий активларнинг 85 фоизидан кўпроғини ташкил қилади. Банкларнинг иқтисодиётда молиявий воситачи сифатидаги ролининг беқиёслиги, самарасиз корпоратив бошқарув натижасида юзага келиши мумкин бўлган потенциал қийинчиликларга нисбатан банкларнинг юқори таъсирчанлиги, шунингдек, омонатчилар маблағларини ҳимоялашнинг зарурлиги инобатга олинса, банкларда корпоратив бошқарув ниҳоятда муҳим эканлиги ойдинлашади. Шундай экан, банкларда корпоратив бошқарувни самарали ташкил этиш масаласига республикамиз банк тизимида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади сифатида эътибор қaратилмоқда. Тадқиқотлар натижасида шу нарса аён бўлдики, корпоратив бошқарув комплекс тушунча бўлиб, уни тизим сифатида кўриб чиқиш керак. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда банкнинг корпоратив бошқарув тизимига оид ягона атама мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси банк фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам банкнинг 108 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари корпоратив бошқарувида “ички назорат тизими”, “рискларни бошқариш тизими” ва “мукофотлаш тизими” каби элементларга аниқлик киритилган. Тижорат банкларида ташкил этилган корпоратив бошқарув уларда ўз маблағларини жойлаштирган хўжалик субъектлари ва аҳолининг, шунингдек, банклараро кредит бозоридаги контрагент банклар, қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритувчи инвесторларнинг ишончини шакллантиришдаги асосий омил бўлиб ҳисобланади. Тижорат банклари фаолияти билан боғлиқ рискларни ҳар томонлама баҳолаш масалалари ҳам банк тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, банклар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда унинг барча иштирокчиларининг қонуний манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос хусусиятларини қуйидагича келтириш мумкин: 1. Банк фаолиятида мулкдорлар ва топ (юқори) менежерлар ўртасидаги муносабатлар саноат ва савдо соҳаси корхоналарига қараганда анча мураккабдир. Бу мураккаблик асосан банкнинг назорат органлари томонидан қаттиқ тартибга солиниши, кўплаб мамлакатларнинг банк тизимларида давлат капиталининг улуши катта эканлиги, шунингдек банк сири каби ҳолатлар туфайли ахборот ассиметрияларининг жиддийлиги каби омиллар билан боғлиқ. 2. Молиявий воситачилик функциясини амалга ошириш учун банклар ихтиёридаги ўз маблағларининг миқдори бошқа соҳа корхоналарга қараганда анча кам ҳисобланади, ўз навбатида банклар депозитлар жалб қилиш операциялари орқали ушбу бўшлиқни тўлдирадилар. Кредит маблағларининг кўпайиши банк пассивларининг риск даражасининг ортишига олиб келади. Шу сабабли ҳам банк фаолиятининг рискка мойиллиги аксар мамлакатларда депозитларни мажбурий суғурта қилишга мажбурлаб қўяди. 3. Банк корпоратив бошқарувининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган банк регулятори – Марказий банкларнинг корпоратив бошқарувдаги роли катта. Бу борада молиявий тизим билан корпоратив бошқарув регулятори бўлган марказий банкнинг роли ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилган. Масалан, молия бозорининг Америка моделида банк секторининг корпоратив бошқарувида асосий регуляторлик ролини қимматли қоғозлар ва фонд биржаси бўйича давлат комиссияси бажаради,

Доказательный фрагмент

«Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
банк, корпоратив бошқарув, мулк эгалари, corporate governance, акционеры, property owners, банковский регулятор, bank regulator, банковское дело, корпоративное управление, shareholders, собственники, bank management, банк регулятори, банк бошқаруви, банковский менеджмент, акциядорлар, banking
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники