Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш йўналишлари
Убайдулло Гафуров
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Оилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисодий тараққиётнинг долзарб йўналишларидан ҳисобланиши аниқланди. Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга мамлакатимиз раҳбарияти томонидан катта аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури кабилар шулар жумласидандир. Оилавий тадбиркорлик субъектларига йўналтириладиган молиявий ресурслар имтиёзли кредитлар кўринишида йиллик 14 фоиз ставкада берилиши кўзда тутилганлиги кўриб чиқилган. Ҳозирги шароитда маҳаллалар ҳудудида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини ушбу йўналишдаги тадбиркорликка бўлган қизиқишини уйғотиш, қўллаб- қувватлаш ҳамда амалга оширишда ҳоким ёрдамчилари билан бир қаторда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва мутахассислари томонидан жиддий ҳаракат талаб этилади. Калит сўзлар: тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, кредит, бозор, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, бандлик. Ўзбекистон ўз мустақил тараққиёт йўлида жадал ҳаракатланиб борар экан, мамлакатимиздаги мавжуд иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш борасида юксак марралар белгилаб олмоқда. Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчиликнинг янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда. Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик 89 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари” ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан алоҳида тартиб ўрнатилди. Мазкур тартибга мувофиқ Дастурлар доирасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб: − аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади; − кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди; − кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот (кейинги ўринларда – таъминотчи) томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан (иш бажарилганидан) сўнг кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади; − ўзини-ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин; − “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилди. Шунингдек, мазкур қарорга 3-иловада ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига қуйидаги вазифалар юклатилди: − туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг ҳар бир оилани ўрганиш натижалари бўйича ишларини мувофиқлаштириш; − туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича киритилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриб бориш, республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш; 90 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари − туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; − аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва ҳар ой натижалари бўйича улар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш; − ҳар бир туман ва шаҳарда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хус
Доказательный фрагмент
«Оилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисоди…»
Образец извлечения
Демо-превьюОилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисоди… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, кредит, бозор, production, credit, entrepreneurship, трудоустройство, market, семейный бизнес, предпринимательство, рынок, family business, бандлик, service, хизмат кўрсатиш, производство, employment, ишлаб чиқариш, обслуживание
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021