ВостоковеденияСАИДАКБАРОВA УМИДА2018
Детерминированная философия школы санкхья и ее социальная значимость
ПЎЛАТОВ ШЕРДОР
Востоковедения · 2018
Аннотация
This article considers the philosophy of Sankhya in anchient indian philosophical school and explores category of cause and effect in philosophy of Sankhya. Keywords and expressions: philosophy of India, Sankhiya, reason and consequent, the first reason, the second reason, prakriti, purusha. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар қадим ўтмишга бориб тақалади. Қадимда карвон йўллар орқали бизга бу мамалакат ҳақида кўплаб маълумотларни савдогарлар олиб келган бўлса, кейинчалик биз бу мамлакатни янада яхши ўргана бошладик. Ҳиндистонни ҳар жабҳада ўрганишни бизга биринчи бўлиб Абу Райҳон Беруний бошлаб берди. Биринчи ўзбек ҳинд- шуноси бўлган Абу Райҳон Беруний бошлаб берган тадқиқотлар бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатлари янги жабҳага чиқди. Ҳиндистоннинг қадимий фалсафий тафаккури бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятига эга. Шундай қадимий фалсафий-тафаккур мактабларидан бири Санкхйа фалсафий мактаби ҳисобланади. Санкхйа фалсафий мактабида сабаб ва оқибат категориясига бошқа Шарқ ва Ғарб фалсафасидан бошқача ёндашув мавжуд. Санкхйанинг материя ҳақидаги таълимоти асосан сабабият назариясига таянади. Буддавийлар ва няя-вайшишека мактаби вакиллари ўз таълимотларида сабабда оқибат яширин бўлиши ёки оқибат намоён бўлгунга қадар сабабда мавжуд бўлишини инкор этганлар. Уларнинг фикрича, оқибат бирор сабаб туфайли реал воқеликка айланмагунча сабабда мавжуд бўлади, деб бўлмайди. Агар шундай бўлганда эди, сабаб натижасида юзага келган нарсани оқибат дейишда ҳеч қандай маъно қолмасди. Агар тувак лойда мавжуд бўлса нима учун кулол вақт ва куч кетказиб уни ясайди? Агар оқибат ўзининг моддий сабабида мавжуд бўлганда, унда оқибатни сабабдан ажратиб бўлмасди ва уларнинг иккаласи учун ҳам бир хил номни ишлатар эдик, лой ва тувакдан бир хил мақсадда фойдаланар эдик1. Санкхйа сабаб ва оқибат категориясини бундай талқинини рад этади. Бунга қуйидагича изоҳ келтиради: 1 Чаттерджи С., Датта Д. Введение в индийскую философию. – M.: Издательство иностранной литературы, 1955. – С. 221. 119 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 4 a) Агар оқибат моддий сабабда мавжуд бўлмаса, ҳеч қандай куч уни пайдо қила олмас эди. Мовий рангни қизилга, тузни шакарга айлантириб бўлмайди. Агар оқибат сабаб туфайли юзага келар экан, демак, бирор шаклда сабабда мавжуд бўлган ва маълум шароитлар туфайлигина юзага чиққан. Худди пистани эзганда ундан ўсимлик мойи ажралиб чиққандек. b) Сабаб ва оқибат орасида ўзаро алоқа мавжуд. Сабаб фақатгина ўзи билан боғлиқ бўлган оқибатни юзага келтириши мумкин халос. Оқибат на- моён бўлишидан аввал ўзининг моддий сабабида мавжуд бўлиши керак. c) Демак, сабаб ва оқибат бир-бирига боғлиқ экан. Творог фақатгина сутдан олиниши мумкин, мато эса ипдан яратилади. Бу шуни кўрсатадики, қандай қилиб бўлмасин оқибат сабабда яширин бўлади. Ундай бўлмаганда эди, кулол тувакни лойдан эмас, балки сутдан ҳам, ипдан ҳам ясай олар эди. d) Сабабда оқибат яширин ҳолда ҳали ўзини намоён қилмаган бўлади. Демак, сабабдаги ҳали шаклланмаган оқибат юзага келмагунча ёки намоён бўлмагунча сабабда мавжуд бўлаверади. e) Агар оқибат ҳақиқатда ҳам сабабда мавжуд бўлмаганда ва оқибат намоён бўлганда биз йўқ нарсадан бор бўлди деган бўлар эдик. Мавжуд бўлмаган нарсанинг пайдо бўлиши мумкин эмас. f) Сабаб ва оқибатнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин, яъни улар бир ма- териянинг турли кўринишларидир. Мато аслида ипнинг ўзи, мармардан ясалган ҳайкал ҳам мармардир. Фақатгина уларнинг шакли ва кўриниши ўзгарган халос. Қуйидаги хулосалардан келиб чиқадиган бўлсак, оқибат сабабда яширин ҳолда мавжуд бўлади. Бу саткаря-вади назарияси деб номланади. Бу назария икки қисмдан иборат: пари-нама-ваду ва виварта-ваду. Уларнинг биринчи- сига кўра, ҳаракат натижасида сабабни тўғридан тўғри оқибатга айланиши юзага келади. Мисол учун лойни тувакка, сутни творогга айланиши. Санк- хйа фалсафаси асосан шу назарияга таяниб ўзининг фикрларини баён қила- ди. Иккинчи йўналиш эса, адвайта-веданта мактаби вакиллари томонидан қўллаб қувватланади. Уларнинг фикрича, сабабдан оқибатга ўтиш фақатгина кўринишдир. Биз арқонни кўриб, уни илон деб ўйласак, бизнинг тасавву- римизда ҳақиқатдан арқон илон бўлиб кўринади. Санкхйа таълимотининг сабаб ва оқибат назариясидан келиб чиқадиган бўлсак, бу дунёдаги барча объектлар бирор сабабнинг оқибатлари бўлиб чиқади. Санкхйа да барча нарсаларнинг биринчи сабаби пракрити эканлиги таъкидланади. Демак, пракрити бу биринчи сабаб ёки илк турткидир ва унга қуйидагича изоҳ берилади: a) Оламдаги барча жисмлар, ақлдан тортиб тупроққача бу дунё доира- сида чегараланган ва доимий алоқада. Шунинг учун уларнинг бор бўлиши учун чегараланмаган ва мустақил сабаб бўлиши керак. b) Моддалар бир қанча умумий хусусиятга эга. Шу туфайли улар лаззат, оғриқ ёки лоқайдликни юзага келтириш хусусиятига эгадир. Шундай хусу- сиятларга эга моддалар қандайдир умумий сабабга эга бўлишлари керак. 120 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 4 c) Барча оқибат ёки натижа
Доказательный фрагмент
«This article considers the philosophy of Sankhya in anchient indian philosophical school and explores category of cause and effect in philosophy of Sankhya.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article considers the philosophy of Sankhya in anchient indian philosophical school and explores category of cause and effect in philosophy of Sankhya. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: philosophy of India, Sankhiya, reason and consequent, prakriti, первопричина, пракрити, иккинчи сабаб, philosophy of India, the first reason, биринчи сабаб, the second reason, вторая причина, Санкхья, причина и следствие, purusha, сабаб ва оқибат, ҳинд фалсафаси, Санкхйа, пуруша, индийская философия
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025