К содержанию
РецензированоRU2018

Современная оманская проза в контексте арабской литературы

ШАҲЛО АҲМЕДОВА

Востоковедения · 2018

Аннотация

Ушбу мақолада Кўрфаз (Халиж) араб мамлакатлари адабиёти ривожига таъсир қилган омиллар, шунингдек, мазкур омилларнинг Ўмон адабиё- тининг ўзига хос шаклланишидаги роли ўрганилган. Шунингдек, Ўмон насри тараққиётига ҳисса қўшган ёзувчилар ва уларнинг асарлари тадқиқ этилган. Таянч сўз ва иборалар: Ўмон насри, модернизм, реализм, миллий колорит, сеҳрли реализм. Аннотация. Эта статья посвящена факторам, влияющим на развитие лите- ратуры арабских стран Персидского залива (ал-Халидж), а также своеобразной роли этих факторов в формировании оманской литературы. Изучены писатели, которые способствовали развитию оманской прозы, и их прозведения. Опорные слова и выражения: оманская проза, модернизм, реализм, националь- ный характер, магический реализм. Аbstract. This article is devoted to the factors influenced on development of literature of Gulf Arab countries as well as the peculiar role of these factors in Oman literature formation. The writers, contributed to the development of Omani prose, have been studied in it. Keywords and expressions: oman prose, modernism, realism, national character, magic realism. ХIХ асрнинг ўрталаридан бошлаб мумтоз араб адабиёти аста-секин му- сулмон ўрта аср даврида шаклланган мумтоз адабий анъаналардан воз кечиб, ўзгариб бораётган сиёсий-ижтимоий воқеликни тасвир этишга янги бадиий услублар ва ифодавий тасвирий воситалар излай бошлайди, жумла- дан ғарб адабиёти тажрибасига мурожаат қилади. Мазкур адабий янгиланиш жараёни Миср, Сурия ва Ливанда бошланиб, ХХ асрнинг 60-йилларига бориб Халиж араб мамлакатлари бу жараёнларга жалб қилинди. 42 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 2 Бу араб мамлакатлари адабий янгиланиш йўлига кечроқ ўтган бўлса ҳам унда маданий-адабий ривожланиш жараёни тезкорлик билан ўтиши кузатил- ди: Кувайт ва Баҳрайнда – 1940 йил, Бирлашган Араб Амирлиги, Қатар ва Ўмонда 1960 йилларда бошланди. Кувайт ва Баҳрайн адабиётидаги янгиланиш ҳаракатининг бошланиши миллий уйғониш ғояларининг тарқалиши билан узвий боғлиқдир. Миллий уйғониш деганда, бу ўринда биринчи навбатда тараққиёт йўлида оммани би- лимли қилиш ва тарбиялаш тушунилар эди ва зиммасига алоҳида масъулият қўйилар эди. Шунинг учун Кувайтдаги Абдулазиз Рашид, Баҳрайндаги Холид Фараж каби маърифатпарварлар янги типдаги миллий матбуот, публицистика ва бадиий адабиётни яратган илк кашшофлар бўлишди. Бу мамлакатларда таълимнинг янги тизими ва матбуотнинг пайдо бўлиши янги адабиётнинг янада ривожланиши учун зарур шароит яратди. Зеро, бу мамлакатларда адабий янгиланиш араб “нефть даври” бошлани- шига қадар бошланган экан, умумий ижтимоий-иқтисодий ва маданий қолоқлик шароитида янги адабиёт намояндалари олдида, таъкидлаганимиздек, аҳолини билимли қилиш ва аҳлоқий қадриятларни тарғиб қилиш вазифаси турар эди. Шунинг учун улар сезиларли даражада Миср, Ливан ва Сурия адабиётининг ХIХ–ХХ аср бўсағасидаги маърифатпарварлик меросига эътибор қаратдилар. Замонавий Миср, Сурия, Ливан ёзувчиларининг 40-йиллардаги романтизм, танқидий реализм тажрибалари уларни кам қизиқтирар эди, чунки бу йўналишлар ўша вақтдаги Арабистон жамиятидан фарқли ўлароқ ривож- ланган жамиятнинг маънавий эҳтиёжларига кўпроқ жавоб берар эди. БАА, Қатар ва Ўмондаги аҳвол, Кувайт ва Баҳрайнга нисбатан бирмунча бошқача эди. Бу ерда адабий янгиланиш нефть омили томонидан вужудга келган ижтимоий фаровонликнинг кескин ўсиши натижасида бошланди. Нефть сотишдан олинаёган даромад ижтимоий таъминот, таълим ва омма- вий ахборот воситалари, шу жумладан радио ва телевидениенинг тезкорлик билан ривожланишини таъминлади. Янги бадиий адабиёт бошловчилари ўз замондошларининг ўрганиш осон бўлган асарларидан андоза ола бошлади- лар. Шунинг учун бу мамлакатлардаги янги адабиётнинг ривожланиши жуда тез – ҳақиқий эволюцион “сакраш” бўлди. Ўмон бадиий насри бунинг ёрқин намунасидир. Янги Ўмон насрининг кашшофларидан бири шоир, ҳикоянавис, роман- навис, публицист ва жамоат арбоби Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Тоий (1927– 1973) бўлиб, у бутун Халиж араб мамлакатларининг афкор доираларида машҳурликка эришган эди. Уч шеърий тўплам ва кўплаб газета ва журнал мақолаларидан ташқари, етти ҳикоя ва икки мўъжаз пьеса унинг қаламига мансуб бўлиб, улар ибратомуз маърифатпарварлик руҳида ёзилган эди. Шу билан бирга у янги Ўмон адабиётидаги “катта” наср асарларининг муаллифи ҳам бўлди. Булар: “Жабал Ахдар фаришталари” (1963) ва “Катта елкан” (1971)дир. Булардан биринчиси Ўмоннинг Султон Саид бин Таймур даврида 43 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 2 ягона давлатга бирлашиш тарихига бағишланган роман бўлиб, иккинчисида эса ўмонликларнинг XVI–XVII асрларда португал босқинчиларига қарши кураши тасвирланган. Иккала роман ҳам ХIХ аср охиридаги Ливан маърифат- парварлари усулида ёзилган бўлиб, ўмонликларда миллий бирлик ва миллий ғурур ҳиссиётларини шакллантиришга қаратилган. Бу эса Ўмон давлатчи- лигининг мустаҳкамланишига оид вазифалардан келиб чиққан эҳтиёж эди. 1970 йилда ҳокимиятга Султон Қобус бин Саид ҳазрати олийларининг келиши нафақат Ўмоннинг иқтисо

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Кўрфаз (Халиж) араб мамлакатлари адабиёти ривожига таъсир қилган омиллар, шунингдек, мазкур омилларнинг Ўмон адабиё- тининг ўзига хос шаклланишидаги роли ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Кўрфаз (Халиж) араб мамлакатлари адабиёти ривожига таъсир қилган омиллар, шунингдек, мазкур омилларнинг Ўмон адабиё- тининг ўзига хос шаклланишидаги роли ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: oman prose, modernism, realism, national character, Ўмон насри, модернизм, magic realism, миллий колорит, oman prose, national character, национальный характер, сеҳрли реализм, реализм, оманская проза, магический реализм
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники