ВостоковеденияСАИДАКБАРОВA УМИДА2018
Описание среднеазиатских философов в «Кашф аз-зуннун» Хаджи Халифы
МАҲКАМОВА ДИЛЁРА
Востоковедения · 2015
Аннотация
Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб, унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар жамланган. Мазкур мақолада “Кашф аз-зунун”га таянган ҳолда айрим Марказий осиёлик файласуфларнинг илмий фаолиятлари ёритилади. “Кашф аз-зунун”даги маълумотлар бошқа манбалар билан қиёслаган ва тўлдирган ҳолда келтирилади. Таянч сўз ва иборалар: биобиблиографик, манба, файласуфлар, Марказий Осиё, маълумотлар, илмий мерос. Аннотация. Книга Хаджи Халифы “Кашф аз-зунун” является произведением биобиб- лиографического характера, содержит в себе материалы о научной и культурной жизни Центральной Азии. В данной статье, написанной на основе “Кашф аз-зунун”, освещается научная деятельность некоторых философов из Центральной Азии. Приведенные сведения из “Кашф аз-зунун” были изучены и освещены другими источниками. Опорные слова и выражения: биобиблиографический, источник, философы, Централь- ная Азия, информация, научное наследие. Summary. The book of Haji Khalifa "Kashf az-zunun" is the wrok of bio-bibliographical character, contains materials about the scientific and cultural life of Central Asia. This article, written on the basis of "Kashf az-zunun" highlights the scientific activity of some philosophers from Central Asia. The given statements from the "Kashf al-zunun" have been studied and enlightened with the usef of other sources. Keywords and expressions: bio-bibliographic, the source, philosophers, Central Asia, information, scientific heritage. IX–XVII асрларда Шарқ халқлари илм-фани ва маданиятида катта ўзга- ришлар рўй бериб, Мовароунннаҳр ва Хуросон олимларининг ижодий фао- 248 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 лияти билан узвий боғлиқдир1. Бу даврларда бошқа илмлар қаторида фалса- фа2 соҳасида эришилган ютуқларни мазкур минтақа олимларининг хизма- тисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Яъни, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий (783–850), Абу Наср Фаробий (870–950), Абу Али ибн Сино (980–1037), Абу Райҳон Беруний (973–1048), Юсуф Хос Ҳожиб (XI аср), Маҳмуд Чағминий (XII–XIII аср) каби қомусий олимлар, мутафаккирлар етишиб чиққанлигини қайд қиламиз. Улар ўз фаолиятлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунё тарихида ўчмас из қолдирдилар, яратиган ноёб асарлари эса жаҳон маданияти хазинасига қўшилган дурдоналардир. Марказий Осиёнинг маданий тарихини ёритишда ўнлаб библиографик манбалар мавжуддир3. Улар ичида Ҳожи Халифанинг4 “Кашф аз-зунун”5 асари ҳажми жиҳатдан ажралиб туради6. Айтиш жоизки, “Кашф аз-зунун” био-библиографик асар бўлсада, унда муаллиф эътиборни кўпроқ олим- ларнинг ижодларига қаратган. Ҳожи Халифа асарининг ўзига хос жиҳатларидан бири, унда муаллиф илмий мерослари кўп ўрганилган, адабиётларда номлари танилган олимлар билан бир қаторда ҳаёти ва фаолияти кам ҳамда етарлича ўрганилмаган шахсларни зикр этган. Шунингдек, айрим олимларнинг номларини ва асарларини фақатгина 1 Маълумки, ҳозирги Марказий Осиёнинг талайгина қисми ўрта асрларда йирик илмий ва маданий марказлар – Мовароуннаҳр ва Хуросон таркибига мансуб эди. 2 Бу ерда “фалсафа” кенг маънода қўлланилган бўлиб, унга мантиқшунослик, диалектика (бахс ва мунозара илми), калом илми, тасаввуф соҳалари киради. 3 Ибн ан-Надимнинг (ваф. 385/995–996) “Ал-Фиҳрист” (“Кўрсаткич”), Тошкўпри-зоданинг (ваф. 969/1561) “Мифтах ас-саъада” (“Бахт калити”), Абу Саъд ас-Самъонийнинг (ваф. 562/1167) “Ал-Ансаб” (“Насаблар”), Абу-л-Ҳасан ал-Байҳақийнинг (ваф. 565/1169– 1170) “Татиммат сиван ал-ҳикма” (“Ҳикмат жавонига қўшимча”), Абу Наср ас- Саолибийнинг (ваф. 429/1038) “Йатимат ад-даҳр фи маҳасин аҳл ал-аср” (“Аср аҳлининг фозиллари ҳақидаги замонасининг дурдонаси”), Ёқут ал-Ҳамавийнинг (ваф. 626/1229) “Муъжам ал-удаба” (“Адиблар луғати”), Ибн ал-Қифтийнинг (ваф. 646/1248) “Ихбар ал- улама би-ахбар ал-ҳукама” (“Олимларни ҳакимлар ҳақидаги маълумотлар билан таништириш”), Ибн Халликоннинг(ваф. 681/1282) “Вафайат ал-аъян фи анба абна аз-заман” (“Машҳур кишилар вафотлари ва замондошлари ҳақида маълумотлар”) шулар жумласидандир. 4 Ҳожи Халифа ва Котиб Чалабий номлари билан танилган турк олими Мустафо ибн Абдуллоҳ (1609–1658) қарийб йигирма йил мобайнида (1635–1657) “Кашф аз-зунун” асари учун дунёнинг турли кутубхоналаридан маълумотлар жамлаган. 5 Араб тилида ёзилган ушбу асарнинг тўлиқ номи “Кашф аз-зунун ан асами ал-кутуб ва-л- фунун” (“Китоблар ва фанларнинг номлари ҳақидаги фикрларни ёритувчи китоб”) бўлиб, жуда кенг маълумотларни ўзида мужассам этган био-библиографик манба ҳисобланади. 6 Ҳожи Халифа ўз китобида тўққиз аср мобайнида (VIII–XVII) яшаб, фаннинг турли соҳаларида ижод этган сал кам 10000 та муаллиф ва уларнинг 15000 га яқин асарлари ҳақида маълумотлар тўплади. Асарда фаннинг тарих, тилшунослик, фалсафа, табобат, риёзиёт, фалакиёт, тафсир, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом соҳаларида ижод қилган олимларнинг китоблари ҳақида қимматли маълумотларнинг борлиги тадқиқотчилар томонидан унга бўлган қизиқишни орттиради – Абдуҳалимов Б. А. «Кашф аз-зунун» Хаджи Халифы как источник по истории точных нау
Доказательный фрагмент
«Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб, унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар жамланган.»
Образец извлечения
Демо-превьюҲожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб, унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар жамланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: bio-bibliographic, the source, philosophers, Central Asia, биобиблиографик, Марказий Осиё, маълумотлар, Центральная Азия, манба, scientific heritage, информация, information, Central Asia, файласуфлар, источник, философы, the source, камалак ранглари, bio-bibliographic, биобиблиографический, научное наследие
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025