К содержанию
РецензированоRU2015

Работа Насриддина Туси «Этика Насири»

ҚОДИРОВ МУҲАММАДЖОН · Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий” асари

Востоковедения · 2015

Аннотация

Мақолада Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Тусий” асари фассларида илгари сурилган ғоялар – маънавий ахлоқ, ақл, яхшилик, комиллик, бахт-саодатга элитувчилиги, нафснинг эса тури ва зарарлари ҳақида мулоҳазалар келтирилади. Таянч сўз ва иборалар: Аристотелис, Арасту, Насириддин Тусий, маънавий ахлоқ, ақл, нафс, яхшилик, комиллик, бахт-саодат, баҳс, илм толиби, ҳунарманд. Аннотация. Насриддин Туси в своем произведении “Насировская этика” (Ахлаке Насири) комментировал философские взгляди Аристотеля, Ибн Мискавейха, Ибн Сины и защищал их воззрения от нападок мусульманского богослова Фахриддина ар-Рази, разбирал вопросы этики и социологии. В философском произведении «Рассуждение о двух рассуж- дениях» («Ал-Мухакаматбейн ал-мухакаматайн») Туси разбирал политику между мусуль- манским мыслителем Абу Хамидом ал-Газали и арабским философом, перипатетиком Ибн Рушдом (Аверроэском). В статье говорится о большой роли Насриддина Туси в развитии естественных, математических и этических наук на Ближнем и Среднем Востоке. Опорные слова и выражения: Аристотелис, Аристотель, Насриддин Туси, этические нормы, ум (разум), эгоизм, добро, развитость, счастье, спор, ученик, ремесленник. Summary. In this paper it is proposed the ideas such as – enlightening ethics, mind, perfection, the function of leading to happiness, the types and bad sides of the wills that was put forward by Nasriddin Tusiy in his work named “Akhloqi Tusiy” (The Ethics of Tusiy). Keywords and expressions: Aristotle, Nasriddun Tusiy, enlightening ethics, mind (intellect), will, goddness, perfection, happiness, argumentation, a person willing to study, craftsman. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ҳаёт, миллий ва демократик та- раққиётнинг уйғунлиги миллат, мамлакатнинг юксалиб, дунёга юз тутиш жа- раёни ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, тафаккур тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштиришдаги кўникма ва билимларига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, ахлоқий қадрият инсоният тафаккури ривожининг ажралмас қисмидир. Президентимиз таъкидлаганидек, Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилат- лари Шарқ фалсафаси ва ислом таълимоти билан узвий равишда ривож- ланди ва ўз навбатида фалсафий – ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳо- сидан баҳра олиб бойиб борди”1. 1 Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Асарлар, 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 7-б. 228 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Замонавий маънавий тараққиётининг ҳозирги палласида халқимизнинг ўз ўтмишига, тафаккур маданияти тарихини чуқур ўрганишга бўлган қизи- қишлари тобора ошиб бормоқда. Мустақиллик туфайли ўзбек халқи бошқа халқлар қатори ўзининг бой маданий заминини, халқпарвар анъаналарини, ўзлигини англаш ва ҳис этиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг 15–16 майида Самарқандда ташкил этилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация риво- жидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда қуйидагилар қайд этилган эди: “Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий ал- ломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири” деган унво- нига сазовар бўлган Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти авлодларда алоҳида чуқур эҳтиром туйғуларини уйғотади. Илмий тадқиқот ишларини 16 ёшида бошлаган бу улуғ зот ўз умри давомида 450 дан ортиқ асар яратди. Уларнинг аксарияти, аввало, тиббиёт ва фалсафа, шунингдек, мантиқ, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт ва тилшунослик соҳала- рига бағишланган. Леонардо да Винчи, Микеланжело, Фрэнсис Бэкен ва бошқа кўплаб олимлар авлоди унинг асарларини ўқиб, ҳайратга тушганлар... Ибн Сино ва Берунийнинг бизгача етиб келган Аристотелнинг “Коинот ҳақида китоб” асарига тааллуқли ёзишмалари буюк алломаларимизнинг ил- мий мулоқот олиб бориш, антик давр фалсафий қарашларини чуқур англаш ва уларни ривожлантириш борасида нақадар юксак даражага кўтарил- ганининг мумтоз намунасидир. Х–ХI асрларда Хоразм заминида ижод қилган Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг хизматлари уларнинг илмий ишлари ва асарлари доираси билангина чегараланиб қолмайди, балки инсониятнинг интеллектуал тарихида чуқур из қолдирган илмий мактаб – Хоразм Маъмун академиясини шакллантиришдек муҳим масалани ҳам қамраб олади”1. Мусулмон Шарқида фалсафий тафаккурнинг пайдо бўлиш тарихи ёзма равишда VIII асрга тааллуқли бўлиб, илк калом вакиллари бўлган мута- зилийларнинг фаолияти билан боғлиқдир. Илоҳиёт баҳсларида ўзларининг қатъий ақлга таянишлари билан алоҳида ажралиб турган илоҳиётчилар гуруҳи бўлган мутазилийлар Бағдодда халифа Маъмун саройида катта ну- фузга эга бўлдилар. Инсоннинг ирода эркинлиги ва илоҳий сифатлар маса- ласини муҳокама қилишдан ўз фаолиятларини бошлаган мутазилийлар шун- дай таълимотни ишлаб чиқдиларки, у диний мавзудан четга чиқиш билан чекланмасдан, ҳатто мусулмончилик эътиқодининг

Доказательный фрагмент

«Мақолада Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Тусий” асари фассларида илгари сурилган ғоялар – маънавий ахлоқ, ақл, яхшилик, комиллик, бахт-саодатга элитувчилиги, нафснинг эса тури ва зарарлари ҳақида мулоҳазалар келтирилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Тусий” асари фассларида илгари сурилган ғоялар – маънавий ахлоқ, ақл, яхшилик, комиллик, бахт-саодатга элитувчилиги, нафснинг эса тури ва зарарлари ҳақида мулоҳазалар келтирилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: Aristotle, Nasriddun Tusiy, enlightening ethics, mind (intellect), развитость, счастье, ақл, Аристотелис, эгоизм, Aristotle, ҳунарманд, a person willing to study, бахт-саодат, perfection, яхшилик, комиллик, ученик, goddness, добро, Аристотель, ум (разум), will, этические нормы, Арасту, спор, happiness, Насириддин Тусий, илм толиби, Насриддин Туси, нафс, баҳс, craftsman, маънавий ахлоқ, argumentation, ремесленник
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники