К содержанию
РецензированоRU2015

Политическое развитие: сущность, основы, формы

НАЗАРОВ АЛИШЕР

Востоковедения · 2015

Аннотация

Мазкур илмий мақолада, сиёсий тараққиёт ҳодисасининг моҳияти, асослари ва шакллари билан боғлиқ бўлган илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган. Таянч сўз ва иборалар: сиёсат, сиёсий тараққиёт, сиёсий тизим, модернизация, демо- кратия, демократик янгиланиш. Аннотация. В данной научной статье проанализированы научно-теоретические взгля- ды связанные сущностью, основами а также формами феномена политического развития. Опорные слова и выражения: политика, политическая развития, политическая систе- ма, модернизация, демократическое обновления. Summary. The scientific-theoretical views connected with the essence, basis and forms of phenomenon of the political development are analyzed in this article. 1 См.: Е.Степанова Афганистан: перспективы политического урегулирования. // Пути к миру и безопасности. Выпуск 1 (42). - М.: ИМЭМО РАН, 2012. – С. 18–33. – С. 31. 2 См.: Abdul Ghafour. OIC chief upbeat about Cairo summit/ // Arab News. – Jeddah, 5 February 2013. 148 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 1 Keywords and expressions: politics, political development, political system, modernization, democratic renewal. Маълумки, сиёсий тараққиёт ҳодисасининг моҳияти, асослари, форма- ларини ўрганиш, тадқиқ қилиш масаласи инсоният тарихида доимо муҳим ўринни эгаллаб келган. Бугунги кунда ҳам мазкур феномен жамият ҳаётини яхшилаш, барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг эркин ва фаровон кун кечиришга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш омили ва инсониятнинг умргузаронлик қилиши учун янада самаралироқ тизимларни яратишнинг йўли сифатидаги аҳамиятини сақлаб турибди. Шу боис ҳам сиёсий тараққиётга сабаб бўлувчи асослар, омиллар, ҳақи- даги назарий қарашлар ҳам шу пайтга қадар эволюцион тарзда ривожланиб келмоқда. Жумладан, ХIX аср охири ХХ аср бошларида ўзларининг кўп- қиррали илмий изланишлари билан сиёсатшунослик фанининг вужудга келишига улкан ҳисса қўшган Ғарб олимлари В. Парето, Г. Моска, Р. Михельс, М. Вебер ғояларида сиёсий тараққиёт ҳодисасининг социал, фалсафий жиҳатлари билан боғлиқ назарий қарашлар асосланди. Хусусан, М. Вебер “Сиёсатни ҳокимият борасидаги ижтимоий муноса- батлар тизими, деб қараш ғояси доирасида, сиёсий тараққиётнинг социо- маданий факторларига етакчи аҳамият бериш лозим”,1 деб ҳисоблайди. Бу ўринда таъкидлаш жоизки, сиёсий тараққиёт ҳақида концепциялар орасида ўтган асрнинг 1960-1970 йилларига келиб шаклланган либерал кон- цепциялар алоҳида муҳим ўринни эгаллайди. Г. Алмонд, Д. Аптер, Р. Бендикс, С. Верба, Р. Даль, Л. Пай, С. Хантингтон ва бошқаларнинг асарларидаги, илмий хулосаларда сиёсий тараққиётнинг йўналишлари, замонавий босқичлари билан боғлиқ хулосалар “тараққиёт социологияси” билан боғлиқ назарий парадигмалар доирасида баён қилинди. Сиёсий тараққиёт ҳақидаги концептуал ғоялар турли-туман бўлишига қарамасдан, уларнинг барчасида сиёсий тараққиётнинг етакчи институ- ционал субъекти масаласида фикр яқинлиги, ўзаро қарашлар консенсуси мавжуддир. Бу ўринда гап жамият сиёсий тизимининг сиёсий тараққиёт учун универсал восита, омил вазифасини ўташи ҳақида бормоқда. Чунки айнан жамият сиёсий тизими ўзининг структураси ва ҳаракат механизми ҳамда амал қилиш принципларига кўра, жамиятда сиёсий тараққиётни рўй бериши учун зарур бўлган асосларни вужудга келтира олади. Шунингдек, сиёсий тизим сиёсий тараққиёт юз бераётган жараёнда жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаб туриш имкониятига эгадир. Сиёсий тизим назариясининг йирик намояндаларидан бири бўлган Д. Истон “сиёсий тизимнинг жамият олдида турган мақсадларга эришиш учун ресурсларни сафарбар қилиш ва тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдан иборат хусусиятларини”2 алоҳида таъкидлаб ўтган эди. 1 Қаранг: Радугин А. А. Политология. – М.: Библионика, 2008. – С. 47. 2 Истон Д. Категория системного анализа политики//Антология мировой политической мысли. – М.,1997. – С. 140. 149 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 1 Шу боис ҳам сиёсий тараққиёт ҳодисасини ўрганишда жамият сиёсий тизими ва унда рўй бераётган ўзгаришларга, биринчи навбатда, эътибор қаратилади. Зеро, “сиёсий тараққиёт жамият сиёсий тизимида рўй берган янгиланишлар, ички тизимли ўзгаришлар, такомиллашувлар ҳодисасини англатади”1. Шунингдек, сиёсий тараққиёт муаммоларини тадқиқ қилиш жараёнида сиёсий ҳаётнинг динамик моҳиятга эга эканлигидан ҳам келиб чиқилади. Бундай таҳлил усулининг қўлланилиши натижасида сиёсий тараққиётнинг асосий сабаблари, шакллари, усуллари ҳақида янада аниқроқ хулосалар ишлаб чиқиш имкониятлари очилади. Политология фанида сиёсий тараққиётнинг турлари ҳақида фикр юритил- ганда, даставвал, уни икки катта турга ажратиб кўрсатиш устуворлик қилади. Бу ўринда гап тараққиётнинг эволюцион ва инқилобий усуллари ҳақида бормоқда. Сиёсий тараққиётнинг эволюцион тури ўз ичига сиёсий тараққиётнинг бир қанча шаклларини қамраб олади ва позитив моҳиятга эгадир. Тараққиётнинг инқилобий тури кўп ҳолларда салбий оқибатларга олиб келиши ва у туфайли жамиятда кучли сиёсий инқирозлар, регресс ҳолатлари рўй беришини тажрибала

Доказательный фрагмент

«Мазкур илмий мақолада, сиёсий тараққиёт ҳодисасининг моҳияти, асослари ва шакллари билан боғлиқ бўлган илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур илмий мақолада, сиёсий тараққиёт ҳодисасининг моҳияти, асослари ва шакллари билан боғлиқ бўлган илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: politics, political development, political system, modernization, сиёсат, сиёсий тизим, демократическое обновления, модернизация, политическая развития, демократия, политика, демократик янгиланиш, сиёсий тараққиёт, политическая система
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники