К содержанию
РецензированоRU2026

Шоислам Шомухамедов и проблемы изучения персидской литературы

ШОИСЛОМ ШОМУҲАМЕДОВ (муҳамедовнинг деканлик даврларида факультетда таълим олган минглаб шарқшунос кадрлар,) · ИМОМНАЗАРОВ МУҲАММАДЖОН (муҳамедовнинг деканлик даврларида факультетда таълим олган минглаб шарқшунос кадрлар,)

Восточный факел · 2026

Аннотация

Научно-творческая деятельность учителя Шоислома Шомухамедова носит комплексный характер, и в данной статье рассматриваются только его работы по проблемам изучения персидской литературы, даются сведения об участии учителя в этой деятельности, причинах его частичной любви к персидскому языку. классическая литература. Более подробно о плодотворном творчестве учителя рассказано в статье. Ключевые слова: Алишер Навaи, Фирдавси, Низами, Амир Хусрав, Саади, Хафиз. Устозимиз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фао¬лияти кенг қамровли бўлиб унинг жаҳон адабиёти, маданияти ва сиёсатининг долзарб муаммолари, ўзбек, озарбайжон, ҳинд, рус ва бошқа халқлар адабиёти намояндаларига бағишлаб ёзган китоб ва мақолалари оз эмас. Устознинг 2001 йилда тузилган библио¬графияларида устознинг илмий, илмий- оммабоп, бадиий асар¬лари ва таржималарининг умумий миқдори 500дан ошиб кетган. Бунга қўшимча янги асрнинг илк 6 йилида устоз яна бирнеча китоб ёзиб нашр эттирдилар. 13 SHA RQ MA SH’ A LI Биз бу сафар устознинг фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига бағишланган асарларига қисқача тўхталиш билан чекланамиз, зеро Шоислом Шомуҳамедов илмий фао- лиятининг асосий қисмини шу мавзудаги тадқиқотлар ташкил қилади. Эроний тиллардаги адабиёт тарихини агар уч катта даврга бўлсак, уларнинг биринчиси – “Авесто” ва қадим форс тилидаги тошбитиклардан VIII-IX асрларга мансуб суғд ва паҳлавий тилларидаги бой адабиётгача қамраб олган даврда эроний тилли халқлар тарихи бизнинг аждодларимиз тақдири билан аралашиб-туташиб кетган. Иккинчиси, асосан X-XV асрларда гуллаб-яшнаган форс-дарий мумтоз адабиёти бўлиб, ислом минтақа маданиятининг муҳим узвий қисми сифатида араб ва туркий тилдаги мумтоз адабиёт билан мавзу, услуб ва мазмунан умумий илдизларга эга ва шу сабабли бизнинг миллий маънавиятимизга таъсири беқиёсдир. XVI асрдан бошланиб бугунги кунгача давом этиб келаётган ларни учинчи даврда эрон адабиёти энди асосан нафақат бизга қардош тожик адабиётидан, балки кўп ўринда ҳинд ва афғон форсизабон адабиётидан ҳам фарқ қилувчи ривожланиш йўлидан кетганлиги маълум. Биринчи икки давр бизга бевосита алоқадор бўлганлигидан олимларимиз уларга алоҳида эътибор қаратиб келишади. Учинчи даврни ўрганиш эса асосан умумжаҳон адабий ҳаётидан бохабарлик нуқтаи назаридан зарур бўлади. XX асрнинг 20-30 йилларига қадар халқимиз Алишер Навоий ва Бобир, Машраб ва Амирий, Фурқат ва Муқимийлар ижодига қанчалик меҳр қўйган бўлса, Фирдавсий ва Унсурий, Низомий ва Амир Хусрав, Саъдий ва Ҳофиз, Жомий ва Бедиллар адабий меросини ундан кам қадрламас эди. Бошланғич мактаб болалари Саъдий “Гулистон”и ва Ҳофиз ғазалларини Навоий шеърияти билан тенгма-тенг ёд олар эди. Шоислом Шомуҳамедов илк болалик чоғларида ана шу муҳитдан озми-кўп баҳраманд бўлиб улгурган. Аммо 1937-38 йиллардаги миллий зиёлиларимиз бошига ёпирилган шафқатсиз қатағонлардан кейин 20 йил давомида на ўзимизнинг аждодларимиз, на Саъдий ва Ҳофизлар меросига жиддий эътибор имконияти бўлгани йўқ. Бўлғуси шарқшунос-эроншунос олим илмга кириб келабошлаганда аҳвол шундай эди. Собиқ Шўролар раҳбариятининг етакчи мақсади шарқшунослик илмини тўлиғича коммунистик мафкурага ва совет экспансионизмига хизмат қилдириш эди. Бу даврда урф бўлган мавзуларни бугун эсласак, ёшлар кулади. Масалан, фалон мамлакат адабиётида Ленин тимсоли, ёки Ленин ғояларининг тараннуми. Агар мумтоз адабиётга доир иш бўлса, фалон шоир ижодида ҳурфикрлик (яъни, даҳрийлик) мотивлари ва ҳ.к. Шому- ҳамедов ҳам номзодлик мавзусини давр талабига мувофиқ равишда Эрон компартиясининг (“ҳезби туде”) раҳбарларидан бирининг ижодини тадқиқ этишга бағишлад0и. Аммо шеърият шайдосининг кўнглини мумтоз адабиёт банд этган эди. Шу сабабли тадқиқот мавзусига оид бир мақола чиқарса, мумтоз шеъриятга оид уч мақола чоп эттирар эди. Олимнинг бахтига 1956 йилдан сиёсий вазият бироз ўзгара бошлади. “Сталин шахсига сиғиниш” касалининг фош қилиниши ва сиёсий қатағонлар бўронининг бирмунча тинишидан унумли фойдаланган фидойи олимларимиз дарҳол улуғ аждодларимиз меросини астойдил ўрганишга киришиб кетишди. Навоий асарларининг танқидий матнлари тузила бошланди, ўзбек мумтоз адабиёти антало- гиялари нашрга тайёрланди. Айни шу имконият Шоислом Шомуҳамедовга ҳам қўл келди. 1956 йилнинг ўзида “Шарқ юлдузи” журналида кетма-кет Абулқосим Фирдавсий, Мирзо Абдуқодир Бедил, Муслиҳиддин Саъдий ҳақидаги дастлабки мақолалари босилиб чиқди. Шоислом Шомуҳамедов олим сифатидаги илмий-ижодий фаолиятини баъзи тенгдош- ларига нисбатан анча кеч бошлаган. Унинг биринчи мақолалари муаллиф 30 ёшдан ошганда матбуот юзини кўра бошлади. Сабаби, унинг авжи йигитлик чоғи иккинчи жаҳон урушининг бошланишига тўғри келиб, олимликдан олдин ҳарбийлик фаолияти билан шуғулланишни 14 SHA RQ MA SH’ A LI давр тақозо қилган эди. Ҳарбий командир ҳаракатдаги армия сафидан қайтиб 26 ёшида шарқшунос бўлиш орзусида ўқишга кирган бўлса, орадан 10 йил ўтиб, 1957 йилда фан номзоди бўлди. Биз 1961 йили ўқишга кирганимизда Шоислом Шомуҳамедов Шарқ факультетининг декани эдилар. Устоз бизга 2-курсда «Форс мумтоз адабиёти», 4-ку

Доказательный фрагмент

«Научно-творческая деятельность учителя Шоислома Шомухамедова носит комплексный характер, и в данной статье рассматриваются только его работы по проблемам изучения персидской литературы, даются сведения об участии учит…»

Образец извлечения

Демо-превью

Научно-творческая деятельность учителя Шоислома Шомухамедова носит комплексный характер, и в данной статье рассматриваются только его работы по проблемам изучения персидской литературы, даются сведения об участии учит… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Alisher Navoi, Firdavsi, Nizami, Amir Khusrav, Saadi, Hafiz, Хафиз, Саади, Алишер Навaи, Низами, Фирдавси, Саъдий, Ҳофиз, Низомий, Фирдавсий, Амир Хусрав, Алишер Навоий
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники