К содержанию
РецензированоRU2026

Некоторые вопросы развития электронного правосудия в Узбекистане, связанные с информационными технологиями

Джалалов Музаффар Мухитдинович · ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН СУДЛОВНИ (Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори) · РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори) · Джалалов Музаффар Мухитдинович (Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори) · ИНФОРМАЦИОННЫМИ ТЕХНОЛОГИЯМИ (Ректор Университета Инха в Ташкенте) · Jalalov Muzaffar (Ректор Университета Инха в Ташкенте)

Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности · 2026

Аннотация

The article analyzes the technological aspects of improving electronic legal proceedings in Uzbekistan within the framework of a comprehensive program for the development of National Information and Communication System of the Republic of Uzbekistan. On the basis of the study of the current state of electronic court proceedings in Uzbekistan, the author notes several existing problems in this area, and also suggests some measures necessary for the effective development of the electronic court system in Uzbekistan. Keywords: electronic court, digitalization, telecommunication infrastructure, digital literacy, judicial power, interactive services. "Жамиятни рақамлаштириш" деганда, жамиятнинг барча соҳаларида инновацион, илмий ва техник ривожланиш натижаларини кенг жорий этилишини тушунамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йилни “Илм-фан, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиб, илмий ва технологик ривожланишнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, “барқарор ривожланиш учун биз рақамли билим ва ахборот технологияларини чуқур ўрганишимиз керак, бу бизга тараққиётга эришиш учун энг қисқа йўлни босиб ўтиш имкониятини беради”. XXI асрнинг биринчи чорагида Ўзбекистон замонавий ахборот- коммуникация технологиялари, инновацион усулларни ҳаётнинг барча соҳаларига, шу жумладан ҳуқуқий соҳага жорий этиш бўйича юқори технологияли ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб, жамиятни ахборотлаштириш ва рақамли трансформация йўлидан муваффақиятли ўтди. Инновациялар ва технологияларнинг жадал ривожланиши шароитида ҳуқуқ, уни муҳофаза қилиш соҳаси ҳам бу жараёнлардан четда қолмади, албатта. Шунга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаолиятига замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижасида фуқароларнинг судларга ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли органларга мурожаат этиш институтини либераллаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу эса, ўз навбатида, одил судловга эришиш даражасини оширишга, шунингдек, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга ёрдам беради. 2021 йилги WJP қонун устуворлиги индексига кўра, дунё мамлакатларининг кўпида қонун устуворлиги заифлашган бўлса-да, Ўзбекистон ўз мавқеини 14 поғонага ошириб, 139 мамлакатдан 85-ўринни, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида 14-ўринни эгаллади. 85 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш WJP қонун устуворлиги индексига мувофиқ рейтинг[1] Омил Жаҳон Минтақавий Даромадга рейтингидаги рейтингдаги кўра позиция ўрин рейтинг Ҳукумат ваколатларини 121/139 10/14 25/35 чеклаш Коррупциянинг йўқлиги 70/139 6/14 4/35 Очиқ кенгаш 122/139 13/14 27/35 Асосий инсон ҳуқуқлари 109/139 11/14 18/35 Қонун тартиби ва 16/139 1/14 1/35 хавфсизлик Ҳуқуқни муҳофаза қилиш 104/139 11/14 20/35 амалиёти Фуқаролик процесси 78/139 7/14 8/35 Жиноят процесси 67/139 5/14 5/35 Ҳужжатда акс эттирилганидек, 2020 йилда Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги кўрсаткичлари 4,1%га яхшиланган. Бу жамиятимизни демократлаштиришга ва унинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришга катта куч сарфлаётганидан нишона. Кибертараққиёт шароитида Ўзбекистонда ҳуқуқий жамиятни ривожлантириш бевосита ҳуқуқ соҳасини рақамлаштириш жараёнлари билан ўзаро боғлиқлиги шубҳасиздир. Жамиятнинг барча жабҳалари сингари суд ишларини юритиш соҳасига ахборот технологияларининг кенг ва чуқур татбиқ этилишини, аҳолига уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида электрон хизматларнинг тавсия қилинаётганлигини, яъни электрон ҳукуматни татбиқ қилиш жараёнлари фаоллашаётганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир. Одил судловнинг ҳозирги ҳолатини тўғри таҳлил қилиш учун давлат суд ҳокимияти фаолиятини ахборотлаштириш ва рақамлаштириш жараёнларининг ҳуқуқий асосларини қисқача тавсифлаш керак бўлади. Ўзбекистонда электрон одил судлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4966-сонли Фармони; 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034 Фармони; "Рақамли Ўзбекистон-30" стратегияси, Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш 86 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш комплекс дастури каби давлат ҳужжатлари билан тартибга солинади. Дастурни амалга оширишнинг АКТ билан боғлиқ асосий вазифалари ва механизмлари қуйидаги 1-жадвалда ўз аксини топган. 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш дастури (30.08.2017 йилдаги ПП-3250)[2] Белгиланган асосий вазифалар Амалга ошириш механизм

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the technological aspects of improving electronic legal proceedings in Uzbekistan within the framework of a comprehensive program for the development of National Information and Communication Syst…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the technological aspects of improving electronic legal proceedings in Uzbekistan within the framework of a comprehensive program for the development of National Information and Communication Syst… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
electronic court, digitalization, telecommunication, телекоммуникация инфратузилмаси, суд ҳокимияти, рақамли саводхонлик, interactive services, judicial power, рақамлаштириш, telecommunication infrastructure, digital literacy, электрон суд, судебная власть, интерактивные услуги, телекоммуникационная инфраструктура, интерактив хизматлар, цифровая грамотность, электронный суд, цифровизация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ЮриспруденцияRUРецензированоОткрытый доступ