К содержанию
РецензированоRU2026

Значение зонирования в организации управления государственным земельным фондом

Saidov Suxrob Vaxobovich · ZONALASHTIRISHNING AHAMIYATI · Saidov Sukhrob Vakhobovich · Master of Law · Саидов Сухроб Вахобович · ГОСУДАРСТВЕННЫМ ЗЕМЕЛЬНЫМ ФОНДОМ

Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития · 10 · 2026

Аннотация

The article analyzes the organizational and legal issues of zoning of land plots in the Republic of Uzbekistan on the basis of current urban planning and land legislation. Also, the ecological and legal requirements for the zoning are analyzed comparatively on the basis of the legislation of developed foreign countries. In this article, the author scientifically and theoretically analyzes the process of zoning based on the types of settlements and the specifics of the regions, based on this analysis, expressed his independent approach, as well as developed proposals to improve existing legislation. Keywords: zoning, environment, environmental requirements, green areas, anthropogenically modified territories. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг қулай атроф-табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи кўп жиҳатдан улар яшайдиган ҳудудлардаги экологик талабларга риоя этилиш даражасига боғлиқ. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ер участкаларини улардан фойдаланиш шакли, мақсадига кўра зоналаштиришни назарда тутади. Ер участкаларини зоналаштириш масалалари ер участкаларидан самарали, тўғри фойдаланишни ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади ва пировардида фуқароларнинг турмуш фаровонлиги ўсишига хизмат қилади. Ушбу жараёнда экологик талабларга риоя этилиши, айниқса муҳимдир. Таъкидлаш жоизки, юридик адабиётларда “ҳудудларни экологик зоналаштириш” тушунчасига ягона ёндашув ишлаб чиқилмаган. Хусусан, айрим муаллифлар экологик зоналаштиришни улардан оқилона фойдаланиш ва зарур даражада ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудлар, сув зоналари, ҳаво бўшлиғи, табиий объектлар ва манбаларнинг чегараларини аниқ ва яққол белгилаш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирлар тизими сифатида белгилайдилар. О.И. Крассовнинг фикрига кўра, экологик зоналаштириш ер ҳуқуқини чеклаш усулларидан бирини ифодалайди. Шу муносабат билан Н.Н. Мелников 191 ҳам маълум бир зонанинг таркибидаги ер участкаларининг эгаларига, ер участкалари ушбу зоналардан ташқарида жойлашган шахслардан фарқли ўлароқ, ер бўйича турли ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади, деб таъкидлайди. Л.Н.Чолтяннинг ёзишича эса, зоналаштиришнинг моҳияти, қоида тариқасида, ер майдонининг қўшни ҳудудларига қараганда, зона ҳудудида фаолиятга нисбатан қаттиқроқ чекловлар ўрнатишдир. Экологик зоналаштириш натижасида маълум бир ҳудудда техноген ёки табиий омиллар, шу жумладан, ландшафт элементлари, сув объектлари ва атмосферанинг ер сирти қатламлари таъсири остида атроф-муҳит объекти ва субъектларининг бузилиши ёки ёмонлашиши ҳолатлари қайд этилиши таъминланади. Юқоридагиларга асосан, бизнинг фикримизча экологик зоналаштириш давлат томонидан табиий муҳитнинг барча таркибий қисмларини ҳимоя қилиш ва муҳофаза қилишни, шунингдек, фуқароларнинг экологик хавфсиз яшашга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишни, уларнинг соғлиғи ва фаровонлигига зарар етказишга йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган маъмурий, иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик хусусиятдаги белгиланган чора-тадбирлар мажмуига асосланган. Шу нуқтаи назардан экологик зоналаштириш табиий экологик тизимларни ташкил этадиган объектларнинг ҳуқуқий режимини аниқлашга ҳар томонлама ёндашувни амалга оширишга ёрдам беради ва экотизимнинг барча таркибий қисмларини ҳимоя қилиш ва муҳофаза қилиш учун турли хил воситалар ва усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади. Бу борада юридик адабиётларда таъкидлаб ўтилганидек, зоналаштириш, ягона қонуний режимга эга бўлган иштирокчилар учун турли хил ҳуқуқий режимларни ўрнатиш учун ишлатилади. Шуни қўшимча қилиш керакки, ҳуқуқий режимлардаги бу фарқ номуайян шахслар доирасига тааллуқли бўлиб, такроран фойдаланиш учун мўлжалланган хўжалик ва бошқа фаолиятни тақиқлаш ёки чеклашларни белгилашда намоён бўлади. Экологик зоналаштириш билан боғлиқ тақиқлар ҳар қандай объектларни, масалан, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, ёнилғи-мойлаш материаллари омборлари, хизмат кўрсатиш станциялари, ихтисослашган пестицид ва агрокимёвий омборлар, сувни муҳофаза қилиш зоналари, капитал қурилиш лойиҳаларини ўрмон фонди ерларида жойлаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқоридагиларга асосан экологик зоналаштиришнинг иккита турини кўрсатиш мумкин: 1) табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишни таъминлайдиган зоналар; 2) экологик жиҳатдан нохуш ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зоналар. 192 Бунда биринчи гуруҳга сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқларни ҳимоя қилиш зоналари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, балиқларни муҳофаза қилиш ва балиқчиликни муҳофаза қилиш зоналари ва бошқаларни киритиш мумкин. Ушбу зоналар турли тоифадаги ерларда ўрнатилиши мумкин. Иккинчи гуруҳга экологик офатлар, фавқулодда экологик вазиятлар, шунингдек сув тошқини ва сув босиши бўлган ҳудудлар киради. Экологик зоналаштиришнинг турларидан бири табиат боғларини функционал зоналаштириш бўлиб, бу уларнинг чегаралари доирасида функционал зоналарни (қўриқхонага айлантирилган зоналар, рекреация, хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари) белгилаш орқали махсус муҳофаза қилишнинг табақалаштирилган режим

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the organizational and legal issues of zoning of land plots in the Republic of Uzbekistan on the basis of current urban planning and land legislation.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the organizational and legal issues of zoning of land plots in the Republic of Uzbekistan on the basis of current urban planning and land legislation. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
zoning, environment, environmental requirements, green areas, зонирование, зоналаштириш, яшил ҳудудлар, anthropogenically modified territories, зеленые зоны, экологик талаблар, антропогенно измененные территории, окружающая среда, антропоген ўзгарган ҳудудлар, экологические требования, атроф муҳит
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники