American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchRo’zmetova Farangiz Azamatovna2024
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕЗКОР БЎЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Боймирзаев Жасурбек Бахтиёрович
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Тезисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг гиёҳвандликка қарши курашдаги ўрни ва вазифалари таҳлил қилинади. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, божхона, таълим тизими ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўналишлари ёритилади. Мавжуд қонунчилик ҳужжатлари, амалий тажрибалар, расмий статистик маълумотлар ва илмий-тадқиқотлар асосида тизимдаги муаммолар аниқланади. Шунингдек, гиёҳвандликка қарши Миллий стратегия доирасида фаолият юритувчи Давлат комиссияси ва Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ишининг самарадорлиги кўриб чиқилади. Жамоатчилик иштирокини кучайтиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари таҳлил этилади. Калит сўзлар: гиёҳвандликка қарши кураш, ички ишлар органлари, тезкор бўлинмалар, миллий стратегия, идоралараро ҳамкорлик. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг ноқонуний савдоси бугунги кунда нафақат алоҳида шахс ёки оилаларга, балки бутун жамият ва давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган глобал муаммолардан биридир. Халқаро маълумотларга кўра, дунё бўйлаб наркотик моддаларга қарам инсонлар сони йил сайин ортиб бормоқда, наркобизнес эса трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишларидан саналади. Шу боис республикамизда гиёҳвандликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу жараёнда энг асосий юк ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, ички ишлар органларининг тезкор бўлинмаларига тушади. Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув бўлимлари гиёҳвандликка оид жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этишда етакчи рол ўйнайди. Улар наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳларни қўлга олиш, контрабанда каналларини ёпиш, ноқонуний муомаладаги моддаларни мусодара қилиш каби вазифаларни амалга оширади. Шу сабабли ички ишлар органлари фақат ўз кучи билан чекланиб қолмай, бошқа соҳага оид хизматлар – соғлиқни сақлаш, таълим, божхона, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура каби идоралар ҳамда жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда ишлашга интилмоқда. Юқори изчилликка эришиш тезкор қидирув бўлимларининг сохавий хизматлар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бироқ, ҳатто бир турдаги жиноятни содир этиш усулларининг ниҳоятда хилма-хиллиги туфайли функционал-рол, кутишларнинг изчиллигига фақат ташкилий-бошқарув даражасида эришиш мумкин ва тезкор-тактик даражага олдиндан эришиб бўлмайди. Шу сабабли, ўзаро ҳамкорлик қилувчи субъектлар номаълум шароитларда мувофиқлаштирилган тарзда ҳаракат қилиш учун психологик таёргарликка эга бўлиши керак. Гиёҳвандликка қарши курашнинг ҳуқуқий асоси. Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солувчи асосий 81 ҳужжат – 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” ги Қонундир. Ушбу Қонун наркотик ва психотроп моддаларнинг қонуний муомалада бўлишига доир муносабатларни тартибга солади ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ва давлат хавфсизлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Мазкур ҳужжат гиёҳванд моддаларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, улардан тиббий мақсадларда фойдаланиш ва бошқалар бўйича рухсат этилган ва тақиқланган ҳолатларни белгилаб берди. Шунингдек, Ўзбекистон жиноят қонунчилигида гиёҳвандликка оид жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, Жиноят кодексининг 246 (контрабанда), 270 (тақиқланган ўсимликларни экиш), 273 (гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи – сақлаш, сотиш ва ҳ.к.), 276 (гиёҳванд моддаларни сақлаш ёки олиб юриш) ва қатор бошқа моддалари орқали наркожиноятлар учун жазо чоралари кўрсатилган. Сўнгги йилларда ушбу нормалар такомиллаштирилиб, гиёҳванд моддаларни Интернет орқали тарқатиш ёки тарғиб қилиш каби кўринишларига ҳам алоҳида жавобгарлик белгиланди – хусусан, 2023 йилда шу мазмундаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Бу ўзгаришлар замонавий ахборот маконидаги хатарларни инобатга олган ҳолда, ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга хизмат қилди. Тезкор бўлинмаларнинг фаолияти ва натижалари. Ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари амалиётда гиёҳвандликка қарши курашнинг “олдинги сафлари” да хизмат қилмоқда. Улар томонидан ҳар куни махфий разведка ишлари, рейдлар, тезкор экспериментлар ва бошқа усуллар орқали кўплаб жиноятлар фош этилмоқда. Мисол учун, яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган махсус тадбирлар якунлари бўйича эълон қилинган маълумотга қараганда, 2024 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида пойтахт ҳудудида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 1992 та жиноят иши қўзғатилган. Натижада 195 кг дан ортиқ (195 кг 765 г) турли наркотик ва психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланмадан олиб қўйилган. Бу каби кўрсаткичлар биргина йирик шаҳарда ҳам муаммо кўлами қанчалик катта эканини тасдиқлайди. Хусусан, аниқланган жиноятлар таркибида гиёҳванд моддаларни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар энг кўп улушни ташкил этади. Статистика таҳлилига кўра, 2022- йилда фош этилган нарк
Доказательный фрагмент
«Тезисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг гиёҳвандликка қарши курашдаги ўрни ва вазифалари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюТезисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг гиёҳвандликка қарши курашдаги ўрни ва вазифалари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- гиёҳвандликка қарши кураш, ички ишлар органлари, тезкор, миллий стратегия, тезкор бўлинмалар, идоралараро ҳамкорлик.
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsOPPORTUNITIES AND CONCERNS, Buana Dwi +12024
The American Journal of Social Science and Education InnovationsAiman Adnan Jebur Aboseaa2024
American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchPAGE NO. -, Study in Wasit Governorate +32025