К содержанию
РецензированоRU2026

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ · Досанова Гулбану

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу тезис Олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш, Олий таълим муассасаси янги шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун аҳамиятга эга жихатларини шакллантиришга қаратилган. Annotaciya: This thesis is aimed at the formation of an information culture among students of higher educational institutions, the formation of aspects that are important for the professional qualifications of a graduate of a higher educational institution in new conditions. Kalit soʻzlar: ижтимоий-иқтисодий, касбий малака, ахборот, ресурс, кўникма, коммуникация, технология, маданият ҳоҳиш, хотира мустаҳкамлиги, барқарорлик, пухталик, мантиқийлик, мазмундорлик, нутқ, нутқ фаолияти, фикрлаш. Keywords: socio-economic, professional qualification, information, resource, skill, communication, technology, culture, desire, memory strength, stability, thoroughness, logic, meaningfulness, speech, speech activity, thinking, Кириш.Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги асосий ислоҳотлар ўз навбатида олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Олий таълим муассасаси янги шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун аҳамиятга эга жихатларини шакллантиришда нафақат маълум билим ва кўникмалар тўлалигига, балки мустақил равишда ўз билимларини бойитиб бориш, турли ҳил муаммоларни қўйиш ва уларни хал қилиш маълум даражада ахборот маданияти савиясига боғлиқдир. Чунки, талаба шахсининг ахборот тайёргарлиги, ахборот эхтиёжини ифодалаш, ахборот сўровларини шакллантириш, ахборот ресурслари кабилар уларнинг билиш ва улардан фойдаланиш, ахборот қидирувини амалга ошириш ва уларни қайта ишлаш, ахборотларга танқидий ёндашиш, тушуниш ва баҳолаш хамда улардан ижодий фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиради. Чунки замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдалана билиш кабилар таълимда ахборот маданияти аҳамиятининг ортишида ўз самарасини кўрсатади. Долзарблиги.Талабаларнинг ахборот маданиятини ривожлан-тириш 17 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference бўйича фаолиятларнинг долзарблиги ўқитишнинг янги моделини яратишга йўналтирилган замонавий таълим тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, ахборот ресурсларига асосланади. Булар ахборотларни ўзлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлиб, яъни ахборотларни танлаш ва саралаш, ўз фаолиятининг касбий талабларидан келиб чиққан ҳолда уларни тайёрлаш, ахборот кўламини илмий жиҳатдан аниқлаш, ўқув дастурини тузиш, таълим мазмуни ва методлари, шакллари, воситалари, методикалари ва принципларини амалга ошириш билан боғлиқдир. Шу муносабат билан ахборот маданиятини шакллантиришда даставвал талабаларнинг олдига қўйиладиган талаблар билан танишиш ва ўзидаги кучли кучсиз жиҳатларини англаш, қатъий қарорга келиши қанчалик зарур эканлигини аниқлашга доир шарт-шароитлар яратилди. Талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришда уларнинг руҳий жиҳатлари, билишга оид қарашлари, иродалари, сезги-идрок, тасаввур, орзу, ҳоҳиш, хотира мустаҳкамлиги, барқарорлик, пухталик, мантиқийлик, тезкорлик, мазмундорлик, нутқ, нутқ фаолияти, фикрлаш, мулоҳаза юритишда сермазмунлик, самарадорлик, теранлик, ижодийлик, топқирлик каби хусусиятлари ривожлантирилади. Бунинг натижасида талабаларда ҳар қандай ахборотга нисбатан ўзини-ўзи бошқариш, ҳис этиши, ўз муносабатини билдириш, реакцияга кириша олиш, уларга лоқайд бўлмаслик, ҳамиша адолат мезонига риоя қилган ҳолда яхши муносабат ва мулоқатда бўлиш, ахборот қонуниятларини эгаллаш ва уларга асосланиш, зарурият туғилганда зудлик билан қарор қабул қилиш, эмоционал ҳолатларга баҳо бериш ва уларнинг ҳар бирини таҳлил қилиш кабилар амалга оширилади. Талаба фаолиятида ахборотларга нисбатан иродавий куч-қувватни мужассамлаштириши натижасида уларда мақсадга интилиш ва собитқадамлик, ташаббускорлик, мустақиллик, ижодкорлик, дадиллик, жасорат, тўсиқларни писанд килмаслик, катъийлик, вазминлик, эсанкирамаслик, ўзини қўлга ола билишлик, интизомлилик, ўзини-ўзи уддалаш, ўзига-ўзи буйруқ бериш, ўз кучига ишонч, ўзини сафарбар қила олиш каби фазилатлар шакллантирилади. Мустақил таълим талабаларда ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини назорат қилиш воситалари сифатида хизмат қилади. Бунинг учун ўқитувчи талаб- ларда энг аввало, ўқув материалини ўзлаштиришда вужудга келадиган муаммони ечиш учун мақсадни аниқлайди. Ўқув материалини ўзлаштиришда талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсир этиш даражалари таҳлил этилади. Албатта бу ишларни амалга оширишда 18 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference ўқитувчи ҳар бир талабанинг индивидуал таълимини корреқциялаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Демак, мустақил таълим ўқитиш сифатини ошириш учун улкан имкониятга асос бўла олади, яьни, ўқитишнинг муҳим тавсиялари талаба шахсида ахборот маданиятини шакллантиришга қаратилган бўлади. Ушбу жараёнда талаба ахборот танлай оладиган, мунтазам ўқилган ахборотни тўғри баҳолай оладиган ва уларга онгли муносабатда бўлишига якка тартибда ёндашиш, шахсий қизиқишларини ҳисобга олиш зарур. Талабалар

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезис Олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш, Олий таълим муассасаси янги шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун аҳамиятга эга жихатларини шакллантиришга қаратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезис Олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш, Олий таълим муассасаси янги шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун аҳамиятга эга жихатларини шакллантиришга қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
socio-economic, professional qualification, information, нутқ, нутқ фаолияти, кўникма, хотира мустаҳкамлиги, ресурс, барқарорлик, фикрлаш., мантиқийлик, коммуникация, ижтимоий-иқтисодий, технология, маданият ҳоҳиш, мазмундорлик, пухталик, ахборот, касбий малака
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники