К содержанию
РецензированоRU2026

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СУТЧИЛИК ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СУТЧИЛИК ТАРМОҒИНИ · МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ · Шербекова Арыухан Рашидовна

Современные тенденции и факторы развития внедрения цифровых технологий в образование · 2026

Аннотация

Мақолада Қорақалпоғистон Республикасида сутчилик тармоғининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, соҳани модернизация қилишнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилган. Сут ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг устунлиги, инфратузилма ва технологик муаммолар таъкидланган. Модернизация учун технологик янгиланиш, зотдор қорамоллар, инфратузилмани яхшилаш ва давлат қўллаб-қувватлови каби чоралар тавсия этилган. Калит сўзлар: Қорақалпоғистон, сутчилик, модернизация, аграр сектор, қишлоқ хўжалиги, зотдор қорамоллар, технологик янгиланиш. Қорақалпоғистон Республикасида аграр тармоқ ижтимоий-иқтисодий тараққиётда ҳал қилувчи ўрин тутади. Хусусан, сутчилик йўналиши нафақат аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда, балки қишлоқ аҳолисининг даромад манбаи сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакат аҳолисини табиий, юқори сифатли сут маҳсулотлари билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги меҳнат бозорини фаоллаштиришда сутчилик тармоғининг роли беқиёсдир. Республикада чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари сони йил сайин ошиб бораётган бўлса-да, сут ишлаб чиқариш ҳажми ва сифат кўрсаткичлари ҳали ҳам юқори даражада эмас. Мавжуд салоҳият ва табиий ресурсларга қарамай, сутчилик соҳасида қатор тизимли муаммолар мавжуд. Уларнинг қаторига техник таъминотнинг етарли эмаслиги, замонавий совутиш ва сақлаш инфратузилмасининг йўқлиги, қорамол зотдорлигининг пастлиги ҳамда қайта ишлаш салоҳиятининг чекланганлиги киради. Шу боис, сутчилик тармоғини модернизация қилиш — яъни янги технологияларни жорий этиш, илғор бошқарув усулларини қўллаш, инвестиция жалб этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш — долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисобланади. Бу жараён фақат иқтисодий самарадорликни эмас, балки барқарор қишлоқ хўжалиги тизимини яратишни ҳам таъминлайди [1]. Қорақалпоғистон Республикасида сутчилик тармоғининг ҳозирги ҳолати, аввало, ишлаб чиқаришнинг асосий қисми деҳқон шахсий ёрдамчи хўжаликлар www.pedagoglar.org 45-to’plam_1-qism_Iyul-2025 249 Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari ҳиссасига тўғри келаётгани билан характерланади. 2024 йилда жами 469,7 минг тонна сут ишлаб чиқарилган бўлиб, шунинг 431,9 минг тоннаси ёки тахминан 92% деҳқон шахсий ёрдамчи хўжаликлар ҳиссасига тўғри келади. Қолган қисми — 32,4 минг тоннаси фермер хўжаликлари ва 5,4 минг тоннаси қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган. Бу ҳолат шундан далолат берадики, сутчилик ҳанузгача кичик қўл меҳнатига асосланган, ривожланмаган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятига қарамасдан, инфратузилмавий ва технологик муаммолар соҳа самарадорлигини чеклаб келмоқда. Жумладан, совутиш, сақлаш ва логистика тизимларининг етарли эмаслиги, замонавий сут савиш ускуналари ва озуқа технологияларининг кенг қўлланилмаётгани натижасида маҳсулотнинг сифати ва бозорда рақобатбардошлиги паст. Қорамол зотдорлиги етарли даражада эмас, кўп ҳолларда маҳаллий, кам маҳсулдор зотлар боқилади. Шунингдек, сутни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар сони жуда чекланган бўлиб, уларнинг аксарияти ишлаб чиқариш қуввати ва технология жиҳатдан замонавий талабларга жавоб бермайди. Натижада, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилаётган сутнинг катта қисми қайта ишланмасдан, хом ҳолатда истеъмол бозорига тушмоқда. Бу эса тармоқни модернизация қилиш заруратини янада кучайтирмоқда [2]. Қорақалпоғистонда сутчилик тармоғини ривожлантириш учун унинг технологик базасини тубдан янгилаш долзарб вазифалардан саналади. Замонавий автоматлаштирилган сут савиш ускуналари, совутиш ва сақлаш тизимларининг жорий этилиши сут маҳсулотларининг гигиена ва сифат талабларига мос бўлишига ёрдам беради. Шу билан бирга, мол озиқлантириш жараёнида илғор технологиялардан фойдаланиш — жумладан, балансланган комбикорма, автоматлаштирилган озуқа тарқатиш тизимлари — маҳсулдорликни оширишга ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга хизмат қилади. Зотдор қорамоллар парвариши ҳам модернизациянинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, юқори маҳсулдор зотларни жорий этиш ва сунъий уруғлантириш усулларини кенг қўллаш орқали сут ҳосилдорлигини бир неча баробар ошириш мумкин. Бундан ташқари, инфратузилмани яхшилаш — яъни, сутни сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш учун замонавий иншоотлар қуриш, мавжудларини модернизация қилиш орқали қўшимча қиймат яратилади. Сутни қайта ишлаш заводлари ҳажмини ошириш, уларни минтақаларда жойлаштириш орқали логистика харажатлари қисқариб, маҳсулот бозорга сифатли ва арзон нархда чиқиши мумкин бўлади. Бунда кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим: аграр коллеж ва олий таълим муассасаларида мутахассисларнинг амалий кўникмаларини ошириш, фермерлар учун малака ошириш курсларини ташкил www.pedagoglar.org 45-to’plam_1-qism_Iyul-2025 250 Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari этиш соҳа самарадорлигини таъминлайди. Модернизация жараёнларини молиялаштиришда давлат

Доказательный фрагмент

«Мақолада Қорақалпоғистон Республикасида сутчилик тармоғининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, соҳани модернизация қилишнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Қорақалпоғистон Республикасида сутчилик тармоғининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, соҳани модернизация қилишнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Қорақалпоғистон, сутчилик, модернизация, аграр сектор, зотдор қорамоллар, технологик янгиланиш., қишлоқ хўжалиги, Калит сўзлар: Қорақалпоғистон
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники