Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ИНТЕГРАЦИОН МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА АСОСЛАНГАН БИЗНЕС ТУЗИЛМАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Турсунова Зарнигор Рустамовна
Цифровая экономика · 1 · 2026
Аннотация
This article provides information about manufacturing enterprises, production processes, the role of production in the country's economy, the organization of production, and production. It also provides ideas about the factors affecting the organization of the production process in Uzbekistan. Keywords: production, manufacturing enterprises, production process, organization of the production process, business structures, products, management mechanisms. КИРИШ Жаҳон интеграцион маҳсулотни ишлаб чиқаришга асосланган бизнес тузилмаларини бошқариш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жaҳoнда ишлаб чиқариш корхоналарининг интеграциялаш бўйича бир қатор тадқиқотлар амалга оширилиб, йирик ишлаб чиқарувчилар мулкий ҳуқуқлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ресурслари ҳамда хизматларидан оптимал фойдаланишга бағишланган. Бугунги кунда тўлиқ қувват билан фаолият юритаётган ҳамда эндиликда шаклланаётган тўқимачилик кластерларида самарали бошқарув модел ва механизмларини жорий этиш, умумий саноат маҳсулотлари таркибида тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини кўпайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини интеграциялаш асосида оширишда илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисидаги 11.09.2023 йилдаги ПФ-158 сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида кўрсатилганидек, саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш ва 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўринларини яратиш, тўқимачиликда ип калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда юқори сифатли матога талабни қондириш учун 400 минг тонна сунъий ва аралаш тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби вазифалар қўйилган1. Мазкур вазифаларни самарали ижро этиш учун ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босиш, биринчи навбатда, истеъмол товарларини тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркиби ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодий тармоқлар ва ҳудудлар, шу 1 “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисидаги 11.09.2023 йилдаги пф-158 сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9 -SON WWW.INFOCOM.UZ 266 жумладан тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш зарур. Ҳозирги кунда мамлакатимизда истиқболли интеграциялашган ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида янги сегментларни кенгайтириш ва эгаллаб олиш масалалари долзарб бўлиб, бу орқали ташқи иқтисодий фаолиятни жадаллаштириш, жаҳон меҳнат тақсимотида ўз ўрнини эгаллаш масалалари ҳал этилиши режалаштирилмоқда. Чунки мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва янгилаш, инновацияга асосланган юқори самарага эга технологияларни жорий этиш орқали жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш мумкин бўлади. АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ Интеграциялашган бошқарувнинг турли жиҳатларини ўрганишга катта ҳисса қўшган олимлар - А.М. Гаджинский, Э.Ф. Герцҳтейн, Л.Б. Миротин, В.И. Сергеев, В.А. Траёнев, И.Ю. Храброва, Р.А. Фатхутдинов, А.В. Шчепкин. “Аммо интеграция шароитида саноат корхоналарини бошқаришнинг кўплаб усуллари ва механизмларига қарамай, ҳозирги вақтда саноат кооперацияси шароитида ишлаб чиқариш оқимларини маълум харажатлар билан “ўз вақтида” режимида бошқариш воситалари яратилмаган. Бу эса назарий ва амалий асослашни талаб қилади”2. Фикримизча, бу соҳада маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг кўплаб тадқиқотлари мавжуд бўлишига қарамай, интеграцион маҳсулотни ишлаб чиқаришга асосланган корхоналарни бошқариш масалалари қўшимча тадқиқотларни талаб этади. МЕТОДОЛОГИЯ Мазкур тадқиқот ишида маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тадқиқотчи олимларининг интеграцион маҳсулот ишлаб чиқаришга асослаган корхоналарини бошқариш бўйича илгари сурган назариялари ҳамда билдирган фикр мулоҳазалари ўрганилган ва таҳлил этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида интеграцион маҳсулотни ишлаб чиқаришга асосланган бизнес тузилмаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш ишнинг асосий мақсади этиб белгиланган. Мақсадга эришишда корхона бошқариш механизмига таъсир этувчи омиллар назарий жиҳатдан таҳлил этилган, аниқланган омиллар ёрдамида бошқариш механизми жараёни ва тизими ишлаб чиқилган. Тадқиқот ишида индукция ва дедукция, тизимли ва мантиқий таҳлил ҳамда иқтисодий таҳлил усулларидан самарали фойдаланилган. 2https://cyberleninka.ru/article/n/sovremennye-podhody-upravleniya-proizvodstvennymi-potokami promyshlennogo- predpriyatiya-v-usloviyah-korporativnoy-integratsi WWW.INFOCOM.UZ “RAQA MLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON 267 МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР Бутун дунёда интеграциянинг тарқалиши ва глобаллашув жараёнларининг кучайишига замонавий телекоммуникация технологиялари, алоқа воситаларининг ривожланиши ва уларни бирлаштириш ёрдам бермоқда. Замонавий шароитда дунёнинг бир минта
Доказательный фрагмент
«This article provides information about manufacturing enterprises, production processes, the role of production in the country's economy, the organization of production, and production.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article provides information about manufacturing enterprises, production processes, the role of production in the country's economy, the organization of production, and production. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- production, manufacturing enterprises, production process, organization of the production process, products, маҳсулот, ишлаб чиқариш корхоналари, ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, management mechanisms., бизнес тузилмалар, ишлаб чиқариш, бошқариш механизмлари., business structures
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021