К содержанию
РецензированоRU2022

Қин ва бачадон аплазияси ва тухумдонлар поликистози кузатилган беморларда метаболик синдромни даволашни такомиллаштириш

Рафиков С. Ш. · Негмаджанов Б. Б. · Раббимова Г. Т. · Ким В. О. · Омонова П. О.

Научные статьи · 2022

Аннотация

Қин ва бачадон аплазияси ҳамма ривожланиш нуқсонлари орасида 4% ни ташкил қилиб, 3,2% ҳолларда репродуктив ѐшда аниқланади. Қизлар орасидаги гинекологик касалликлар орасида 6,5% аниқланади. Охирги 10 йил давомида бачадон ва қин ривожланиш нуқсонлари 10 баробар ошган бўлиб, 35-63:1000 ҳолларда генетик ўзгаришлар натижасида бўлиб, бепуштликка олиб келади. Ҳозирги вақтларда жинсий аъзолар ривожла- ниш аномалиялари 14% ошганлиги екологик ҳолатнинг ѐмонлашиши сабаб бўлмоқда. Бу беморларда тухумдонлар нормал ривожланганлиги сабабли иккиламчи жинсий белгилар нормал чегарада бўлади. Бу бемор- ларнинг кўпчилигида тухумдонлар поликистози учраши кўп адабиѐтларда аниқланмайди. Тухумдонлар поликистози бўлган беморларда энг кўп метаболик синдром кузатилади. Амалиѐт шифокорларининг энг кенг тарқалган хатоси семириб кетиш фонида овуляцияни рағбатлантиришдир. Даволашнинг асосий мақсади тана вазнининг нормаллашиши, метаболик ва гормонал гомеостазни тиклашдир. Бу нафақат генератив функцияни амалга оширишга, балки соғлиқ учун хавфни камайтиришга, узоқ муддатли ҳаѐт циклига ҳам ѐрдам беради. Рационал овқатланишда ѐғлар, углеводлар туфайли энергия қийматини камайтиришни назарда тутади. Беморларда хаѐт сифатини яхшилаш учун кўпгина қўлланиладиган даво усуллари мухокамалигича қолмоқда.

Доказательный фрагмент

«Қин ва бачадон аплазияси ҳамма ривожланиш нуқсонлари орасида 4% ни ташкил қилиб, 3,2% ҳолларда репродуктив ѐшда аниқланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Қин ва бачадон аплазияси ҳамма ривожланиш нуқсонлари орасида 4% ни ташкил қилиб, 3,2% ҳолларда репродуктив ѐшда аниқланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники