К содержанию
РецензированоRU2022

Меньер касаллиги билан оғриган беморларни консерватив давосини мақбуллаштириш

Насретдинова М. Т. · Хайитов А. А. · Набиев О. Р.

Научные статьи · 2022

Аннотация

Меньер касаллиги (МК) ички қулоқнинг йирингсиз касалликлар орасида учраши ўртача 16-30% ни ташкил қилади. Кўпгина муаллифларнинг фикрига кўра, электролитлар динамик мувозанатидаги оғишлар МК патогенезини тушуниш учун муҳим нуқтадир. Ички қулоқ суюқликларининг биоқимёси, эшитиш ва вестибуляр рецепторлари физиологиясининг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, асосан лабиринтнинг гидродинамик ҳолатини белгилайди. Галотерапия ёрдамида сув ва электролитлар алмашинувига таъсир қилиш орқали эндолимфатик гидропсларнинг Меньер касаллигини даволашни мақбуллаштириш деб мақсад қуйилди. Стационар ва амбулатор шароитда ётган 75 нафар беморларда клиник тадқиқотлар ўтказилди. Беморларга ЛОР аъзоларини эндоскопик текшириш, эшитишнинг вестибуляр функцияни ўрганиш, оптокинетик нистагмни ўрганиш, стабилометрик ўрганиш, лабиринтнинг диагностик сувсизланиши, қондаги калий, натрий ва глюкоза даражасини аниқлаш қўлланилди. Галотерапия ва 10% натрийни томир ичига юборишнинг сув ва электролитлар бузилишини тузатишнинг иккита усулини параллел равишда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Даволаш- нинг самарадорлиги 5, 10 ва 30-кунларда, терапия тугаганидан кейин 3 ой ўтгач баҳоланди. Клиник тадқиқот самарадорлиги асосий кўринишлари динамикаси, бош айланиши хуружлари, эшитиш функцияси, вестибуляр функция ва динамик мувозанат ҳолати билан баҳоланди. Туз алмашинуви хусусиятларини ва уларнинг Меньер касаллигининг асосий клиник кўринишлари билан боғлиқлигини ўрганиш касаллик патогенезида сув ва электролитлар бузилишининг ролини ойдинлаштириш имконини берди. Биз томондан қуланган галлотерапия усули яхши самаралорликни курсатти ва МК ремиссия даврини узайишига олиб келди.

Доказательный фрагмент

«Меньер касаллиги (МК) ички қулоқнинг йирингсиз касалликлар орасида учраши ўртача 16-30% ни ташкил қилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Меньер касаллиги (МК) ички қулоқнинг йирингсиз касалликлар орасида учраши ўртача 16-30% ни ташкил қилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники