Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
Ҳужайра туркумлари регулятор механизмларининг математик моделлари
Сайдалиева Махруй
Диссертации и авторефераты · 2016
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда тирик тизимлар фаолияти регулятор механизмларини (регуляторикасини) иерархик даражада математик моделлаштиришнинг назарий ва амалий жихатдан ривожланиши биология, тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида самарали қўлланилиши билан боғлиқ, чунки бир қатор касалликларни олдини олиш ва даволашнинг самарали йўлини танлаш, агротехникага ишлов бериш, ўсимлик селекцияси, биотехнология саноати маҳсулотларини ишлаб чикишда муҳим аҳамият касб этади. Тирик тизимлар ҳужайралар туркуми регулятор механизмларини таҳлиллаш, функционал-тузилмавий нормал ва аномал ташкил топиши ва фаолияти қонуниятларини аниқлаш, элементлараро вақтий-фазовий ўзаро муносабатларни ифодаловчи моделларнинг компьютер алгоритмини, ҳисобий тажрибалар ташкил этиш учун дастурий таъминотни, биология ва тиббиёт масалаларини ечишга йўналтирилган. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида математик моделлаштириш, тирик тизимлар хужайра туркумлари регулятор механизмлари, ҳужайралар тўплами даражаларида моделий ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш усуллари, функционал-дифференциал тенгламаларни сифатий тахдиллаш назарияси қўлланилган.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Международный журнал искусственного интеллектаSadikova Shahnoza Shuxrat qizi2025
Международный журнал искусственного интеллектаIsakov ZakirjonSolievich2025
Международный журнал искусственного интеллектаFACTORS OF ECONOMICEFFICIENCY, Doctor of Philosophy2025