МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИБадриддин МАКСУДЗОДА2025
Хомиладорлик асоратли кечган аёлларда микроэлементлар бузилишининг хусусиятлари ва уни коррекциялаш
Д. Р. Ахмедова
Диссертации и авторефераты · 2020
Аннотация
Дунёда ахоли сонининг кескин ошиши, меъёрий даражадаги хомиладорлик жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Аёллар орасида камконлик европа минтақасига нисбатан Осиё ва Африка минтакасида кун сайин ортиб бормоқда. ЖССТнинг 2016 йилдаги статистик маълумотларига кўра «...хомиладорлар орасида камқонлик Хиндистонда 50,1%, Лао Периолида 45,7%, Омонда 41,8%, Иорданияда 37,1%, Япононияда 34,1%ни, қолган давлатларда 29,0%гачани ташкил қилади. Фертил ёшидаги аёлларда эса 15,7%дан 46,8%га камқонлик қайт қилинган...». Хомиладор аёлларда камқонликнинг ошиши хомиланинг ривожланишига хам салбий таъсир қилади. Илмий тадқиқотлар натижасида аниқланишича «...хомиладорлар организмида микроэлементлар микдори ва унинг хомиланинг ривожланишига богликдиги бахоланган...»Олиб борилган илмий изланишлардан маълумки «...инсон организми таркибидаги микроэлементлар хомиладорликнинг кечиши, хомила ва чакқлокқривожланишига хам таъсир кўрсатади. Хомиланинг меъёрий ривожланишида микроэлементлар алмашинувининг муайян кучайиши назарда тутилади...». Хомиладор аёллар организмида эссенциал микроэлементлар етишмовчилиги хомиланинг ўлик туғилиши, чала туғилиш, туғма нуқсонлар, хомиланинг она қорнида ривожланишидан орқада қолиши, шунингдек, туғрук фаолиятининг сустлиги, бачадондан атоник қон кетишлар, онада таъм сезишнинг бузилишига сабаб бўлади. Ушбу муаммоларни уз вақтида аниқлаш ва самарали даволаш тизимини яратиш бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб муаммолардан биридир.
Доказательный фрагмент
«Дунёда ахоли сонининг кескин ошиши, меъёрий даражадаги хомиладорлик жараёни билан чамбарчас боғлиқдир.»
Образец извлечения
Демо-превьюДунёда ахоли сонининг кескин ошиши, меъёрий даражадаги хомиладорлик жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesPAGE NO. -, Khudayberganova Dilafruz Usmanovna2025
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИХолыгит Холмуродов2022
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИДилором САЛОХИ2025