К содержанию
РецензированоRU2025

ВЛИЯНИЕ ЦИФРОВЫХ ПЛАТФОРМ НА МЕЖДУНАРОДНУЮ ТОРГОВЛЮ

Мухторов Бобурмирзо

Передовая экономика и педагогические технологии · 2020 · 123–135 · 2025

Аннотация

This article examines the impact of digital banking platforms on international trade. Digital platforms play a crucial role in accelerating international payments, reducing costs, automating currency conversion, expanding credit opportunities, and ensuring security. Additionally, digital technologies facilitate the simplification and development of international trade operations. Keywords: digital banking platforms, international trade, payments, currency conversion, financial technology, security. VI SON - IYUN, 2025 190-196 190 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun www.sci-p.uz Кириш. Ҳозирги замон иқтисодиётида рақамлаштириш ва технологияларни жорий этиш халқаро савдонинг ўсиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, банклар томонидан таклиф этилаётган рақамли платформалар халқаро молиявий операцияларни автоматлаштириш ва оптималлаштиришда марказий рол ўйнайди. Бу платформалар орқали тўловлар, кредитлаш, валюта алмашинуви каби жараёнлар тез ва хавфсиз амалга оширилади, натижада халқаро савдо иштирокчилари учун транзакцион харажатлар пасаяди ва савдо операциялари самарадорлиги ошади. Шу билан бирга, рақамли банк платформалари халқаро молиявий бозорлардаги рақобатни кучайтириш ва янги бизнес имкониятларини яратишда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Улар кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун халқаро савдога киришни осонлаштиради, бу эса глобал савдо жараёнларининг мустаҳкамланишига олиб келади. Банк рақамли платформалари халқаро савдо жараёнларини сезиларли даражада соддалаштириб, тезлаштириш ва хавфсизлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Рақамли технологияларни жорий этиш орқали банклар тўлов операцияларини автоматлаштириш, молиявий маълумотларни аниқ ва ўз вақтида қайта ишлаш имконини беради. Бу халқаро савдо иштирокчилари учун транзакцион харажатларни камайтириш ва молиявий операцияларнинг ишончлилигини оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, банк рақамли платформалари валюталар айирбошлаш, кредит бериш, халқаро ҳисоб-китоблар ҳамда молиявий рискларни бошқаришда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ёрдамида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам халқаро бозорларга кириш имкониятига эга бўлади. Бироқ, рақамли банк платформалари билан боғлиқ киберхавфсизлик муаммолари, ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар ва рақамли нотенглик каби хавфлар ҳам мавжуд. Шу сабабли банклар ва давлатлар рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, хавфсизлик чораларини кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида ишлар олиб бориши керак. Адабиётлар шарҳи. Исломов (2021) рақамли банк платформалари халқаро молиявий операцияларни оптималлаштиришдаги аҳамиятини таҳлил қилиб, ушбу технологиялар савдо операциялари тезлиги ва хавфсизлигини оширишда муҳим восита эканлигини қайд этади. У рақамли банклар томонидан таклиф этиладиган хизматларнинг бизнесни халқаро бозорга киритишдаги ролини алоҳида таъкидлайди. Насруллаев (2020) эса рақамли банк платформа хизматлари орқали халқаро валюталар айирбошлаш жараёнларининг автоматлаштирилиши ва шунга боғлиқ транзакцион харажатларнинг камайиши масаласини ўрганади. Унинг фикрига кўра, бу жараёнлар халқаро савдо фаолиятининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Алимов (2019) банк рақамли платформаларининг киберхавфсизлик масалаларига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлайди ва бу соҳада миллий стандартларни такомиллаштириш зарурлигини қайд этади. Шунингдек, у рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни таклиф қилади. Петров (2020) рақамли банк платформаларининг халқаро молиявий операциялардаги ролини таҳлил қилиб, уларнинг халқаро савдода транзакцион харажатларни камайтириш ва молиявий хавфларни бошқариш имкониятларини ошираётганини таъкидлайди. Козлов (2021) рақамли банк платформаларининг халқаро тўлов тизимларидаги самарадорлиги ва хавфсизлик муаммоларини ўрганади. У рақамли технологияларни жорий этиш орқали халқаро савдо жараёнларини соддалаштиришнинг иқтисодий таъсирини очиб беради. 191 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun www.sci-p.uz Григорьев (2020) рақамли банк платформалари ва уларнинг халқаро савдога таъсири бўйича ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги масалаларни таҳлил қилади ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Chen (2022) рақамли банк платформаларининг халқаро савдодаги ролини таҳлил қилиб, уларнинг молиявий операцияларни автоматлаштириш ва глобал савдо фаолиятини рағбатлантиришга таъсирини ўрганади. Smith (2021) рақамли платформа технологиялари ва уларнинг халқаро тўлов тизимларидаги инновацион ечимларини тадқиқ қилади. У рақамли платформа воситасида транзакцияларнинг тезлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича усулларни тақдим этади. Müller (2020) рақамли банк платформаларининг киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларига эътибор қаратади. У халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали ушбу муаммоларни бартараф этиш йўлларини таҳлил қилади. Шунингдек Абдурахмонов (2018-2024) ҳозирги рақамли иқтисодий шароитда юзага келадиган рискларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадқиқотла

Доказательный фрагмент

«This article examines the impact of digital banking platforms on international trade.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines the impact of digital banking platforms on international trade. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
digital banking platforms, international trade, payments, currency conversion, цифровые платформы, рақамли платформалар, рақамли нотенглик, cybersecurity, digital transformation, транзакцион харажатлар, рақамли трансформация, киберхавфсизлик, кибербезопасность, цифровое неравенство, цифровая трансформация, транзакционные издержки, digital platforms, халқаро савдо, международная торговля
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники