УчебникиS.N.XashimovaНомер УДК:331.312.4422026
АНАЛИЗ ЗАРУБЕЖНОГО ОПЫТА ПРИМЕНЕНИЯ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В СФЕРЕ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ЗАКУПОК
Жўраев Абдулло
Экономическое развитие и анализ · 2020 · 101–117 · 2025
Аннотация
This article analyzes the international experience of implementing digital technologies in the field of public procurement. Based on the practices of the USA, the European Union, South Korea, and Singapore, it examines the effectiveness of electronic procurement platforms, automated evaluation systems, blockchain, and artificial intelligence. The paper also provides recommendations to enhance transparency through open data, public oversight, SME participation, and legislative improvement. Keywords: public procurement, digital technologies, open data, blockchain, artificial intelligence, electronic platform, public oversight. Кириш. Давлат харидлари – бу давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан мол-мулк, хизматлар ёки ишлар хариди жараёни бўлиб, давлат бюджетидан самарали ва шаффоф фойдаланишни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган муҳим иқтисодий ва ижтимоий жараён ҳисобланади. Давлат харидлари соҳасининг самарадорлиги ва шаффофлиги давлат бошқарувининг сифатини ошириш, коррупцияни камайтириш ҳамда давлат ресурсларини оқилона тақсимлашда асосий аҳамият касб этади. Шу боисдан бу соҳани рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш жаҳон амалиётида муҳим трендга айланмоқда. Рақамли технологиялар давлат харидларида янги имкониятлар яратади: тендер жараёнларини автоматлаштириш, маълумотларни тез ва аниқ қайта ишлаш, шаффофликни ошириш ва коррупция хавфини камайтириш каби вазифаларни муваффақиятли ҳал қилади. Электрон харидлар тизимлари, сунъий интеллект, блокчейн ва бошқа инновацион технологиялар давлат харидлари жараёнини оптималлаштиришда муҳим воситаларга айланмоқда. Шу сабабли, кўплаб давлатлар бу соҳани рақамлаштиришга катта эътибор қаратишмоқда ва самарали тажрибаларни амалга оширишмоқда. Хорижий мамлакатлар тажрибаси кўрсатадики, рақамли технологияларни жорий этиш орқали давлат харидлари тизимидаги бюрократик тўсиқлар қисқаради, тендерларда шаффофлик ва рақобат муҳити мустаҳкамланади, иқтисодий ресурслар тежалади ва жамиятга бўлган ишонч ошади. Масалан, АҚШдаги SAM.gov платформаси, Европа Иттифоқи мамлакатларида ягона электрон харидлар тизими, Жанубий Корея ва Сингапурда блокчейн технологияларининг қўлланилиши бу борадаги илғор мисоллардан ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Хорижий тадқиқотчилар давлат харидларида рақамли технологияларнинг ўрни ва уларнинг амалий самарасини кенг ўрганмоқда. Масалан, Smith ва Lee (2022) электрон харидлар шаффофликни таъминлаши ва коррупция хавфини камайтириши мумкинлигини назарий ва амалиётда асослаб берган. Garcia ва Patel (2021) Европа мамлакатларидаги электрон тендер тизимлари рақобатни кучайтириш, самарадорликни ошириш ва ресурслар тежамкорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаётганини таъкидлашган. Kim (2023) Жанубий Корея тажрибасини таҳлил қилиб, блокчейн технологияси харид жараёнларида ишончлилик ва маълумотларнинг ўзгармаслигини кафолатлашини таъкидлаган. Шу билан бирга, Nguyen ва Chen (2020) сунъий интеллект 156 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun www.sci-p.uz орқали қарор қабул қилиш жараёнларини оптималлаштириш мумкинлигини кўрсатишган. O’Brien (2021) Австралиядаги рақамли харидлар тизимини жорий этишдаги муваффақият ва тўсиқларни ўрганган. МДҲ мамлакатларида ҳам рақамлаштириш жараёнлари кузатилмоқда. Иванов (2020) Россиядаги электрон харидлар тизимининг қонуний асослари, техник инфратузилмаси ва амалиётдаги самарадорлигига бағишланган тадқиқот олиб борган. Алимов (2021) Қозоғистондаги "E-Zakup" платформасининг ривожланиш босқичларини ва унинг иқтисодий натижаларини ўрганган. Маҳаллий тадқиқотчилардан Жўраев (2021) Ўзбекистондаги электрон тендер тизимларини таҳлил қилиб, уларнинг шаффофликни оширишдаги ўрнини кўрсатади. Нурматов (2022) эса рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали давлат ресурсларини тежаш ва иқтисодий самарадорликни ошириш масалаларини ёритган. Шунингдек Абдурахмонов (2018-2024) ҳозирги рақамли иқтисодий шароитда давлат харидларида юзага келадиган рискларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борган. Тадқиқот методолигияси. Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил, синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек давлат харидларини амалга оширишнинг механизмларини такомиллаштириш муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Давлат харидлари соҳасини рақамлаштириш борасидаги халқаро амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бу жараён давлат бошқарувининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг давлат маблағларидан фойдаланиш устидан назоратини кучайтириш ва коррупция хавфини камайтиришда муҳим омилга айланган. Бу йўналишдаги етакчи мамлакатлар АҚШ, Европа Иттифоқи аъзолари, Жанубий Корея ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси таҳлил қилиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Аввало, давлат харидлари соҳасида шаффофликни таъминлаш ва очиқ маълумотлар платформаларини шакллантириш асосий трендга айланган. Масалан, АҚШда SAM.gov ва FPDS тизимлари орқали ҳар бир тендер, унинг натижалари, шартнома мазмуни ва амалга ошир
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the international experience of implementing digital technologies in the field of public procurement.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the international experience of implementing digital technologies in the field of public procurement. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- public procurement, digital technologies, open data, blockchain, artificial, давлат харидлари, электронная платформа, блокчейн, электрон платформа, рақамли технологиялар, жамоатчилик назорати, сунъий интеллект, цифровые технологии, искусственный интеллект, очиқ маълумотлар, государственные закупки, открытые данные, общественный контроль
Смежные источники
Авторефераты диссертацийXushvaqova Durdona Islom qizi2026
Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021