К содержанию
РецензированоRU2025

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ КРИТЕРИЕВ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ УПРАВЛЕНЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ РУКОВОДЯЩИХ КАДРОВ МЕСТНЫХ ОРГАНОВ ИСПОЛНИТЕЛЬНОЙ ВЛАСТИ (НА ПРИМЕРЕ ХОКИМИЯТА КАРШИНСКОГО РАЙОНА)

Абдуллаев Сардоржон Саъдулла ўғли

Экономическое развитие и анализ · 2025

Аннотация

This article examines, at the district level, the issue of improving the mechanism for evaluating the effectiveness of managerial personnel in the administration of local executive authorities. Currently, the effectiveness of local executive authorities, which represent the lowest tier of state governance, plays an important role in the provision of public services to the population and in the socio-economic development of the territory. Key words: performance evaluation, KPI, management activities, executive personnel, evaluation method, methodology. VI SON - IYUN, 2025 276-286 276 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun www.sci-p.uz Кириш. Ҳозирги глобаллашув шароитида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш долзарб масалага айланган. Зеро, маҳаллий даражада қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг аҳолининг турмуш даражаси, ҳудудий ривожланиш ва ижтимоий адолатни таъминлашдаги аҳамияти жуда катта. Шу нуқтаи назардан, раҳбар ходимларнинг бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш, уларнинг фаолият натижадорлиги, масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ–2691-сон қарори ва 2024 йил 20 декабрдаги ПФ–223-сонли фармонлари (2024) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув сифати ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, бунинг натижасида ҳокимлик раҳбар ходимларини баҳолашнинг илмий асосланган механизмларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Мазкур мақолада Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимлиги мисолида маҳаллий ҳокимият тузилмалари раҳбар ходимларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари таҳлил қилиниб, ҳудудий ривожланиш кўрсаткичлари ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси орқали баҳолаш мезонлари асосланади ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг илмий асослари ва амалий ёндашувларини белгилашда муҳим манба сифатида хизмат қилиши мумкин. Адабиётлар шарҳи. Раҳбар ходимларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш масаласи замонавий давлат бошқаруви ва кадрлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўрилмоқда. Ушбу мавзу доирасида дунё ва миллий амалиётда кенг қўлланилаётган назарий ёндашувлар ҳамда баҳолаш механизмларига оид бир қатор манбалар мавжуд. Тейлор (1911) ишлаб чиққан “Илмий бошқарув” концепциясида меҳнат жараёнини меъёрлаштириш, вазифаларни аниқ тақсимлаш ва самарадорликни ҳисоблашга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу ёндашув раҳбар ходимларнинг вақтни бошқариш, иш ҳажмини аниқлаш ва натижалар асосида баҳолаш механизмларини тадқиқ қилган. Котлер ва Келлер (2016) раҳбарлар фаолиятида ижтимоий талаблар, фуқаролар муносабати ва стратегик қарор қабул қилиш жараёнларини бошқаришдаги ёндашувларни баён қилган. Бу методлар маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарлари фаолиятини аҳоли фикри ва ижтимоий таъсир орқали баҳолашда муҳимдир. Маҳаллий тадқиқотчилар Йўлдошев, Азларова ва Хўжамуратова (2012) томонидан тайёрланган “Менежмент ва маркетинг асослари” ўқув қўлланмасида раҳбар ходимларнинг функциялари, қарор қабул қилиш жараёни ва ташкилий фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари назарий жиҳатдан ёритилган. Муаллифлар менежмент жараёнида стратегик мақсадларга йўналтирилган KPI тизимининг афзалликларини тадқиқ қилишган. Samaradorlik.uz электрон платформасидаги маълумотлар асосида тадқиқотчи томонидан Қарши туманидаги раҳбар ходимларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган моделида соҳалар кесимидаги рейтинглар, вазифалар ижроси, аҳоли мурожаатларига муносабат ва раҳбарлик сифатлари ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилинган. Адабиётлар таҳлилига кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида KPI асосида баҳолаш 2022 йилдан буён жорий этилгани бўлсада, баҳолаш услубларини такомиллаштириш бўйича назарий назарий ва амалий ишланмалар етишмайди, 277 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun www.sci-p.uz баҳолаш амалиётининг ижроси ва самарадорлиги тўлиқ ўрганилмаган. Шу жиҳатдан, ушбу тадқиқот мавзудаги илмий бўшлиқни тўлдиришга қаратилган. Тадқиқот методологияси. Ушбу илмий мақолада аралаш методология (mixed-methods) ёндошуви қўлланилди. Жумладан, кейс-стади, миқдорий таҳлил, сифат таҳлили, норматив- ҳуқуқий таҳлил методлари бўйича ўрганилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Давлат бошқарувида маҳаллий ҳокимликлар ҳукумат топшириқларини қуйи даражада ижросини таъминлаб, аҳоли билан тўғридан-тўғри муносабатга киришувчи ташкилот ҳисобланади. Қарши тумани тўғрисида тадқиқот доирасида маълумотлар ўрганилди. Жумладан, туман 1931 йилда ташкил топган. Майдони 90 минг. га. Аҳолиси 279,5 минг. (2024 йил якуни бўйича), 58 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Туман иқтисодиёти деҳқончилик, мева-сабзавот, чорвачилик, боғдорчилик ҳамда енгил саноат соҳаларига ихтисослашган. Туманда 6 та йирик ва 449 та кичик саноат корхоналари ҳамда 18 та қўшма корхоналар мавжуд. 1-жадвал 2022-2024 йилларда Қарши туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожл

Доказательный фрагмент

«This article examines, at the district level, the issue of improving the mechanism for evaluating the effectiveness of managerial personnel in the administration of local executive authorities.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines, at the district level, the issue of improving the mechanism for evaluating the effectiveness of managerial personnel in the administration of local executive authorities. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
performance evaluation, KPI, management activities, executive personnel, evaluation method, бошқарув фаолияти, баҳолаш усуллари, methodology, управленческая деятельность, услубиёт, управленческий персонал, оценка эффективности, метод оценки, методология, раҳбар ходимлар, самарадорликни баҳолаш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[1]ЭкономикаENРецензированоОткрытый доступ
Yashil iqtisodiyot

УчебникиS.N.XashimovaНомер УДК:331.312.4422026

5