Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
НАУЧНО-ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ УЧЕТА ДОХОДОВ В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ · DSc Боронов Бобур · Ахмедов Миржалол (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти)
Экономическое развитие и анализ · 2025
Аннотация
This article covers issues such as the organization and maintenance of income accounting in non-state educational organizations, the study of scientific views of income as an object of accounting, the descriptions given in foreign and national standards, as well as the development of the author's definition taking into account the specific aspects of the processes of non-state educational services. Keywords: non-governmental educational organizations, educational services, accounting, educational process, financial reporting, international standards of financial reporting. Кириш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган бўлиб, мамлакатимизда таълим хизматларини ривожлантириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда белгиланган бу каби муҳим кўрсатмалар мамлакат равнақи йўлида ижтимоий вазифаларни амалга оширишда долзарб ҳисобланади. Бугунги кунда таълим фаолияти билан нафақат, давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотлари ҳам шуғулланмоқда. Республикада нодавлат ташкилотлар сонини ошириб бориш, таълим ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган таълим хизматларининг сифатини ошириш ва таълим хизматлари турларини кўпайтириш, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар қилиб бериш мақсадида ҳукумат томонидан ижтимоий ва иқтисодий сиёсатлар амалга оширилмоқда. Бу каби ислоҳотлар нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини оқилона ташкил этиш, таълим хизматларининг ҳар бир турлари бўйича даромад ва фойда кўрсаткичларини аниқлаш, уларни бухгалтерия ҳисобида аниқ акс эттириш, молиявий ва бошқарув ахборот фойдаланувчилар талабларидан келиб чиқиб ҳисоботларда ёритиш масалаларини долзарб қилиб қўймоқда. Ушбу долзарб масалалардан келиб чиқиб, ушбу тадқиқот ишида нодавлат таълим ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби, жумладан таълим хизматларини кўрсатиш натижасида олинган даромадлар ҳисобини юритиш, уларни молиявий ҳисоботда акс эттиришга оид илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Адабиётлар шарҳи. Тадқиқотлар давомида хорижий ва маҳаллий адабиётларда даромадларга оид ишлаб чиқилган таъриф ва тавсифлар тадқиқ этилди. Хусусан, 15-сон “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” МҲХСда атамалар бўйича келтирилган таърифга кўра, “Капитал иштирокчилари бадаллари билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган, ҳисобот даврида активлар келиб тушиши ёки яхшиланиши ёки мажбуриятларнинг камайиши шаклидаги иқтисодий нафнинг ўсишидир”. Худди шу молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида ташкилотларда “даромад” ва “тушум” атамаларини бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги икки хил таснифи 289 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may www.sci-p.uz келтирилган бўлиб, даромадлардан фарқли равишда тушум “ташкилотнинг одатдаги фаолиятидан юзага келадиган даромад”, деб тавсифланган. Россия Федерацияси миллий стандартида қуйидагича таъриф келтирилган: “Ташкилотнинг даромадлари активларни олиш ва мажбуриятларни тўлаш натижасида иқтисодий фойданинг кўпайиши сифатида тан олинади, қайсики бу ташкилот капиталининг кўпайишига олиб келади, иштирокчиларнинг бадаллари бундан мустасно”( Положение, 1999). Мамлакатимизда ишлаб чиқилган “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун асос” Концептуал асосда келтирилган таърифларга кўра “Даромадлар – ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайиши. Ялпи даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадларини ўз ичига олади” (Концептуал асос, 1998). Концептуал асосда даромадларнинг асосий айрим таснифий мезонларига кўра турларга ажратилган ҳолда таърифлар келтирилган: “Асосий фаолиятдан даромад маҳсулот, ишлар, хизматлар, товар-моддий захиралар, бошқа активларни реализациясидан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятидан келиб чиқиб рента кўринишида олиниши мумкин. Солиққа тортиладиган даромад (зарар) – солиқ қонунчилигига мувофиқ аниқланадиган ҳисобот давридаги даромад (зарар) суммасидир” (Концептуал асос, 1998). Хўжалик юритувчи субъектларда даромадлар таснифи, уларни тан олиш бўйича қоидаларни ўзида мужассамлаштирган 2-сон “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” БҲМСда (1998) “даромад” иқтисодий категорияси бўйича қуйидаги таърифлар келтирилган: “Даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг одатий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулот реализациясидан (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш) даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар – хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти даври давомида вужудга келадиган хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган тушум, бундан мулк эгаларининг
Доказательный фрагмент
«This article covers issues such as the organization and maintenance of income accounting in non-state educational organizations, the study of scientific views of income as an object of accounting, the descriptions giv…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article covers issues such as the organization and maintenance of income accounting in non-state educational organizations, the study of scientific views of income as an object of accounting, the descriptions giv… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- non-governmental educational organizations, educational services, accounting, негосударственные образовательные организации, бухгалтерия ҳисоби, нодавлат таълим ташкилотлари, international standards of financial reporting, образовательные услуги, образовательный процесс, financial reporting, educational process, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, бухгалтерский учет, таълим хизматлари, таълим жараёни, молиявий ҳисобот, финансовая отчетность, международные стандарты финансовой отчетности
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025